O'lkada jadid madaniy -ma'rifiyh tashkilotlari va jadid adabiyoti


-асосий савол бўйича дарснинг мақсади



Download 31,31 Kb.
bet3/4
Sana29.05.2022
Hajmi31,31 Kb.
#617547
1   2   3   4
Bog'liq
O\'LKADA JADID MADANIY -MA\'RIFIYH TASHKILOTLARI VA JADID ADABIYOTI

3-асосий савол бўйича дарснинг мақсади:
Жадид адибларини бадном қилишнинг зарарли оқибатини талабалар шуурига сингдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

  1. Қодирийнинг ноҳақ бадном қилинишини тушунади.

  2. Чўлпоннинг асоссиз қораланишини идрок этади.

3-асосий саволнинг баёни:
Зиёлилар масаласида унинг конкрет вакилларини бадном қилишга ўтилди. Аксар зиёлиларнинг фаолияти ва ижод намунаси пролетар низоми ва мезонига тўғри келмаганликда айбланди. Бу кабиларнинг асарлари муаллифнинг таржимаи ҳоли, пролетар синфига дахл-дахлсизлиги нуқтаи назаридан текширилди ва баҳоланди. Зиёлилар ижодидаги халқчиллик, инсонпарварлик, ҳаққонийлик, бадиий етуклик пролетариат ва синфийлик эстетик тамойилининг қурбони бўлди. Даврнинг миллий ва асл зиёлиларига “қизил” ёрлиқ зўрлаб, елимланиб ёпиштирилди. Натижада жадид адабиётининг ёрқин сиймоларига қора ранг чаплаш куч олди. Бунинг энг ёрқин мисоли Қодирий ва Чўлпон ижодига баҳо бериш ва уларни қоралаш бўлди.
Қодирий 20-йиллар Москвада ёзган кичик мақолаларидаги айрим фикрлари туфайли айбланиб, 1926 йил икки йил озодликдан маҳрум қилинди. Боз устига Акмал Икромовнинг Қодирий ҳақидаги бир томонлама қараш нуқтаи назаридан берган баҳоси адиб ҳақидаги баҳснинг янада кучайиб кетишига боис бўлди.
Адибнинг “Ўткан кунлар”и ҳақида тескари қараш М.Шевердиннинг “Правда востока” (1931, 15 январ) газетасида эълон қилинган “Ўзбек йўқсул адабиётининг илк катта асари” мақоласида айтилган. Унинг иккинчи мақоласи “Бадиий адабиётдаги чиркин либерализмга қарши” (“Правда востока”, 1931, 31 декабр) мақоласида “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён”, “Ёрқиной”, “Арслон” каби асарлар танқид эмас, мутлақо рад қилинди. Унинг қарашида синфийлик ва миллатчилик асос қилиб олинган. М.Шевердин “Ўткан кунлар”ни ўша даврдаги “шўро адабиёти” қолипига сиғдирмади. Аслида роман бу қолипга сиғмас эди. Чунки шўро адабиёти синфийлик, пролетариат синфининг манфаатини ҳимоя қилар ва ёқтирар эди. Унда фақат “оқ” ва “қора” ранг ишлатилган. Жадид адабиётига бу қолип мутлақо ёт эди. У - умуминсоний ғоялар билан суғорилган адабиёт. Отабекнинг росмана савдогар оиласидан бўлиши синфийлик назарияси байроқдорлари учун бегона тушунча. Лекин ундан китобхон умумбашарий фикрларини қалбига туяди. Синфийлик мафкураси туфайли Қодирий бегуноҳ гуноҳкор этилиши шундан.
Чўлпон ижоди бўйича баҳс ниҳоятда кескин кетди. Матбуотда тўппадан-тўғри “ёзма жанг” олиб борилди, дейиш мумкин. Олим Шарафиддиновнинг “Ўзбек шоирлари. Чўлпон” (“Қизил Ўзбекистон”, 1927, 11 феврал) мақоласи эълон қилинди. Бу мақоладаги қарашга Акмал Икромов ўз чиқишларида майл билдирди.
Мазкур мақолага муносабат тарзида Ойбекнинг “Чўлпон шоирни қандай текшириш керак?” (“Қизил Ўзбекистон”, 1927, 17 май) мақоласи чиқди. Унда Ойбек Чўлпондан ғоявий жиҳатдан озиқ ололмасак-да, бадииятидан озиқланса арзийди, деган хулосага келади. Бундан таҳликага тушган Усмонхўжа “Мунаққиднинг мунаққиди” (“Қизил Ўзбекистон”, 1927, 24 август) мақоласида Ойбекнинг Чўлпон ғояси билан бадиияти айро тушунганини танқид остига олади. Бунга жавобан Ойбек домла “Мунаққиднинг мунаққиди” мақоласи эгасига” (“Қизил Ўзбекистон”, 1927, 28 август) мақоласини эълон қилди.
Комил Алиев Чўлпон ҳақидаги “Ақлли жинни”, “Қора кийинган қизил тўн” мақолаларини шу газетада чоп қилдирди.
М.Шевердин “Бадиий адабиётдаги чиркин либерализмга қарши” мақоласида Чўлпон ижодини “чўлпончилик” деб баҳолади. Унда адибни босмачилик кайфиятидаги шоир, “қосимовчилик”нинг думи, дейилган.
Олим Шарафиддинов, Ойбек ва Усмонхўжаларнинг Чўлпон ҳақидаги мақолаларида тўғри ва нодуруст фикрлар ҳам билдирилган. Ҳатто Ойбек ҳам “Ўткан кунлар”ни синфийлик гази билан ўлчашга давр тақозосига кўра мажбур бўлган эди.
Файзулла Хўжаев Чўлпон ҳақида миш-мишлар қўзғалиб қолганини эшитиб, уни Москвага жўнатиб юборади. Шу орада Ўзбекистон Олий суди прокурори Шамс Бадриддин ва унинг ҳамтовоқлари устидан жиноий иш қўзғатилди. Суд жараёнида “Янги Фарғона” газетасининг мухбири Алимов илгарилари Қўқон инқилобий қўмита котиби, кейинчалик маориф шўъбасида ишлаган Маҳмудхон Аҳмадов уйида аксилинқилобий мажлислар бўлгани, унда Чўлпон ҳам “қатнашгани” ҳақида маълумот беради. Ноҳақ туҳматга қолган Чўлпон Москвадаги Ўрта Осиё бюросига мурожаат этишга мажбур бўлади.
Чўлпон ижодини тафтиш қилиб, уни “чўлпончилик” дейишнинг замирида адибнинг миллий мустақиллик ғоялари билан суғорилган публицистикаси, шеърияти, ҳикоя ва романидаги жамиятга янгича қараш, тенглар орасида тенг яшаш, истиқлол идеаллари ётгани мутлақо тескари баҳоланди. Бу каби ғоялар синфий мафкурага тамомила ёт эди. Аслида Чўлпон истиқлолнинг фидойиси бўлиб, жадид адабиётининг яловбардори буюк сиймодир.
1935 йил Ўзбекистон Ёзувчилар қурултойида Р.Мажидий ўзбек танқидчилигида жадидчилик масаласи бўйича маъруза қилди. Унда А.Саъдий, Вадуд Маҳмуд, Отажон Ҳошим, М.Солиҳовлар танқид қилинди. Ур-йиқит кучайди, охирида кураш зиёлиларни оммавий қатл қилиш билан хотима топди.
Ҳукмрон мафкура таъсирида қораланган зиёлилар ва қалам аҳллари иттифоқдош республикаларда оқландилар. Ўзбекистонда эса 1956 йил Н.А.Муҳиддиновнинг зиёлилар қурултойига бағишланган маърузасида Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Элбек ва Боту фуқаро сифатида оқландилар. Бу билан ҳам уларнинг ижодлари эмин-эркин ўрганилган эмас. Улар ижоди намуналаридан иборат “Тирик сатрлар” тўпламининг тақдири фожиа билан тугади. Оқланганлардан Қодирий ижоди намунаси нашр қилинди. Фитрат ва Чўлпон ижодини ўрганиш ва нашр қилиш бўйича комиссия тузилди (раис Баҳром Раҳмонов). Комиисия масалани ўрганиш борасида сусткашлик қилди. Ҳатто Яшин ва Ҳ.Абдусаматовлар Фитрат ва Чўлпон ижодини ўрганиш борасида тиш-тирноқлари билан қарши турдилар. Ҳар икки ижодкор асарларидан намуналар ўрганила бошланди, “улар фуқаро сифатида оқлангани - бу ҳол уларни ижодий меросининг оқлангани маъносини билдирмайди” (Иззат Султон) дегувчилар бўлди. Ҳатто адабиётшунослик “ота”хони “ҳар бир республика ҳам шунга асосланиши (СССРнинг базиси ва устқурмаси-Ҳ.М.) билан бирга, айни чоғда, улар муайян даражада фарқ қиладиган ўзига хос базис ва усқуртмага эга, дейиш масалага юмшоқлик киритиб, муросасозлик йўлини тутган.
Мустақиллик даврида жадид адабиёти намоёндалари гарданидаги “Ватан хоинлари” тавқи лаънати олиб ташланиб, улар миллат фидойилари, деб баҳоланди. Жадидлар Ўзбекистон тарихи ва маданиятида миллий уйғонишни бошлаб бердилар. Бу фикр жадид адабиётига ҳам тўлиғича хосдир. Янги бадиий тафаккур жадид адиблари ижоди билан шаклланди ва камол топди.
Мустақиллик берган янги мафкура туфайли “қора маёқлар” деб аталган миллат истиқболи учун фидойилик кўрсатган жадидлар бугунги ўзларининг ҳақиқий баҳоларини олишди. Улар ўлкада буюк ислоҳотлар, миллий озодлик ва Туркистон мухторияти учун кураш олиб борган халқнинг асл фарзандлари, мутафаккирлари, пешволари сифатида баҳоланди. Уларнинг номлари абадийлаштирилди. Шаҳидлар майдонида хотиралари қадрланди, уларга рамзий ёдгорлик қўйилди.

Фойдаланилганадабиётлар




  1. Download 31,31 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish