Олий таълимда инновацион жараёнлар замонавий билим беришнинг воситаси сифатида



Download 205,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi205,25 Kb.
#164051
  1   2
Bog'liq
6326-Текст статьи-15756-1-10-20201103



ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАР - ЗАМОНАВИЙ БИЛИМ 
БЕРИШНИНГ ВОСИТАСИ СИФАТИДА
А.Аманлаев, М.Эргашева 
ЖДПИ, Фалсафа,тарбия ва ҳуқуқ 
таълими кафедраси ўқитувчилари 
Аннотация:Мазкур мақолада олий таълим тизимидаги инновацион жараёнлар ва 
уларнинг ўзига хос хусусиятлари баён қилинган.Шунингдек, “новация” ва “инновация” 
тушунчалари ўртасидаги асосий фарқлари кўрсатилиб,уларнинг таълим жараёнидаги ўрни 
таҳлил қилинган. 
Таянч иборалар:Олий таълим тизими, инновацион жараёнлар, интерфаол методлар, 
новация,инновация, ўқув-педагогик фаолият, ижтимоий омиллар, ижодкорлик, таълим 
сифати, замонавий билим, амалий кўникма ва малакалар ва бошқалар. 
Ключевые слова: система высшего образования, инновационные процессы, 
интерактивные методы, новация, инновация, учебно-педагогическая деятельность, 
социальные 
факторы, 
творчество, 
качество образования, 
современные 
знания, 
практические навыки и умения и др. 
Key words: Higher education system, innovative processes, interactive methods, 
novation, innovation, teaching and pedagogical activity, social factors, creativity, quality of 
education, modern knowledge, practical skills and abilities 
Маълумки,ҳозирги пайтда дунёдаги глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви, 
ижтимоий-ҳуқуқий зиддиятларнинг кучайиб бораётганлиги боис 2 миллиардан ортиқ 
ёшларнинг[1] онги ва дунёқарашини ўзгартиришга қаратилган кураш авж олмоқда. 
Мустақилликка эришганимиздан кейин ҳозирги даврнинг энг муҳим вазифаларидан 
бири ушбу жараёнларга мос келадиган, янгича фикрловчи авлодни тарбиялашдан иборат 
бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам дунёдаги барча давлатлар тамонидан ҳамма 
замонларда ҳам ижтимоий омиллар, жумладан, демократия, инсонпарварлик тамойиллари 
жамият аъзоларига руҳий озиқа, маънавий мадад эканлиги тан олинган. Бу тамойил ва 
қадриятларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги тасаввурларни оилада ҳамда таълим 
муассасаларида шакллантирилса, ёшлар онги, тарбияси, уларнинг дунёқараши ва турмуш 
тарзида жиддий ижобий ўзгаришлар бўлишига олиб келиши ҳеч кимга сир эмас. Шу 
нуқтаи назардан олиб қаралганда,таълим тизимини такомиллаштириш жамиятимиз та-
раққиётини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини 30 ёшгача бўлган 
ёшлар ташкил этмоқда. Бу миқдор бошқа мамлакатлар кўрсаткичларидан икки ярим 
баробар кўпдир. Ўзбекистон аҳолисининг 40 фоизи эса 18 ёшгача бўлган ёшлардир.[2,5-6-
б] Айниқса,ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва уларнинг дунёқарашини 
инновацион креатив ёндошув асосида ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиб, қатор 
мақсадли чора-тадбирлар рўёбга чиқарилмоқда. Жумладан,мамлакатимизда «мустақил 
фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, 
ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш»[3]ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг 
устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.Президентимиз Шавкат Мирзиёев 
бу ҳақида шундай деган эди: “Ҳаммамиз яхши биламиз, бугунги давр юқори 
технологиялар, инновациялар замонидир. Дунёдаги ривожланган мамлакатлар ўз олдига 
нафақат кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни бозорга олиб чиқишни, балки 
чуқур билим ва илмий ютуқларга асосланган инновацион иқтисодиётга ўтиш вазифасини 
қўймоқда. Яъни, ўз иқтисодиётини мавжуд табиий ресурсларни сарфлаш эвазига эмас, 
инновацион маҳсулотлар яратиш, ўзлаштириш ва илғор технологияларни ишлаб 
чиқаришга жорий қилиш орқали ривожлантириш тараққиётнинг асосий омилига 
айланмоқда...”.
[4, 168- б]
Кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим бўғини – инновациялар ҳам бугун ҳар бир 
соҳада бўлгани каби олий таълим тизимида ҳам ўзининг афзалликларини намойиш 


қилмоқда. Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш,кадрлар тайёрлаш 
мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли 
мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида 
ҳукуматимиз тамонидан қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатларда энг муҳим 
бўлган бир қатор вазифалар белгиланган. Хусусан, ҳар бир олий таълим муассасаси 
жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, 
ўқув 
жараёнига 
халқаро 
таълим 
стандартларига 
асосланган 
илғор 
педагогик 
технологиялар,ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш, 
ўқув-педагогик фаолиятга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим 
муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг 
базасида тизимли асосда республикамиз олий таълим муассасалари магистрант, ёш 
ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни 
қайта 
тайёрлаш 
ва 
малакасини 
оширишни 
ташкил 
қилиш 
ана 
шулар 
жумласидандир.Айтиш мумкинки,бу вазифалар ҳар бир профессор ўқитувчидан 
ижодкорлик ва изланувчанликни талаб этади.
Йигирманчи асрнинг сўнгги йилларида жаҳон миқёсида таълим соҳасида юзага 
келган 
ўзгаришлар 
таълимнинг 
муқобили 
сифатида 
“инновацион” 
таълимни 
ривожланишининг асосий сабабларидан бири бўлди. Шу боисдан ҳам ҳозирги кунда 
мамлакатимиз таълим жараёнида инновацион педогогик ва ахборот технологияларидан 
фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-
кунга кучайиб бормоқда. 
Таълим тизимига кириб келаётган инновациялар долзарб, муҳим аҳамиятга эга бўлиб, 
мазкур тизимда шаклланаётган янгича ёндашув ҳисобланади. Улар ташаббуслар ва 
янгиликлар асосида туғилиб, таълим мазмунини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб 
этади ҳамда олий таълим тизими ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, таълим тизимидаги ҳар қандай янгилик инновация 
бўла олмайди. Ушбу фикрнинг моҳиятини тўла англаш учун “новация” ва “инновация” 
тушунчалари ўртасидаги асосий фарқларни кўрсатиб ўтиш зарур. Бунинг учун ислоҳот 
фаолиятининг аниқ шакли, мазмуни ва кўлами асос бўлиб хизмат қилади. Агар фаолият 
қисқа муддатли бўлса ва яхлит тизим хусусиятига эга бўлмаса, ўз олдига муайян 
тизимдаги фақат баъзи элементларини ўзгартиришни вазифа қилиб қўйган бўлса, у ҳолда 
биз новация хусусида фикр юритаётган бўламиз. Агар фаолият маълум концептуал 
ёндашув асосида амалга оширилаётган бўлса ва унинг натижаси ўша тизим 
ривожланишига ёки унинг принципиал ўзгаришига олиб келса инновация деган тушунча 
шаклланади. Таълим жараёнидаги инновацион ўзгаришлар, тизимга ҳар қандай 
янгиликнинг киритилиши бевосита ўқитувчи фаолиятини янгилаш ва ўзгартириш орқали 
амалга оширилиши ҳам тадқиқотлар орқали ўз исботини топган. Инновацион фаолият эса 
– бу узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш бўлиб, у узоқ вақт давомида 
шаклланади ва такомиллашиб боради.
Таълимдаги инновациянинг энг катта ютуқларидан бири-бу инновацияларнинг 
таълим сифати ва самарадорлигини оширишга ёрдам бериши, фанлар мазмунини осон 
етказиб бера олиши, қабул қилиш жараёнидаги енгилликлари, инновацияларни билимни 
бехато ва янги ресурслардан фойдаланиб тўлиқ етказиб бера олиши билан изоҳланади. 
Асли моҳиятига кўра янги билимларни бериш жараёни янгиликлар тизимидан иборат 
бўлиб, инновацион жараённи ташкил этади. Ҳозирда“Инновация (янгилик киритиш) янги 
мураккаб фундаментал билимларни такомиллашган ва ўзига хос, интеллектуал ижодий 
йўллар орқали етказиб беришдир” [5, с. 33]. Бизнинг фикримизча инновацион жараён 
фақат билимлар етказиб бериш жараёнида тугалланмасдан, балки талабаларни олинган 
билимларни кейинги фундаментал тадқиқотлари учун, рационализаторлик ишларини 
ташкил этиши, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ҳаётнинг мавжуд муаммоларини ҳал 
қилишга йўналтирилган бўлиши лозим. Таълимдаги инновациялар талабанинг кейинги иш 


фаолиятига кўмак бериши билан яъни шахс ва жамият муносабатларини барқарор 
ривожланиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши керак. 
Олий таълим тизимидаги инновацион жараёнларни йўлга қўйишда муаммолар ҳам 
йўқ эмас.Жумладан,таълим тизимимиздаги анъанавий ўқитиш юз йиллар давомида 
шаклланган анъаналар асосда шаклланган, шунинг учун кўпчилик педагоглар 
инновацияларни жорий этишни истамайдилар ёки унга тайёр эмаслар. Шунинг учун кўп 
ҳолатларда “педагогик жамоанинг тайёр эмаслигидан янги инновациялар кутилган 
натижани бермайди” [6, с. 336].деган фикрлар мавжуд. Бунинг асосий сабаби олий ўқув 
юртида инновацион муҳитнинг йўқлигидир. Яъни олий таълим тизими мутахассислигига 
мос инновацияларни олиб кириш, уларни экспрементал жорий этиш, мақсад ва моҳиятини 
жамоага тушунтириш, қўллаш принципларини ишлаб тақдимот қилиш каби яхлит бир 
психологик муҳит яратилмаганидир. Натижада педагоглар инновация ҳақида яхши 
маълумотга тўлиқ тушунчага эга бўлмай қоладилар 
Бугунги кунда олий таълим тизимида замонавий педагогик технологияларни 
қўллаш 
самарадорлигини 
ошириш 
мақсадида 
қуйидаги 
методик 
вазифаларни 
мувафаққиятли ҳал этиш мақсадга мувофиқдир:
1) профессор-ўқитувчилар “интерфаол метод”, “стратегия”, “технология” каби 
тушунчаларнинг 
мазмун-моҳиятини 
аниқ 
тушуниб 
олишлари 
лозим. 
Мазкур 
тушунчаларнинг моҳиятини тўғри англай олмаслик уларни қўллашда кўплаб методик 
қийинчиликларни юзага келтиради. Олий таълимда асосий эътибор ўқитиш жараёнини 
лойиҳалаш (технологик модел) ва режалаштириш (технологик харита)га, яъни 
технологизацияга қаратилиши керак;
2) олий таълимда фанларни ўқитиш жараёнида интерфаол методлардан фойдаланишда 
методик қоидалар ва кўрсатмаларга риоя қилиниши керак. Аниқ методик кўрсатмаларга 
риоя этиш орқали интерфаол методларни самарали қўллаш имконияти юзага келади. Бу 
эса таълим сифатининг ошишига хизмат қилади;
3) педагогика малака ошириш тармоқ марказида “Таълим технологиялари ва педагогик 
маҳорат” модулини ўқитишда асосий эътиборни профессор-ўқитувчиларни ўқитиш 
жараёнини 
лойиҳалаш 
ва 
режалаштира 
олиш 
кўникма 
ҳамда 
малакаларини 
ривожлантиришга қаратилиши лозим;
4) фанлар бўйича таълим технологияларини яратишда хилма-хиллик, ижодийлик, 
инновацион ёндашувларга асосланиш, бир қолипга тушиб қолишдан сақланиш мақсадга 
мувофиқ. Мазкур жараёнда фанларнинг, машғулот шакллари, мавзуларнинг ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш ўринли бўлади; 
5) олий таълим муассасаларида “Инновацион марказ” фаолиятини йўлга қўйиш, мазкур 
марказ куч ва имкониятларидан профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, илғор 
педагогик технологияларни кенг жорий этиш мақсадида фойдаланиш эҳтиёжи мавжуд. 
Таълимга инновациялар кириб келиши диалектик тавсифга эга бўлгани учун ҳам 
янгиликларни яратиш, жорий этиш, ўзлаштириш ва амалиётга татбиқ этишга доир 
вазифаларни мувафаққиятли ҳал этишга хизмат қилувчи инновацион марказ фаолиятини 
йўлга қўйиш ҳар жиҳатдан самарали бўлади. 
Жамият тараққиёти нафақат мамлакат иқтисодий салоҳиятининг юксаклиги 
билан, балки бу салоҳият ҳар бир инсоннинг камол топиши ва уйғун ривожланишига 
қанчалик йўналтирилганлиги, инновацияларни тадбиқ этилганлиги билан ҳам ўлчанади. 
Демак, таълим тизими самарадорлигини ошириш, талабаларни замонавий билим ҳамда 
амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, чет эл илғор тажрибаларини 
ўрганиш ва таълим амалиётига тадбиқ этиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Download 205,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish