Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик технология институти “маркетинг” кафедраси



Download 3,88 Mb.
bet1/9
Sana25.02.2022
Hajmi3,88 Mb.
#306417
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
dissertatsiya - Наманган



ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК - ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

МАРКЕТИНГ” КАФЕДРАСИ


12ММ-20 гуруҳ магистранти
АҲМАДЖОНОВА МАФТУНА БАҲОДИР ҚИЗИНИНГ

НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК – ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ”


МАВЗУСИДАГИ МАГИСТРЛИК
ДИССЕРТАЦИЯСИ

Илмий раҳбар: и.ф.ф.д., катта ўқитувчи Қодиров Ҳумоюн



Наманган-2022

МУНДАРИЖА
КИРИШ..........................................................................................................
I БОБ. ТАЪЛИМ ХИЗМАТИ МАРКЕТИНГИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ....................................................................................................

    1. Таълим хизмати моҳияти......................................................................

    2. Ўзбекистонда таълим хизматини ислоҳ қилиш жараёни....................

    3. Наманган вилоятида таълим хизматини ривожлантириш................

II БОБ. НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ТАҲЛИЛИ................
2.1. НамМҚИ нинг умумий тавсифи..............................................................
2.2. НамМҚИ профессор ўқитувчилари ва илмий тадқиқот ишлари натижалари........................................................................................................


КИРИШ
Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги: Мавзунинг долзарблиги шундан иборатки, таълим хизматлари бозорида кучайиб бораётган рақобатни аниқлаш ва потенциал талабни баҳолаш учун маркетинг тамойилларидан фойдаланиш йўллари тадкиқ этилган ҳамда, Наманган вилоятида олий таълим тизимини ривожланиши бўйича мулоҳазалар келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октабрдаги ПФ-5847-сонли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”га асосан: “мамлакатни модернизация қилиш, иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги рўйхатига киритиш, шу жумладан, олий таълим билан қамров даражасини ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ҳисобланади”1.
Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича олий таълим муассасаларининг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгилаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Таълим хизматлари бозорини ҳам иқтисодиёт тармоқларидаги талабга асосланиаган ҳолда ривожлантириш ҳозирга кун тартибидаги масалага айланди.
Ўзбекистонда олий таълим тизими ислоҳотларинингстратегик мақсадлари юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш, ижтимоий ва иқтисодий ишлаб чиқариш жараёнида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг самарадрлигини ошириш, жаҳон бозорида рақобатбардошликни таъминлаш кабиларни ўз ичига қамраб олади. Бу мақсадларга эришишда таълим тизимига рақамли технологияларни жорий қилиш халқаро таълим маконининг фаол иштирокчиси бўлиш учун таълим тизимида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бугунги кун талабига айланиб улгурди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон “Таълим тўғрисидаги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2909-сон Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланганвазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқот объекти сифатида Наманган муҳандислик-қурилиш институти танлаб олинган. Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг маркетинг хизматларини ташкил этиш жараёни предмети саналади.

Download 3,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish