Одил судлов тушунчаси ва унинг хукукий ахамияти


Суд хокимиятининг тузилиши



Download 397,43 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana24.02.2022
Hajmi397,43 Kb.
#216184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
xorizhij mamlakatlarda sud tizimi

3. Суд хокимиятининг тузилиши 
 
Бу тузилма аввало судларнинг ўзини қамраб олади. Англо -саксон хуқуқ 
тизимидаги мамлакатларда улар ягона тизимни ташкил этади, унга кўра турли 
соха судларга ягона олий судга бирлашади. Айни пайтда кўпчилик 
мамлакатлар, айниқса Европа қитъасида судьяларнинг кўп тизимли тенденцияси 
кузатилади. Бу мамлакатларда олий суд бошчилигидаги умумий ва махсус 
судларнинг бир-биридан алохида мустақил бўлган суд тизимлари ташкил 
этилмоқда. Бунга ёрқин мисол қилиб, 1949 йилда қабул қилинган Германия 
Асосий Қонунини кўрсатиш мумкин, унда Федерал конституциявий суд билан 
бир қаторда яна алохида бешта суд таъсис этилиши кўзда тутилган, булар: 
Федерал судлар палатаси, Федерал маъмурий суд, Федерал мол ия суди 
палатаси, Федерал мехнат суди, Федерал ижтимоий суд. Улар суд амалиётида 
бир хилликни таъминлаш мақсадида хамкорликдаги (қўшма) сенатни ташкил 
этадилар (95-модда, 1- ва 3-қисм). 
Романа-герман хуқуқ тизимидаги мамлакатларда ва баъзи бир бошқа 
мамлакатларда умумий юрисдикция судлар тизими билан бир қаторда, (яъни 
асосан, фуқаролик ва жиноий ишларни кўриб чиқувчи судлар) давлат кенгаши 
деб атлувчи (Франция, Италия) хамда Олий маъмурий суд деб аталувчи орган 
томонидан (Швеция) бошқарилувчи маъмурий адли я тизими барпо этилади. 
Баъзи бир постсоциалистик мамлакатларда хам (Болгария, Чехия) худди шу 
тарзда иккитадан суд тизими таъсис этилган. Польшада Олий маъмурий суд
хозирча, Олий суд томнидан назорат қилинади, бироқ Польша Республикаси 
Конституциясининг 236-моддаси, 2-қисмига мувофиқ, 5 йил мобайнида, яъни у 
кучга кирган 1997 йилдан то 2002 йилгача Олий маъмурий суднинг мамлакат 
Олий 
судидан 
мастақил 
бўлишини 
таъминловчи 
"Маъмурий 
судлар 
тўғрисида"ги қонун қабул қилиниши лозим. Кўпчилик мамлакатларда хар бий 
судлар тинч даврда ташкил этилмайди. (Қаранг: масалан, 1920 йилда қабул 
қилинган ва 1929 йилда тахрир этилган Австрия Федерал Конституциявий 
қонунининг 84-моддасига мувофиқ), агар мамлакатда харбий суд олдиндан 
мавжуд бўлса, у умумий юрисдикциянинг алохида бир сохасини ташкил этади. 
Худди шу нарсани маъмурий судлар хусусида ва бошқа баъзи бир махсус 
судлар: оилавий, вояга етмаганлар, мехнат, патент, молиявий солиқ судлари 
хақида хам айтиш мумкин. 


15 
Европа қитъасидаги мамлакатларда, постсоциалистик мамлака тларда 
конституцион судлар мухим ўрин эгаллайди (Францияда—Конституциявий 
Кенгаш), улар хақида баъзи конституцияларда суд хокимиятига эмас, 
конституциявий кафолатларга бағишланган бобларда кўриб чиқилади (Италия, 
Франция). Австрияда ушбу бобда маъмурий суд хақидаги меъёрлар мавжуд. Биз 
II бобда таъкидлаганимиздек, конституциявий судлар федерация субъектлари 
томонидан ташкил этиладиган федерал худудларда (давлатларда) ягона тизимни 
ташкил этмайди. Бундан ташқари, англо-саксон хуқуқ тизимидаги ва баъзи 
бошқа мамлакатларда (АҚШ, Хиндистон, Япония) конституциявий назорат 
функцияси умумий юрисдикция судлари томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, баъзи мамлакатларда юқори лавозимли шахсларнинг 
конституциявий жавобгарликлари хақидаги ишларни кўриб чиқувчи судлар 
мавжуд. (Францияда, олий одил судлов ва Республика одил судлов суди, 
Польшада Давлат трибунали). 
Романа-Герман хуқуқ тизимидаги ва бошқа баъзи мамлакатларда хисоб 
палаталари ва шунга ўхшаш бошқа органлар хам суд хокимиятига тегишли 
бўлди. (Масалан, Италия Республикасининг 1947 йилда қабул қилинган 
конституциясининг 103-моддаси).
Бир қатор мусулмон мамлакатларда давлат судлари билан бир қаторда 
шариат судлари хам фаолият кўрсатади.
Демократик конституциялар одатда қонунда белгиланган процедурадан 
ташқари фаолият кўрсата оладиган фавқулодда судлар бўлишини тақиқлайди. 
Масалан, Германия Асосий қонунининг 101-моддаси, 1-қисмида шундай 
дейилган: “Фавқулодда судларга рухсат этилмайди. Хеч ким ўзининг қонуний 
судьяси судловидан олиб қўйилмайди”. 
Анча кегн тарқалган суд тизимларини биз қуйидаги параграфларда кўриб 
чиқамиз.
Суд хокимияти структураси (тузилмаси), судлардан ташқари суд 
хокимиятига хизмат кўпсатувчи баъзи бир бошқа давлат органлари ва 
муассасаларини хам қабраб олади. Улар орасидан, энг аввало, тергов-қидирув 
ва прокуратура органларини таъкидлашимиз лозим. Бъзи бир мамлакатларда 
улар суд тизимига киритилган, бошқа мамлакатларда эса судлар билан 
функционал алоқалар ўрнатилган холда, судлардан алохида фаолият кўрсатади. 
Асосий вазифаси барча хохловчиларга хуқуқий ёрдам кўрсатишдан иборат 
бўлган адвокатура каби маассаса хам суд хокимиятига хизмат қилади. Нихоят, 


16 
бир қатор мамлакатларда суд хокимиятига бўйсунувчи махсус суд полицияси 
мавжуд (қаранг: Италия Конституцияси, 109-модда).


17 

Download 397,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish