Кривошипнинг мавжудлик артини, механизмнинг АВ1 С1D ҳолатида, бунда кривошип қўзғалмас нуқта билан бирлиштирилиб туғри чизиқда ётишидан топамиз. Расмдан кўринадики: АВ звено айланиши учун, яъни кри вошип бўлиши учун, звено ўлчамлари шундай бўлиши керак, бунда
6.5-расм.
С 1 нуқта кўрсатилган ҳолатда AD тўғри чизиқда ётмаслиги керак, В1С1D фигура ҳамма вақт учбурчакдан иборат бўлиши керак. Бу қуйдаги шартни бажарилишида бўлади:
<
Кривошип мавжудлигини кўриш мумкин: шарнирли тўрт звеноли механизмда энг қисқа звено кривошипдир, бунда энг қисқа ва энг узун звенолар йиғиндиси қолган икки звено йиғиндисидан кичик бўлиши керак. Кривошип-кулисали механизм. Кривошип-кулисали механизмлар силкинувчи ва айланувчи кулисалиларга бўлинади. Кулисаси силкинувчи кривошип-кулисали механизмда (6.6а-расм) кривошип- нинг айланиш маркази ва кулисанинг силкиниш нуқтаси оралиғидаги Н масофа кривошип узунлигидан катта бўлиши керак (Н > l1), кулисали айланувчи кривошип-кулисали механизмда (6.6б-расм) бу масофа кривошип узунлигидан кичик бўлиши керак (Н < l1).
Шундай қилиб, кривошипнинг мавжудлик шарти кулисали механизмларда шундай ифодаланади:
Баъази бир механизмларни лойиҳалашда, рухсат этилган босим бурчагини ҳисобга олиб, звенолар ўртасида кучларни узатиш шартини бажарилишини таъмирланиши керак. Бу мисолда кўриб чикамиз. Рухсат этилган босим бурчагини ҳисобга олиб
коромисло-кулисали механизмни лойиҳалаш
Босим бурчаги – бу 6.6а-расмда кўрсатилганидек куч вектори ва бу куч қўйилган нуқтанинг тезлик вектори орасидаги ўткир бурчак. Расмдан кўриниб турибди, энг яхши кучни узатиш шарти куч ҳаракати чизиғи ва тезликни устма-уст тушишида, яъни α = 0. Босим бурчаги қанча катта бўлса, шунча кучни узатиш шарти ёмонлашади, унинг ташкил этувчиси звено ҳаракатига қаршилик кўрсатади. Бу ташкил этувчи харакатга қаршилик кўрсатиб, А шарнирда ишқаланиш ҳосил қилади (6.6-расм). Агар α қ 900 ҳаракатланиш бўлмайди; А шарнирдаги ишқаланишни ҳисобга олмаганда. Агар уни ҳисобга олсак, у ҳолда кучни узатиш ва звено ҳаракати орасидаги босим бурчаги 90° минус ишқаланиш бурчаги бўлса, звено ҳаракатдан тўхтайди. (кўпинча ишқаланувчи материал ва мойланишига қараб ишқаланиш бурчаги φт = (3 4 5)° оралиғида бўлади).
Стерженли механизмларни ишлаш даврида босим бурчагининг қиймати кучни бир звенодан иккинчи звенога ошмаслиги керак узатишда ўзгаради, механизмни лойиҳалашда берилган рухсат этилган босим бурчаги [α].
Do'stlaringiz bilan baham: |