Олий ва ўрта махсус таълим


Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти



Download 1,25 Mb.
bet4/24
Sana23.04.2022
Hajmi1,25 Mb.
#577912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
2 5445089864909328964

Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти ҳақида гап кетганда, изланиш натижасида илгари сурилган хулосалар ва умумлаштирилган фикрлардан амалиётда олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, офицерлар таркиби фойдаланишлари мумкин. Тадқиқот матeриалларидан харбий этика, махсус курслар бўйича маърузалар ўқишда ҳам фойдаланиш мумкин.
Битирув иши тузилмасининг тавсифи. Структуравий жиҳатдан битирув иши кириш, икки боб, тўрт параграф, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан иборат.
I БОБ. АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


    1. Ахлоқий маданият: тузилиши, мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари


Кишилик жамияти вужудга келибдики, инсоният ҳар доим тараққиёт, ривожланиш сайин қадам ташлаб келмоқда. Инсон ва жамият ҳаётини маънавият, маданият, цивилизацияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айнан улар инсоният тарихини олдинга силжишига, жамиятнинг юксак тараққиётларни бошидан кечиришига олиб борган. Жамият мана шу маънавий, маданий бойликлардан фойдаланган ҳолда юксалиб, ривожланиб борган.
Ҳозирги глобаллашув даврида ахлоқий маданият жамиятда инсонийликнинг туб моҳиятини ифодалайдиган, жамиятдаги ўзаро муносабатларни тартибга соладиган муҳим омил бўлиб, унинг мақсади баркамол шахсни тарбиялашдан иборат. Инсон ҳаётий тажрибаси, фаолияти, билими, илми, одоб-ахлоқи, хатти-ҳаракати билан ўзининг маънавий оламини бойитиб боради. Ақлан ва ахлоқан бойиб боргани сари ўз олдига олийжаноб вазифаларни қўйиб, унга эришиш учун ҳаракат қилади. Буюк юнон файласуфи Арасту шундай ёзади: “Қадрли неъматлар деб мен руҳ, ақл, жавҳари асл, табиий, туғма истеъдод кабиларни айтаман. Булар доимо қадрланадиган, барча учун шарафли бўлган неъматлардир. Фазл, фазилатлар ҳам қадрлидир, чунки инсон улар туфайли муносиб, етук бўлади. Инсон фазилатлари туфайли гўзал (маънавий) қиёфага эга бўлади”3.

Ахлоқий маданият хусусида тўхталишдан олдин маданият тушунчасининг моҳиятини англаш мақсадга мувофиқдир. Маданият ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим жабҳаларидан бири ҳисобланади. Маданиятсиз жамият бўлмаганидек, маданият ҳам жамиятдан ташқарида мавжуд бўлмайди. Маданият (арабча “мадина” – шаҳар, таълим-тарбия кўрган) табиат ва ўзаро муносабатларда акс этадиган инсон фаолиятининг ўзига хос шакли. У алоҳида индивиднинг ҳаёт фаолияти (шахсий маданият),
3 Арасту. Ахлоқи кабир. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2018. 112 б.
ижтимоий гуруҳнинг ёки жамиятнинг фаолияти усулини акс эттиради. Маданият инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуи, жамиятдаги билимлар, мезонлар ва қадриятлар йиғиндиси. Маданият турлари ичида ахлоқий маданият ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.
Ахлоқий маданият ахлоқий соҳанинг таркибий қисми бўлиб, шахс ва жамият маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Ахлоқшунос олим Абдулла Шер “Ахлоқий маданият шахснинг жамият ахлоқий тажрибаларини эгаллаш ва улардан ўз тажрибаларида фойдаланиш, ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш сингари жиҳатларни қамраб олади; шу билан шахс ахлоқий тараққиётининг белгиси ҳисобланади ҳамда давлат ва жамиятдаги ахлоқий даражани юксалтиришга хизмат қилади”4, деб таъкидлайди.
Ахлоқий маданият ахлоқнинг амалий тимсоли бўлиб, кишилар ўртасидаги муносабатларни меъёрлар, тамойиллар, идеал ва қадриятлар тизими ёрдамида тартибга соладиган махсус ижтимоий онг шаклидир. Унинг марказида турувчи асосий қадрият – ахлоқ саналади. “Ахлоқ” (лот. moralis – хулқ-атвор) инсон хулқ-атвори, юриш-туриши, ўзаро муносабатларини тартибга солиб турувчи муайян ахлоқий меъёрлар ва қоидалар йиғиндисидир. Улуғ мутафаккир Алишер Навоий ўз ҳикматларида одоб- ахлоқ, одобли инсоннинг белгилари ҳақида қуйидагиларни ёзади: “Одобли инсон барча одамларнинг яхшисидир, барча халқлар учун ёқимлидир.
Зевар кишига не тожу, не афсор бил, Ул зевар адаб била ҳаё даркор бил.
Яъни, киши учун тож ва бошқалар зийнат бўлмайди, балки унга зийнат
ўзида бўлган адаб ва ҳаёдир5.
Шоир инсонни мукаррам этувчи фазилатлар ҳақида фикрларини давом эттириб, “Элга молу дунё, шараф-шон обрў бўлмай, ҳаё билан одобгина





4 Абдулла Шер. Ахлоқшунослик.- Т.: Ўзбекистон файласуфлар жамияти нашриёти, 2010. 304 б.
5 Алишер Навоий. Ибратли ҳикоятлар ва хислатли ҳикматлар. /Нашрга тайёрловчилар А.Тилавов, И.Сайдуллаев. –Т.: Sano-standart, 2016. 77-78 б.
шараф ҳисобланади”6, яъни инсон учун мансаб, мартаба, бойлик эмас, балки ҳаё билан адаб шарафлироқдир, дейди. Ҳақиқатдан ҳам, хурмат ва шаън унвон ёки донгдорликда бўлмай, балки камтаринлик ва ҳалолликдадир. Одоб эса ўзини тўғри тута билиш ва идора этиш, камтарлик, хушмуомалалик, бағрикенглик, эътиқодлилик, самимийлик, фаросатлилик, заковатлилик, маърифатпарварлилик каби фазилатларни ўз ичига қамраб олади.
Ахлоқий маданият – бу ўзаро муносабатлар жараёнида бошқа кишиларга таъсир кўрсатиш одоби, ахлоқий онг ва ахлоқий ҳислатлар маданияти, яъни кишилар томонидан ахлоқнинг энг илғор тамойиллари, меъёрларини, шунингдек жамиятда қабул қилинган этикетнинг талаб ва қоидаларини ўзлаштирилиши ҳамда ўзаро муносабатлар жараёнида татбиқ этиб, амалий фаолиятда намоён этиш даражасини ифодалайди.
Мазкур тушунчага асосланиб, шахс ахлоқий маданиятининг қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчидан, ахлоқий маданиятнинг моҳияти маънавий ва амалий (хулқ-атвор, хатти-ҳаракат) ҳодисаларнинг синтезига асосланган. Шахс хулқ-атвори ва хатти-ҳаракати – унинг тўлиқ ва объектив тавсифини беради. Шахс хулқ-атворини унинг ахлоқий етуклиги, онглилиги ва эркинлигини кўрсатувчи конкрет амалий ишларига қараб аниқлаш мумкин. Иккинчидан, ахлоқий маданият конкрет ижтимоий-тарихий ҳодиса ҳисобланади. Учинчидан, умуминсоний қадрият даражасига кўтарилган ахлоқий қадриятларгина ҳеч бир шартсиз “маданий” деб эътироф этилади. Ахлоқий қадриятлар шахс манфаатлари, эҳтиёжлари, орзу-истакларини акс эттириб, теварак-атрофидаги олам билан муносабатларида шаклланувчи энг гўзал ахлоқий ҳислатлар. Бу ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминловчи ва ҳар бир инсоннинг индивидуал ривожланиши учун тенг имкониятлар берувчи ўзини тутиш қоидалари. Барча халқларда ростгўйлик, садоқат, катталарни ҳурмат қилиш, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, адолатпарварлик каби ҳислатлар ахлоқий қадрият сифатида



6 Алишер Навоий. Ибратли ҳикоятлар ва хислатли ҳикматлар. /Нашрга тайёрловчилар А.Тилавов, И.Сайдуллаев. –Т.: Sano-standart, 2016. 78 б.
эътироф этилади. Ахлоқий қадриятлардан ахлоқий (хулқ-атвор қоидалари) қоидалар келиб чиқади. Ҳар бир барқарор маданиятда ҳамма учун мажбурий ҳисобланган, умум эътироф этилган ахлоқий қоидаларнинг муайян тизими мавжуд бўлиб, улар ахлоқ меъёрлари дейилади. Халқимизнинг ахлоқий қадриятлари жамиятдаги ижобий ўзаро муносабатларни, кишиларнинг ахлоқий фазилатларини ва уларнинг кундалик амалий фаолиятида намоён бўлишини акс эттиради.
Ахлоқий маданиятнинг мазмунини бир-бирлари билан ўзаро диалектик боғлиқ бўлган бир қатор компонентлар ташкил этади. Уларни қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш мумкин. Биринчи гуруҳ – шахс хулқ-атворини баҳолашга имкон берадиган объектив ахлоқий қадриятлар, қарашлар, меъёрлар. Иккинчи гуруҳ – субъектив ахлоқий қадриятлар, кундалик ахлоқий онг ва ахлоқий концепциялар. Учинчи гуруҳ – инсон хулқ-атвори ва фаолияти. Бунга маълум бир жамиятнинг ахлоқий қадриятларига мувофиқ келадиган онгли мотив (инсонни муайян фаолиятга ундовчи ички ва ташқи харакатлантирувчи кучлар)лари, инсоннинг муайян хатти-ҳаракатига туртки берувчи омиллар, ахлоқий рағбатлантиришлар, фаолият усуллари киради.
Жамият ва шахс ахлоқий маданиятининг белгиловчи негизини ижтимоий-иқтисодий омиллар ташкил этади. Улар, маълум даражада, ҳар қандай соҳа, хусусан ҳарбий соҳа мутахассисларининг хатти-ҳаракатларини ахлоқий жиҳатдан тартибга солишнинг моҳиятини, йўналиши ва мазмунини белгилаб беради.
Ахлоқий маданият таркибига ахлоқий билимлар, ахлоқий меъёрлар, ахлоқий онг, ахлоқий тажриба, қадриятлар, эътиқод, ҳис-туйғу каби компонентлар киради. Шахс ахлоқий маданиятининг таркибига кирувчи биринчи компонент – ахлоқий билимлар бўлиб, улар шахснинг ахлоқ тамойиллари ва меъёрларини чуқур билиши, шахс ахлоқий эркинлиги унинг фуқаролик ва касбий бурчи билан узвий боғлиқлигини тушуниши, ўз хулқ- атвори ва хатти-ҳаракатлари учун маънавий жавобгар эканлигини англаши ҳамда этикет қоида ва талабларини билиши ва уларга риоя қилишини ўз
ичига олади. Шунингдек, бугунги кунда билим, профессионал тайёргарлик жуда катта ахлоқий қадриятга айланди. Шахс мустаҳкам билим ва кўникмаларга таяниши орқали ўзи тўғрисида қатъий фикр уйғотиши, ахлоқий ҳислатлари – адолатлилик, ҳалоллик, ростгўйлик, мардлик, олижаноблик ва шу кабиларни бутун бор кучида намоён этиши мумкин. Юқори малакага эга шахс объектив қонунлар ва жараёнларни теран англаб, фаолияти давомида уларни ҳисобга олади ҳамда максимал даражада ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлади.
Ахлоқий маданиятнинг таркибида эътиқод муҳим ўрин эгаллайди. Эътиқод – шахс фаолияти ва қадрият мўлжалларининг умумий йўналишини белгилаб, онги ва хулқ-атворини тартибга солувчи хусусият ҳисобланади. Бу шахснинг ўз хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворига субъектив муносабати бўлиб, шахс таянган билим, принцип ва идеалларга чуқур ва асосли ишончи натижасида келиб чиқади. У инсоннинг ҳиссиёти, иродаси ва фаолиятини белгилайди, уларни бошқаради.
Ахлоқий маданият таркибида ҳис-туйғу ҳам муҳим ўрин тутади, у шахснинг ахлоқий туйғулари (севги, дўстлик, садоқат, меҳрибонлик, ёлғизлик, мамнунлик)ни, индивид ва ижтимоий гуруҳнинг муайян ижтимоий ҳаракатларини эмоционал-ахлоқий жиҳатдан маъқуллаш ёки қоралаш, ачиниш ёки афсусланиш кабиларни акс эттиради. Шунингдек, шахс ахлоқини баҳолаш, унинг хатти-ҳаракатларига туртки берувчи ижтимоий кечинмалар (ватанпарварлик ва байналминаллик, жамоатчилик, бирдамлик, душманларга нафрат ва б.) моҳиятан ахлоқий-сиёсий туйғулардир.
Ахлоқий маданият таркибидаги муҳим компонентлардан бири – бу ирода тушунчаси бўлиб, у шахсни ахлоқий ҳаракатларга, турли ностандарт вазиятларда ўзини бошқариш ва конкрет хатти-ҳаракатларни (эзгу ният, ахлоқий интилиш, хайрихоҳлик, ахлоқий муносабат, эзгу амал ва ҳ.к.) амалга оширишга ундайди. Ирода тушунчаси одамнинг ички ва ташқи интилишлари, имконият ва салоҳиятини мақсад йўлида сафарбар этиш, қатъият билан ҳаракат қилиш, синов ва машаққатларни енгиб ўтишга, ҳар
қандай шароитда ҳам руҳий мувозанатни сақлашга асос бўладиган маънавий фазилат7. Ҳарбий хизматда давлат, жамият ва шахс эркинлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, ўз мажбуриятларини сифатли бажариш учун ирода мақсадга эришиш воситаси сифатида бевосита билим, касбий маҳорат, меҳнат каби қадрият-воситалар билан боғлиқ.
Ахлоқий маданият таркибида ахлоқий меъёрлар етакчи компонент ҳисобланиб, ҳар бир барқарор маданиятда ҳамма учун мажбурий, умум эътироф этилган ахлоқий қоидаларнинг муайян тизими. Уларда ахлоқий ривожланиш даражаси мустаҳкамланади ва кишилар ўртасидаги муносабатлар тартибга солинади. Меъёрларнинг шаклланиши объектив заруриятдир. Меъёрлар “кашф” этилмайди, сунъий яратилмайди, улар одамларнинг ижтимоий амалиёти жараёнида таркиб топади. Ахлоқий қоидалар, чинакам меъёрга айланиши учун ҳаёт, вақт синовидан ўтади. Кўплаб меъёрлар ёзилмаган одатлар кўринишида намоён бўлади. Арастунинг таъкидлашича, “ахлоқий фазилат (этос) сўзи одат (эйтос) сўзидан келиб чиққан”8. Одат тусига кирган хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлар шахс қалби ва онгига чуқур ўрнашиб, инсон табиатининг фазилати ёки иллатига айланади. Булар – ҳалоллик, ростгўйлик, мардлик, матонат, шижоаткорлик, ҳушёрлик, жасорат ва ҳ.к. Мисол учун, Шижоаткорлик шахснинг энг юксак фазилатларидан бири бўлиб, бирор хавф-хатарга дуч келганда ҳеч нарсадан қўрқмаслиги, муваффақиятсизлик олдида ўзини йўқотиб қўймаслиги, ўзини мардонавор тутиши. У қатъият билан ҳар қандай тўсиқни енгиб, бошлаган ишини охирига етказмай қўймайди, ўз халқининг қалқони бўлади. Жасорат эса шахснинг эл-юрт манфаатларини ҳимоя қилиши, муайян вазифани адо этишда фидойилиги, бутун куч ва имкониятларини тўла сафарбар этиши.
Кўриб турганимиздек, ахлоқий меъёрлар кўплаб авлодлар ахлоқий амалиётининг натижаси бўлиб, муайян хулқ-атвор қоидаларини ифодалайди.



7 Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. –Т.: Нашриёт-матбаа, 2009. 223 б.
8 Арасту. Ахлоқи кабир. –Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2018. –Б.120.
Ахлоқий маданиятнинг ажралмас таркибий қисми ахлоқий онг бўлиб, унда инсон фаолиятининг умумэътироф этилган меъёрлари ва талаблари акс этган. Aхлоқий онг ёрдамида жамиятда одамлар ўртасидаги муносабатларнинг муайян қоидалари ўрнатилади. Унинг мезони ахлоқий билим, ахлоқий меъёрлар, ахлоқий тафаккур ҳисобланади. Ахлоқий онг муайян вазиятда қандай йўл тутиш, юқори қўмондонлик томонидан қўйилган топшириқни қандай бажариш мумкинлигини англаш имконини беради. Унинг таркибий қисми бўлган ахлоқий баҳони эса инсон хулқ-атворини ахлоқий меъёрларга мос келиш-келмаслиги аниқлайдиган фаолият сифатида кўриш мумкин. Инсон хатти-ҳаракатига тўғри муносабатни белгилаш учун муайян ҳодисанинг мотиви (сабаби)ни, мақсадини, амалга ошириш воситаларини ҳисобга олиш лозим. Негаки ақл- идрок ахлоқий вазиятдан ташқарида ўзини намоён эта олмайди. Ҳар қандай қарор, ният, хатти-ҳаракат муайян мақсадга эга бўлади, бошқа кишилар манфаатига даҳл қилади, бу дегани, интеллектуал қобилиятлар миллий қадриятларимизга, миллий ахлоқ тамойилларига таянгандагина юқори баҳога сазовор бўлади.
Шундай қилиб, шахс ахлоқий маданиятини юксалтиришда ақл-идрок, ирода ва ҳис-туйғуни уйғунлаштириш тақозо этилади. Агар ақл-идроки кучли бўлиб, ирода ва ҳис-туйғулари етарлича ифодаланмаса, унда кўпинча қатъиятсиз, томошабин сифатида кузатиб турувчи кишини кўрамиз. Агар ҳис-туйғулар олдинги ўринда турса, унда ўзини тута олмайдиган, бесабр кишини кўрамиз. Энг кучли ирода ҳам, ривожланмаган интеллект ва туйғуларсиз жаҳолатда қолади.
Ривожланган интеллект, мафкуравий йўналганлик, юксак олижаноб туйғулар ва кучли иродага таяниш - офицерга ҳодисалар моҳиятига кириб боришига, кўп нарсалар орасидан энг муҳимини ажратиб олишга, амалий вазифаларни мувафаққиятли бажаришига, бўйсунувчиларини маҳорат билан бошқаришига, уларга ўрнак бўлишига ёрдам беради. Аксинча, назарияда дунёқараши тор, хизматга саёз амалиётчилик билан ёндашган кишилар
маънан қашшоқ, қаноатсиз, ижод қувончи туйғуларидан маҳрумдирлар. Улар жиддий тўсиққа учраганида нима қилишини билмай гангиб қолади, бутун умидини тайёр, стандарт қарорларга қаратади.
Ахлоқий маданият таркибидаги муомала одоби, этикет, касбий одоб каби элементлар ҳам шахс камолотида муҳим ўрин тутади.
Юқорида айтиб ўтилган компонентлар шахс ахлоқий принциплари билан ўзаро алоқадорликда унинг маънавий оламида ўзига хос шакл – ахлоқий тажрибага айланади. У кишиларнинг фаол ижтимоий фаолияти асосида ривожланиб бораётган ва уларнинг ижтимоий, авваламбор, ахлоқий муносабатларни ўзлаштириш даражасини тавсифловчи ўзига хос маънавий- амалий, ҳиссий-рационал таълим сифатида юзага келади.
Ахлоқий тажриба ахлоқий танлов билан чабарчас боғлиқ бўлиб, у ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-мафкуравий омиллар уйғунлиги ҳамда ахлоқий онг етуклиги, ҳис-туйғулар бойлиги (ёки қашшоқлиги), кишиларнинг муайян хатти-ҳаракатни ёки ўз хулқ-атворининг аниқ йўналишини танлаш қобилияти ва иродаси билан белгиланади. Арастунинг фикрича, “танлаш мақсадни эмас, балки мақсадга элтувчи неъматларни танлашдир. Одатда у, амалга ошиш имкони бўлган ва қай бири яхши деб баҳслашиш мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардир. Шундан равшанлашадики, инсон аввало ўйлаб кўради ва сўнг бир қарорга келади. Ўйлаб кўриб, бирор йўлни яхши деб танлаганимиздан сўнг ўша йўлда ҳаракат қилишга интиламиз”9.

Шахснинг идеал шаклда олинган ахлоқий тажриба ва ахлоқий танлови ҳали ахлоқий маданиятнинг яхлитлигини ташкил этмайди. Бунинг учун улар субъектив идеал шаклдан объектив, яъни амалий фаолиятга ўтиши лозим бўлади. Ахлоқий муносабатларни амалиётда объективлаштириш орқали ахлоқий тажриба ва ахлоқий танлов потенциал ахлоқий маданиятдан ҳақиқий ва долзарб ахлоқий маданиятга айланади. Бу шахс хулқ-атвори барқарорлигини, унинг ахлоқий моҳияти етуклигини, “ахлоқан ишончли”
9 Арасту. Ахлоқи кабир. –Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2018. 130 б.
эканини, сўз ва амал бирлиги қатъийлигини тавсифлаш имконини беради. Масалан, ҳарбий қисмларнинг бирида, ташкиллаштирилган мусобақа натижаларини умумлаштириб, бўлинма капитани Б. Назаровни “аълочи” деб эълон қилмоқчи бўлдилар. Буни эшитган офицер бригада командирига бундай қилмасликни илтимос қилди. Кутилмаган илтимосини капитан Б.Назаров шундай асослаб беради: “бўлинманинг жанговар тайёргарлигида ҳали камчиликлар оз эмаслиги сабабли, ҳақли равишда олинмаган баҳо тескари натижа бериши мумкин”. Бригада командири капитан Б.Назаровни диққат билан тинглаб, унда юксак ахлоқий масъулият ва принципиалликни кўрди ва асосли фикр-мулоҳазаларини қабул қилди.
Таъкидлаб ўтиш лозим, ахлоқий танлаш дақиқаларида офицер жамиятнинг муносиб аъзоси сифатида юксак даражадаги ахлоқий эркинликни намоён этиб, қадам ташлайди ва ўз хулқ-атворига тўлиқ жавобгар бўлади. Бу ахлоқ тамойиллари билан бурч категориясининг мазмуни шахс хулқ-атворида уйғунлашганини англатади. Шахс ахлоқий маданияти инсоният тажрибасини ўз ичига олган мураккаб дастур сифатида анъанавий ва ностандарт вазиятларда ахлоқий ҳаракат қилишга ёрдам беради. Негаки, ахлоқан фаол шахс атрофида содир бўлаётган нарса ва ҳодисаларга бефарқ бўлолмайди, у ўзини ҳамма нарсага ва ҳар доим жавобгар деб ҳис қилади.
Офицер шахсининг ахлоқий фаоллиги қуйидаги омиллар таъсирида ўзининг самарали натижасини бериши мумкин: ижодий муҳит, шахсий таркибга нисбатан ҳурмат ва ишонч, улар ҳақида қайғуриш, ўзининг ҳаётий принципига (Мен шахсман ва ўзимга буни ... эп кўрмайман; Инсон кўплаб муаммоларни ҳал этишга қодир; Агар мен бўлмасам, унда ким ...) асосланиши учун муайян шарт-шароит ва ҳ.к. Офицернинг ахлоқий фаоллиги уни ғоявий етуклигини ифодаловчи қатор ҳислатлари орқали тавсифланади.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish