Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисида Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг



Download 203,52 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.02.2022
Hajmi203,52 Kb.
#249833
Bog'liq
159son



Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисида Низом 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
2008 йил 30 май 159-сонли буйруғи билан тасдиқланган 
 
1. Факультет – олий таълим муассасасининг ўқув-илмий ва маъмурий 
бўлинмаси ҳисобланиб, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ 
тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича талабаларни 
ўқитиш, таълим-тарбия жараёниларини узвий ва уйғунлашган ҳолда олиб 
боришни таъминлаш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва 
қайта тайёрлаш, шунингдек кафедраларнинг илмий-тадқиқот ишларини 
мувофиқлаштириш ишлари билан шуғулланади. 
2. Олий таълим муассасасининг факультети таълим, фан ва ишлаб 
чиқариш интеграциясини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида йирик 
корхона ва муассасалар қошида, шунингдек белгиланган тартибда тузилган 
битим асосида хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳам ташкил 
этилиши мумкин.
3. Факультет мутахассислар тайёрлашни ишлаб чиқаришдан ажралган 
ва ажралмаган ҳолда амалга оширади. 
Кадрлар истеъмолчилари талаблари ва соҳа хусусиятларини инобатга 
олган ҳолда ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида факультет 
таркибида янги бўлимлар ташкил этилиши мумкин. 
4. Факультет, одатда, ўз таркибига киритилган бакалавриат таълим 
йўналишлари (магистратура мутахассисликлари)га тааллуқли кафедра ва 
лабораторияларни, шунингдек олий таълим муассасаси таркибидаги, фаолият 
мазмуни бўйича факультет ихтисослиги мос бўлган бошқа кафедраларни 
бирлаштиради. Факультет олий таълим муассасаси илмий Кенгашининг 
қарори асосида ректорнинг буйруғи билан ташкил этилади. Кундузги бўлим 
факультети талабалар сони 200 дан ортиқ бўлганда, махсус сиртқи бўлим 
факультети ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган талабалар 
сони 400 дан кам бўлмаганда ташкил этилади. 
5. Факультет ишига раҳбарликни факультет декани амалга оширади. 
Факультет декани, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган 
ҳолда, олий таълим муассасаси ректори томонидан фан доктори, профессор 
ёки фан номзоди, доцентлар сафидан 5 йил муддатга тайинланади. Декан 
лавозими мустақил штат лавозими ҳисобланади ва уни ўриндошлик 
тартибида эгаллашга рухсат этилмайди. 
6. Факультет деканининг асосий вазифалари: 
- факультетда ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва илмий-услубий 
ишларга бевосита раҳбарлик қилади; 
- олий таълим муассасаси ва факультет илмий Кенгаши қарорларининг 
бажарилишини назорат қилади; 
- ўқув-тарбиявий жараён ҳамда талабаларнинг битирув малакавий иши 
ва амалиёти устидан назоратни амалга оширади; 


 

- ўқув машғулотлари жадвалини тузишга раҳбарлик қилади, унинг 
бажарилишини назорат қилади, талабалар давомати учун масъул 
ҳисобланади; 
- талабаларнинг мустақил иши, шунингдек уларнинг билимини рейтинг 
тизими асосида баҳолаш устидан назоратни ташкил этади. 
- талабаларни курсдан курсга ўтказиш, талабалар сафидан четлатиш, 
давлат аттестациясига ва битирув малакавий ишларини ҳимоя қилишга 
киритиш, академик таътил бериш ва стипендия тайинлаш тўғрисидаги 
буйруқ лойиҳаларини тайёрлайди, факультетда хорижий талабалар мавжуд 
бўлган ҳолларда, улар билан ишлашни таълим муассасасининг халқаро 
бўлими билан келишилган ҳолда амалга оширади; 
- иқтидорли талабаларни излаш ва улар билан ишлаш, уларни 
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси, номли 
стипендиялар, 
“Истеъдод” 
жамғармалари, 
ҳамда 
фанлар 
бўйича 
ўтказиладиган олимпиадалар танловида иштирок этишга тайёрлаш билан 
боғлиқ бўлган тадбирларни ташкил этади
- талабалар илмий-ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, 
иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни илмий тадқиқотга жалб этиш
илмий-тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, 
уларнинг илмий-ижодий фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий, 
услубий ва моддий-техникавий шарт-шароитлар яратиш; 
- аспирантларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини 
ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, алоҳида ўрнак кўрсатганларни 
турли танловларда иштирок этишлари учун тавсия этади; 
- факультет таркибига кирувчи кафедраларнинг фанлари бўйича, шу 
жумладан хорижий олимлар билан ҳамкорликда, дарслик, ўқув ва услубий 
қўлланмаларни тайёрлашга умумий раҳбарликни амалга оширади, 
компьютер саводхонлиги бўйича машғулотлар ташкил этади; 
- “Йилнинг энг яхши факультети” унвони учун ўтказиладиган кўрик-
танловда факультет иштирокини ташкил этади; 
- факультет илмий Кенгашига раҳбарлик қилади, кафедралараро 
йиғилишлар, илмий-услубий конференцияларни (шу жумладан, хорижий 
мутахассислар иштирокида) ташкил этади; 
- олий таълим муассасасининг маркетинг хизмати билан ҳамкорликда 
корхона 
ва 
муассасаларнинг 
факультет 
чиқараётган 
малакали 
мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ўрганади, шунингдек, педагог кадрлар, 
талабалар ва илмий ахборотлар билан ўзаро алмашиш учун бошқа таълим 
муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларни ўрнатади; 
- таълим хизматларини ташкил этиш ва амалга оширишга жавоб 
берали, бюджетдан ташқари маблағларни топиш ва улардан ўқув 
мақсадларида фойдаланишни амалга оширади; 
- факультетда маънавий-маърифий ишларга раҳбарлик қилади, шу 
жумладан талабалар турар жойларида; 
- факультетни тамомлаганлар билан алоқа ўрнатади, уларнинг амалий 
ишлари сифатини таҳлил қилади; 


 

- факультет ихтисослиги бўйича халқ хўжалигида банд бўлган олий 
маълумотли мутахассисларнинг малака оширишини ташкил этади; 
- ўз ваколати доирасида, факультетнинг барча ходимлари, талабалари 
ва бошқа ўқувчилари учун мажбурий бўлган фармойиш, йўриқнома ёки 
кўрсатмалар чиқаради; 
- таълим мазмунини мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти 
истиқболлари, 
жамият 
эҳтиёжлари, 
фан, 
маданият, 
техника 
ва 
технологияларнинг замонавий ютуқларини эътиборга олган ҳолда ишлаб 
чиқилган давлат таълим стандартлари асосида шакллантиради; 
- факультетда ўқитиладиган фанларни мазмунан ва ўқув аудитория 
соатлари ҳажми бўйича ривожланган чет эл мамлакатлари даражасида 
мувофиқлаштириш учун фанларнинг анъанавий мазмунини сақлаган ҳолда 
замонавий ахборот, услублар, янгилик ва бошқалар билан бойитиш 
чораларини кўради; 
- таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатига таъсир кўрсатадиган 
асосий омиллардан бири бўлган ахборот-ресурс манбалари базасини 
кенгайтириш чораларини кўради; 
- таълимни ривожлантириш бўйича устувор илмий-тадқиқотларни 
ривожлантиради ва истиқбол режаларини тузади; 
- талабалар турар жойида яшаётган ёшларнинг бўш вақтларини 
мазмунли ўтказиш ва ҳамда фойдали меҳнат машғулотлари билан 
шуғулланишларини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ташкил этади, 
талабаларни ҳар хил норасмий оқимларга қўшилиб қолишларининг олдини 
олади; 
- вазирлик талаблари асосида талабаларнинг ҳафталик ўқув 
юкламалари ва мустақил иш соатлари ҳажмини ўқитиладиган фанлар 
тизимига мувофиқлаштиради; 
- талабалар орасида ўқув интизомини яхшилаш механизмини янада 
такомиллаштириш, фаоллигини оширишга қаратилган тадбирларни 
амалиётга тадбиқ қилади; 
- факультет бошқарув кадрлари заҳирасини яратиш, тайёрлаш ва 
ўқитишни амалга оширади; 
- касбий этикани шакллантириш масалаларига кенгроқ эътибор беради, 
адолатли, фидойи, ватанпарвар ва эътиқодли ёш кадрларни тайёрлашни 
таъминлайди; 
- факультет жамоаси ва талабалари орасидаги расмий ва норасмий 
муносабатларда ўзаро ишонч ва ҳурмат, самимийлик ҳамда меҳр-оқибат 
туйғуларини шакллантиради; 
- ўқув-тарбия тизимига янги ахборот технологияларини жорий 
этилишини назорат қилади; 
- факультет илмий-услубий Кенгаши қошида устозлар тажрибасини 
ўрганиш, янги педагогик технологияларни жорий қилиш ва малака ошириб 
келган профессор-ўқитувчиларнинг ҳисоботларини муҳокама қилиш бўйича 
семинарлар ташкил этади. 


 

7. Низом бўйича факультет декани олий таълим муассасаси илмий 
Кенгаши ва қабул комиссиясининг аъзоси, шунингдек Давлат аттестация 
комиссияси раисининг муовини ҳисобланади. 
8. Факультет декани ҳар йили олий таълим муассасаси илмий 
Кенгашида ўтган ўқув йилида амалга оширилган ўқув, илмий ва илмий-
услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ҳисобот беради 
ҳамда факультет фаолиятининг натижалари бўйича тўла масъулиятни ўзига 
олади. 
9. Кундузги ўқув шаклида талабалар сони 200 дан 300 гача бўлган 
ҳолатда, факультет деканига ёрдам тариқасида 0,5 штат бирлигига эга бўлган 
декан муовини штат вазифаси киритилади. Талабалар сони 300 дан ортиқ 
бўлса ҳар 150 талаба учун қўшимча равишда 1,0 штат бирлиги берилади. 
Махсус сиртқи бўлим факультетларида талабалар сони 400 дан ортиқ 
бўлганда декан муовини лавозими белгиланади. 
Декан муоивинлари, аксарият ҳолларда, илмий даража ёки илмий 
унвонга эга бўлган шахслар сафидан, факультет деканининг тавсиясига кўра, 
олий таълим муассасаси ректори томонидан тайинланади. 
10. Факультет фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун 
декан қошида факультетнинг илмий Кенгаши ташкил этилади. 
11. Факультетлар олий таълим муассасаси илмий Кенгашининг Қарори 
асосида ректорнинг буйруғи билан қайта ташкил этилади ва тугатилади.

Download 203,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish