Оммавий оферта (шартнома) Тошкент шаҳар Ўзининг амалдаги Устави асосида иш юритувчи «Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти»



Download 20,78 Kb.
bet1/5
Sana19.02.2023
Hajmi20,78 Kb.
#912705
  1   2   3   4   5
Bog'liq
контракт


Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг масофадан малака ошириш ўқув курслари учун
ОММАВИЙ ОФЕРТА
(шартнома)
Тошкент шаҳар
Ўзининг амалдаги Устави асосида иш юритувчи «Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» давлат корхонаси бош директори в.в.б. Ш.Т. Эргашев (бундан буён «ИЖРОЧИ» деб аталувчи) бир томондан ва ушбу офертани шартсиз, истисно ва келишувларсиз қабул қилувчи юридик ва жисмоний шахс (бундан буён «БУЮРТМАЧИ» деб аталувчи) иккинчи томондан, ҳар бири амалдаги қонунчиликка ва таъсис ҳужжатларига асосан ушбу оммавий офертани тузишда барча ваколатларга эга эканлигини тасдиқлаб, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги 562-II-сонли, 2015 йил 22 майдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги ЎРҚ-385-сонли Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги “Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 185 – сонли Қарори ва алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали хизмат кўрсатишга боғлиқ бўлган амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиб, ушбу оммавий офертани (шартнома) туздилар.
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. «БУЮРТМАЧИ» талабига асосан «ИЖРОЧИ» қуйида келтирилган масофадан малака ошириш ўқув курс йўналишларини ташкил қилади:

  • “Автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари малакасини ошириш;

  • “Йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги асослари” йўналишида автомобиль транспорти корхонасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимларнинг малакасини ошириш.

II. МАСОФАВИЙ МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ КУРСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
2.1. Масофавий малака ошириш ўқув курслари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ва Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режа ва дастур асосида ташкил этилади.
2.2. «БУЮРТМАЧИ» мазкур оммавий оферта шартлари билан танишади.
2.3. Масофадан малака оширишга ахборот-коммуникация технологияларини зарур даражада ўзлаштирган, қўллаш маҳоратига эга бўлган талабгор қабул қилинади. Талабгорнинг ўқув курсларига масофадан қатнашишига, амалиёт дарсларига, йўриқнома машғулотларига, якуний имтиҳонларига қатнашиш учун юборилишига «БУЮРТМАЧИ» (ёки талабгорнинг ўзи) масъул ҳисобланади.
2.4. «БУЮРТМАЧИ» масофадан малака ошириш ўқув курсларида қатнашиш учун www.avto-ilm.uz манзили орқали онлайн қабул дастуридан 5.1.1 бандида келтирилган шартлар бўйича рўйхатдан ўтади.
2.5. Онлайн қабул дастурига жойлаштирилган «БУЮРТМАЧИ» (талабгор) ҳақидаги барча маълумотлар (ҳужжатлар) «ИЖРОЧИ» томонидан ўрганиб чиқилади.
2.6. Талабгорлар томонидан электрон шаклда тақдим қилинган барча маълумотлари (ҳужжатлари) белгиланган талабга жавоб берганда ва ўқув йўналиши бўйича бир гуруҳда
25 нафардан кам (кўпи билан 30 нафар бўлганда) бўлмаган талабгорлар шаклланганидан сўнг, институт раҳбарининг буйруғи билан масофадан малака ошириш ўқув курсларига қабул қилинади.
2.7. «БУЮРТМАЧИ» ҳақидаги маълумотлар «ИЖРОЧИ» томонидан ўқув порталига жойлаштирилади ва уларга масофадан малака ошириш махсус дастуридан фойдаланиш учун логин ва парол тақдим этилади.
2.8. Тармоқ орқали жорий назорат синовларининг тест саволлари 15 тадан, оралиқ назорат синовларининг тест саволлари 25 тадан иборат бўлади ва уларни баҳолаш «ИЖРОЧИ» томонидан амалга оширилади.
2.9. «БУЮРТМАЧИ» жорий ва оралиқ назорат топшириқларини муваффақиятли бажарганидан сўнг тармоқдаги фаолияти ҳамда курс элементларини ўзлаштирганлиги бўйича тьютор (ўқитувчи-консультант) томонидан очиқ синов ўтказилади. Очиқ синов хулосасига асосан тингловчи якуний имтиҳонга қўйилади.
2.10. Жорий ва оралиқ назоратларда етарли балл тўплай олмаган тингловчиларга қайта топширишга бир маротаба имконият берилади. Мазкур имкониятдан фойдалана олмаган тингловчи институт раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан четлаштирилади.
2.11. Йўриқнома машғулотлари (амалий машғулот ва консультация) тегишли ўқув модули бўйича тайинланган тьютор (ўқитувчи-консультант) томонидан амалга оширилади.
2.12. Масофадан малака ошириш ўқув курси йўриқнома машғулотлари тьютор (ўқитувчи-консультант) билан бевосита юзма-юз машғулот орқали ўқув режада қайд этилган шакл бўйича амалга оширилади.
2.13. Масофадан малака ошириш дастурини ўзлаштирган ва якуний имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчига ўрнатилган тартибда, давлат намунасидаги ҳужжат (малака оширганлик тўғрисидаги сертификат) берилади.
2.14. Якуний имтиҳон натижасида ўқув дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчига ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.
2.15. Малака ошириш ўқув курси давлат тилида, шунингдек, бошқа тилларда (рус) ҳам олиб борилиши мумкин. Малака ошириш ўқув курслари бошқа тилларда фақатгина гуруҳдаги тингловчилар сони камида 25 нафар бўлганда ташкил қилиниши мумкин.
2.16. Тингловчи сабабсиз 6 соат онлайн дарс жараёнларига қатнашмаганда ва институт ички тартиб қоидаларини бузганда, малака ошириш курсидан институт раҳбарининг буйруғига асосан четлаштирилади.

Download 20,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish