Оралиқ станциялар



Download 55,54 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi55,54 Kb.
#170234
Bog'liq
8-мавзу Оралик станциялар


8-Мавзу: Оралиқ станциялари. Оралиқ станцияларининг схемалари.
Режа:
1.Оралиқ станцияларда бажариладиган асосий технологик жараёнлар.
2.Оралиқ станцияларда йўловчи иншоотлари.
3.Оралиқ станцияларнинг чизмалари.
Оралиқ станциялар разъезд ва қувиб ўтиш пунктларидан фарқли, йўловчи ва юк поездларни бетўхтов ўтказиш, тўхтайдиган поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, йўловчиларни поездларга чиқариш ва туширишдан ташқари қуйидаги ишларни ҳам бажаради: юкларни ортиш-тушириш ва сақлаш ҳамда юк ҳужжатларини тайёрлаш; багажларни қабул қилиш, бериш ва сақлаш; терма поездларга вагонларни қўшиш ва ажратиш, айрим ҳолатларда станцияда ортиладиган вагонлардан жўнатувчининг маршрутли поездини тузиш ёки поғонасимон маршрутли поездлар учун вагонлар гуруҳлаш; корхоналарнинг шохобча йўлларига хизмат кўрсатиш, вагонлар бериш ва йиғиб келиш; кўплаб тўкма юклар ортиладиган айрим станцияларда вагонларнинг оғирлигини ўлчаш ва бошқалар.


Бўйлама турдаги оралиқ станция чизмаси

Йўл сурункали пасаювчи қиялик олдида жойлашган оралиқ станцияларда поездлар техник эҳтиёжлар юзасидан тўхтатилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тормоз тизими синовдан ўтказилади.


Агар разъезд ва ўзиб ўтиш пунктларининг вазифаси асосан поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва ўтказиб юбориш бўлса оралиқ станцияларда эса ушбу технологик жараёнлардан ташқари, юк ва тижорат ишлари ҳам бажарилади.
Расмда қабул қилиш-жўнатиш йўллари бўйлама турдаги оралиқ станция чизмаси келтирилган бўлиб, унда бажариладиган ишлар қуйидагилардан иборат:
1. Юк поездлари билан бажариладиган ишлар: йўловчи ва транзит юк поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва ўтказиб юбориш, терма юк поездлари билан манёвр ишларини бажариш, улар билан келадиган маҳаллий юк вагонларини корхоналарнинг шохобча йўлларига ва юк фронтларига узатиш ва йиғиб келиш ва бошқалар. Айрим оралиқ станцияларда поғонасимон ва жўнатувчи маршрутларини тузиш, зарурий ҳолларда поездларга тиркама локомотив қўшиш ёки ажратиш билан боғлиқ бўлган ишлар ҳам бажарилади.
2.Йўловчи поездларга хизмат жараёнлари: йўловчиларни поездларга чиқариш ва тушириш, чипталарни сотиш, йўловчи поезди тезлигида ташиладиган багаж ва юкларни ортиш-тушириш, қабул қилиш, бериш ва сақлаш.


Оралиқ станцияда ҳаракатни ташкил қилиш

3.Юк ва тижорат ишлари: юкларни қабул қилиш, ортиш-тушириш, бериш ва сақлаш, ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш, ташиш хизматлари ҳисоб-китобларини бажариш, вагонлар оғирлигини ўлчаш ва бошқалар.


Оралиқ станцияларда техник, йўловчи, юк ва тижорат ишлари билан боғлиқ бўлган жараёнларни бажариш учун тегишли қурилма ва иншоотлар бўлиши керак. Техник жарёнларни бажариш учун қуйидагилар мавжуд: бош, қабул қилиш-жўнатиш, тортиш йўллари, заруратга қараб корхона шохобча йўлларининг уланиши, эҳтиёт ва тутиб қолувчи берк йўллар, станция навбатчиси, стрелкачиларнинг хонаси, кириш ва чиқиш сигналлари, қўшни станциялар ва поезд диспетчери билан алоқа воситалари.


Оралиқ станцияда жойлашган юк ҳудудининг кўриниши:1 – ёпиқ омбор; 2 – ёпиқ платформа; 3 – очиқ платформа; 4 – пандус; 5 – контейнер майдони; 6 – чорпояли кран; 7 – юк ҳудуди ишчиларининг хонаси; l – юк иншоотларининг узунлиги

Йўловиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш учун станцияларда йўловчи биноси, платформалари ва уларни ўзаро боғловчи кўприк ёки ер ости ўтиш (тоннел) йўлаклари, багаж омборхоналари, сув таъминоти иншоотлари ва шу кабилар лойиҳаланади.


Юк ишларини бажариш учун станцияда умум фойдаланишли ёпиқ омборхоналар, усти ёпиқ ва очиқ платформалар, контейнер ва тўкма юк майдончалари, ортиш-тушириш йўллари, юк механизмлари ва иншоотлари лойиҳаланади. Буларнинг барчаси одатда автомобил йўллари билан қулай боғланади. 12.7-расмда оралиқ станцияда жойлашган юк ҳудудининг кўриниши тасвирланган.
Санаб ўтилганлардан ташқари оралиқ станцияларда электр ёритиш тармоқлари, маъмурий техник бинолар, савдо хоналари ва вокзал олди майдончалари ҳам назарда тутилади.
Йўловчи биноси томонидан станция учун ажратилган майдон чегарасида одатда темир йўл, шу жумладан станция хизматчилари учун айрим турар жой манзиллари ёки кўрғонлар қурилади.
Оралиқ станциялар орасидаги масофа 40-60 км ни ташкил этиб, маҳаллий шароитларга қараб кўпроқ ёки камроқ бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг кўпгина мавжуд станциялари орасидаги масофа 15-20 км дан ошмайди. Юк иншоотларини реконструкция қилишда умум фойдаланувли юк ҳовлиларнинг ишини кам сонли станцияларда бажариш мақсадга мувофиқ.
Оралиқ станциялар темир йўл тармоқларидаги станцияларнинг энг катта қисмини ташкил этади. Оралиқ станциялар одатда етарлича ривожланган аҳоли в саноат марказларига яқин жойлашиб уларга хизмат кўрсатади. Оралиқ станцияларда терма поездлардан вагонлар узилади, жўнатилганлари тиркалади, юклар ортилади ва туширилади. Ҳар бир ортилган вагон учун станцияда ташиш ҳужжатлари (накладная, дорожная ведомость, вагонный лист), айрим юклар учун эса тегишли сертификат расмийлаштирилади. Юк ишларини бажариш учун иш ҳажми ва характерига мос бўлган юк қурилмалари мавжуд бўлади.
Оралиқ станцияларнинг чизмалари қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг ўзаро жойлашуви бўйича бўйлама, ярим бўйлама ва кўндаланг турларга бўлинади. Булардан ташқари оралиқ станция чизмалари бош ва қабул-жўнатиш йўлларининг сони, юк ноҳиясининг жойлашуви, корхоналарга тортиш шохобчаларининг мавжудлиги ва йўловчи иншоотларининг жойлашуви бўйича фарқланиши мумкин. I ва II тоифали бир йўлли линияларда бўйлама ва ярим бўйлама турдаги, III ва IV тоифали йўлларда эса кўндаланг турдаги станциялар тавсия этилади. Икки йўлли линияларда кўндаланг турдаги, қабул-жўнатиш йўллари ўзаро параллел жойлашган станциялар асосий чизма сифатида тавсия этилиб, улар станцияда иншоот ва қурилмаларнинг ихчам ва гавжум жойлашишини таъминлайди.
Оралиқ станцияларда бош йўллардан ташқари иккитадан тўрттагача қабул қилиш-жўнатиш йўллари қурилади. Терма поездлар билан ишлаш учун ортиш-тушириш, олиб қўйиш ва тортиш манёвр йўллари қурилади. Юк ноҳияси (юк ҳовлиси) одатда станциянинг йўловчи биносига қарама-қарши томондан қурилиб манёвр ишларида бош йўллар орқали ўтишлар камайтирилади.


Оралиқ станцияда юк ҳовлиси ва корхонанинг жойлашуви

Расмда кўрсатилган оралиқ станция икки йўлли линияда жойлашган ярим бўйлама турдаги станция бўлиб, унда учинчи ва тўртинчи қабул қилиш-жўнатиш йўллари орқали асосан юк поездлари ўтказилади. Тўртинчи қабул қилиш-жўнатиш йўли асосан икки томондан келадиган терма поездларни қабул қилиш ва улардан маҳаллий вагонларни ажратиб юк ноҳиялари, омборхоналар ва корхона йўлларига узатиш учун мўлжалланади. Терма поезд қайси йўналишдан келишига қараб поездларни тузиш режасида ушбу оралиқ станция учун вагонлар гуруҳи поезднинг қайси қисмида жойлаштирилиши белгиланган бўлади. А йўналишдан келадиган поезд тўртинчи йўлга қабул қилиниб, унинг тартибида орқа томонида жойлашган маҳаллий вагонлар гуруҳи манёвр локомотиви ёрдамида 4 йўлдан 7 тортиш йўли орқали 8, 9-юк ҳовлиси йўлларига олиб ўтилади. У ердаги жўнатиладиган вагонлар қайтадан 4-йўлдаги поездга уланади, тормоз синовлари ўтказилади, поезд ҳужжатлари бутланади ва поезд Б йўналишда жўнатилади. Б йўналишдан жадвал бўйича тегишли вақт оралиғи билан келадиган терма поезд ушбу 4 йўлга қабул қилиниб, юқоридагидек барча манёвр ишлари бажарилади ва поезд ўз йўналиши бўйича жўнатилади. Вагонлар билан манёвр ишлари поезд локомотиви ёрдамида, ёки станциянинг манёвр локомотиви ёрдамида, шу қаторда иккала локомотив билан биргаликда амалга оширилиши мумкин. Чизмада 6-йўл корхонага узатиладиган вагонлар учун хизмат қилади.
Download 55,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish