Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети



Download 3,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/49
Sana17.07.2022
Hajmi3,79 Mb.
#815907
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
Журналистикада креатив фикрлаш

 
Аудиторияда бажариш учун вазифа 
Аудиториядаги талабалар икки гуруҳга бўлинади. Жамиятда долзарб бўлган 
бирон муаммо, ёки ечимини кутаётган масала танланади. Жамоаларнинг бири 
муаммони дивергент усулда, иккинчиси эса конвергент усулда ҳал қилади. 
Иккала жамоа ўзининг ечиш услубини шарҳлаб беради. Иккала услубда 
фикрлашнинг ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатларга эътибор берилади.
 
Мустақил бажариш учун вазифа 
Ўзингизни халқ таълими вазири ёки мактаб раҳбари деб тасаввур қилиб 
кўринг. Мактаб ўқувчиларида креатив фикрлашни ривожлантириш учун 
қандай ислоҳотларни амалга оширган бўлардингиз? Таълим тизимидаги 
ислоҳотларнинг натижаларини таҳлил қилинг. 
Таянч атамалар 
креативликнинг илмий асослари, дивергент фикрлаш
Мавзу доирасида тавсия этиладиган адабиётлар 
Дилтс Роберт. “НЛП: управления креативностью”. Москва, 1999. 
https://habr.com/ru/post
https://psychology.academic.ru 
https://cyberleninka.ru 
 https://www.elibrary.ru 


16 
Ижодий жараён омиллари 
Режа 
1.
 
Илм фан тараққиётига хисса қўшган олимларнинг ижодкорлиги 
2.
 
Санъат асари яратилиши билан ижод якунланмайди 
3.
 
Кўринганни эмас, ҳис қилганни тасвирлаш 
Инсониятнинг тарихий эволюцион ривожи янгилик ва тараққиётга 
интилиш билан давом этади. Бу интилишнинг асоси ижодкорликдир. Муаммо 
ва масалага ижодий ёндашганлар қийин вазиатларнинг ечимини топиб кета 
оладилар. Буюк даҳоларнинг ҳаёт йўлини кузатсак бунга амин бўламиз. 
Уларнинг ҳар бири илм-фан, санъат ёки диний таълимотда ўз изини 
қолдириши учун авваламбор танлаган йўлида янгилик ярата олишган. Илм -
фан тараққиётига ўз хиссасини қўшган буюк бобокалонларимиз Абу Али ибн 
Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Носир Форобий, Имом Ал Бухорий каби
даҳолар илмий изланишларида янгилик яратишган, ижодкор бўлишган. 
Чунки ҳар қандай ижодий жараённинг ўзагида яратувчанлик бор. Уларнинг 
кашфиётлари инсоният тараққиётига хизмат қилган. Яъни ижодкорлик, 
креативлик қадам-қадимдан мавжуд бўлган. Фақат ижодий жараён, 
яратувчанлик, яъни креативликни тадқиқ этиш, ўрганиш, шу йщналишда 
изланишлар олиб бориш ўтган асрдан бошланган.
Мутахассислар ижодий жараёндаги креативликни кузатиб, қуйидаги 
хулосага келишган: 

Келажакда амалга ошадиган ишларимизни режаларини 
тузиб, вазифаларимизни ёзиб бориб, қадамма қадам ҳаёт йўлимизни босиб 
ўтганимизда ижод қиламиз. Бу жараён муаллифдан фойдаланувчига, 
ўқувчига, томошабинга, тингловчига ўтиб боради... Ижод бу бошланиши ва 
якуни бўлмаган жараёндир. Ижодий жараён ҳеч қачон тугамайди. Унинг
якуний нуқтаси бўлмайди. У абадул абад давом этадиган ҳаракатдир”
18

Мазкур ғояга кўра, санъат асари яратилганида, ижодий жараён якунланмас 
экан. Яъни, санъат асари музейда намоишга қўйилганда, мақола чоп этилиб 
18
Лески К. Креативный шторм: позволь себе создать шедевр: нестандартный подход для успешного 
решения любых задач. М.: «Э» 2018 – с. 21 


17 
аудитория ўқиганида, оркестр мусиқа чалиб тингловчиларга ҳузур 
бағишлаганида - ижодий жараён давом этади. Санъат асарининг мухлисларга 
таъсир қилиши ижодий жараённинг давом этаётганидан далолат беради. Бу 
ғояга кўра - санъат асари яратилиши тугамай, ундан мухлислар баҳраманд 
бўлишганида ҳам давом этаверади. Бу ғояни америкалик шоир Уолт 
Уитмен(1819-1892)
19
ҳам тасдиқлаб, унинг фикрича - ижодий жараённинг 
натижаси, яъни санъат асари- шунчаки мусиқа ёки санъат асари бўлмай -
томошабин, мухлис, тингловчи билан ўзаро таъсир қилиш жараёни бўлиб 
давом этади. 
“Бир инсоннинг ижодий руҳияти бошқаларнинг ижодий жараёнини 
ривожлантиради”
20
. Сиз мусиқа тинглаб, руҳан енгил торасиз. Бадиий асарни 
ўқиб таъсирланасиз. Бу таъсирланиш ижодий жараён давом этаётганидан 
далолат беради. Яъни, ижодкорнинг асари аудиторияга таъсири пайтида 
ўзининг “иккинчи ҳаёти”ни яшай бошлайди. Муаллифнинг ғоялари унинг 
асари орқали бошқа ижодкорларга таъсир қилади. Тарихдан маълумки,
санъат намуналари уларга ўхшаш асар яратилишига сабаб бўлади. Бугунги 
кунда бадиий асарларнинг экранлаштириш, романлар асосида киноасарлар 
яратилишига туртки бўлаётганлигини кўришимиз мумкин. Шеърлар 
қўшиқлар орқали танилиши ҳам шу жараёнга мисол бўлади. “Ижодий лойиҳа 
шароитдан келиб чиқиб пайдо бўлади. Бир мақсадда пайдо бўлган ижодий иш 
- умуман бошқа йўналишни олиши мумкин. Битта ижодий ишдан бошқаси 
пайдо бўлиб, уларнинг иккаласи ўзаро таъсир қилади”
21

Креативликни тадқиқ этган мутахассислардан бири Кайна Лески 
ўзининг ижод жараёнидаги асл ҳолатини қуйидагича ифодалайди : “Ижод 
қилаётганимда мен нима қилаётганимни, қаерда эканлигимни англамай 
қоламан. Манзилим қаерда бўлишидан қатъий назар - унга етиб боришим 
19
https://reedcafe.ru

20
Лески К. Креативный шторм: позволь себе создать шедевр: нестандартный подход для успешного 
решения любых задач. М.: «Э» 2018 – с. 25 
21
Лески К. Креативный шторм: позволь себе создать шедевр: нестандартный подход для успешного 
решения любых задач. М.: «Э» 2018 – с. 25 


18 
зарурлигини биламан холос”
22
. Ижодий жараён ўзига хос психологик ҳолат 
бўлиб ижодкорлар бу паллада ўзига хос оламда яшайдилар. “Илҳом келди”, 
“илҳом париси келди” деган иборалар ана шу ижодий жараённи тимсолий акс 
эттиради. Ҳар бир санъаткорни ижодий жарёни бошқалардан фарқ қилади. 
Ижод аҳли баъзан бир неча кунда ҳам бошлай олмаган ишини, илҳоми келса, 
бир неча соатда яратиб бўлиши мумкин. Бирон воқеа, ҳолат, хотира, табиат 
ҳодисаси ёки ким биландир суҳбат санъат асари ғояси учун туртки бўлади. 
Баъзи ижодкорлар алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилганда, руҳий 
тушкунлик даврида ёки фожеавий ҳодиса оқибатларида кучли таъсирланиб, 
стресс ёки руҳий зўриқишда ҳақиқий санъат асарларини яратишади.
Швейцариялик рассом Пауль Клее 
23
“Ижодий кредо” асарида санъатга 
шундай баҳо беради “Санъат кўринганларни тасвирлаш эмас, балки 
кўринмайдиганни акс эттиришдир”
24
. Дунёга машҳур ўзбек портретист 
рассоми Абдулҳақ Абдуллаев таниқли актёр Аброр Ҳидоятовни “Отелло” 
образидаги чизган портрети санъаткорнинг асл кўринишидан бир оз фарқ 
қилиб, асосан унинг руҳияти, маънавий олами, Отелло образини очиб 
берган.
Қуйидаги расмларда Отелло портрети ва бу рольни ижро қилган Аброр 
Ҳидоятовнинг фотосуратлари акс этган. Рассом портретда актёрнинг ташқи 
қиёфасига таяниб тасаввуридаги Шекспир қаламига мансуб Отеллонинг 
образини ранг ва бўёқлар ёрдамида гавдалантирган. Аҳамиятлиси, актёр роль 
ижросида гавдалантирган образни
рассом матода тасвирлаётганда унинг 
ҳаётий ташқи кўринишини айнан кўчирмаган. Матода актёрнинг айнан ўзи 
эмас, балки у саҳнада ижро қилган Отеллонинг руҳияти тасвирланиб, асарга 
ўзгача жозиба баҳш этган.
22
Лески К. Креативный шторм: позволь себе создать шедевр: нестандартный подход для успешного 
решения любых задач. М.: «Э» 2018 – с. 44 
23
http://elar.urfu.ru/
24
Лески К. Креативный шторм: позволь себе создать шедевр: нестандартный подход для успешного 
решения любых задач. М.: «Э» 2018 – с. 45 


19 
6- расм. Мазкур расмда А.Абдуллаевнинг асари ҳамда актёр А.Ҳидоятовнинг фотосурати 
акс этган. 
Француз рассомлари томонидан тасвирий санъатга киритилган 
“импрессионизм”
25
йўналиши, ижодкорларнинг ҳис қилганларини акс 
эттириши билан мумтоз рангтасвирдан фарқланиб туради. Импрессионизмда
ранг, нур ва соялар орқали ҳолат, воқеа ҳодисаларни кўриб, рассомда пайдо 
бўлгани ҳиссиётлар акс эттирилади. Импрессионистлар атроф оламнинг 
аксини айнан матога кўчирмай, асарларида кўпроқ ўз ҳиссий кечинмаларини 
тасвирлашга интилишади. Қуйида импрессионизм йўналишининг ёрқин 
намоёндаси бўлган рассом Клод Моненинг машҳур асарларидан намуналарни 
келтирамиз. 
25
http://www.arthistory.ru/impressionism.htm


20 
7- расм. Мазкур расмда француз импрессионист рассоми Клод Моненинг асарларидан намуналар 
акс этган.
Бугунги кунда замонавий техниканинг тараққиёти атроф оламнинг 
борлигича акс эттиришга эҳтиёжни қолдирмай, ҳиссиётлар, ҳиссий 
кечинмаларни тасвирлашни тақозо этмоқда. Айнан шу ҳиссиётларнинг акси 
ижодий жараённинг тасвирда ифода этилишига мисол бўлади. Ижодий 
жараённинг илмий тадқиқи кенг оммалашаётган даврда санъатда, илм -фанда 
белгиланган қоидаларни четлашиш, қабул қилинган меъёрларни инкор этиш, 
масалага янгича назар билан қараш долзарб бўлмоқда. Креативлик айнан шу
жараённи тадқиқи, илмий таснифланиши, амалиётга тадбиқи билан фанда ўз 
ўрнига эга бўлмоқда.


21 

Download 3,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish