Oriental Art and Culture



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana23.05.2022
Hajmi0,68 Mb.
#608017
  1   2   3
Bog'liq
a-olini-izhtimoiy-imoya-ilish-va-uni-yanada-takomillashtirish-muammolari



“Oriental Art and Culture” Scientific-Methodical Journal – (1) IV/2019
ISSN 2181-063X
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уни янада 
такомиллаштириш муаммолари 
Ш.Ю.Салимов, 
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, илмий-
тадқиқот ва таълим маркази, E-mail: sh-salimov@mail.ru
Аннотация 
– 
Мазкур 
мақолада 
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ–3268-
сонли «Аҳолининг кам таъминланган 
қатламларини қўллаб-қувватлашга оид 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
Қарорига мувофиқ аҳолининг ижтимоий 
муҳтож қатламларини давлат томонидан 
қўллаб-қувватлаш, манзилли ижтимоий 
ёрдам 
бериш 
чора-тадбирларининг 
амалиётга 
қўлланилиши 
тўғрисида 
маълумот берилган. 
 
Калит сўзлар 
– кучли ижтимоий сиёсат, 
ижтимоий ҳимоя, манзилли ижтимоий 
ёрдам, кўп болали ва кам таъминланган 
оилалар, пенсия таъминоти. 
Кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор 
ислоҳотлари миллий моделининг энг муҳим 
принципи ҳисобланади. У кенг доирадаги 
масалаларни, жумладан аҳоли даромадлари-
ни тартибга солиш, бандликни таъминлаш ва 
янги 
меҳнат 
муносабатларини 
шакл-
лантириш, ижтимоий ҳимоя ва аҳолининг 
айрим тоифалари ва гуруҳларини қўллаб-
қувватлаш, соғлиқни сақлашни ривожланти-
риш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим 
масалаларини ўз ичига олади. 
Муҳтожларга моддий ва ташкилий ёрдам 
бериш, Пенсия таъминоти тизими, бюджет 
механизми ва давлат кафолатлари орқали 
талабаларни, 
кўп 
болали 
ва 
кам 
таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш 
Ўзбекистон 
Республикасида 
ижтимоий 
ҳимояни 
таъминлаш 
механизмларига 
киради. Ўзбекистонда етим болалар, ота-она 
қарамоғисиз қолган ва имконияти чекланган 
болаларни 
ижтимоий 
ҳимоя 
қилиш 
масалаларига алоҳида эътибор қаратил-
моқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ–3268-
сонли «Аҳолининг кам таъминланган 
қатламларини 
қўллаб-қувватлашга 
оид 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги [1] 
Қарорида аҳолининг ижтимоий муҳтож 
қатламларини давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш валюта сиёсатини эркинлашти-
риш йўлларини юмшатиш чора-тадбирлари-
дан бири сифатида назарда тутилган. Шу 
билан бирга, аҳолининг муҳтож қатлам-
ларига манзилли ижтимоий ёрдам беришга 
эҳтиёж сақланиб қолмоқда. Истиқболда кам 
таъминланганлик даражасини камайтириш-
ни аҳолининг турли қатламлари орасида 
даромадлар бўйича нотенгликни камайти-
риш билан бирга олиб бориш керак, бу эса 
барқарор тараққиёт принциплари нуқтаи 
назаридан қонуний ҳисобланади [2]. 
Келгусида ижтимоий сиёсат нафақат 
аҳолининг иш ҳақини реал ошириш ва кам 
таъминланган ҳамда эҳтиёжманд қатлам-
ларини мақсадли ижтимоий ҳимоя қилиш 
шароитларини таъминлаш орқали, балки 
уларни иқтисодий фаолиятга фаол жалб 
қилиш учун имконият яратиш асосида 
амалга 
оширилади 
[3]. 
Ўзбекистонда 
ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий 
ёрдам соҳасидаги ижтимоий сиёсатнинг 
замонавий 
тенденцияларида 
асосий 
йуналишлари қуйидагилар ҳисобланади: 
• аҳоли даромадларини тартибга солиш; 
• аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш; 
• ижтимоий кафолатларни таъминлаш; 
• бандлик муаммоларини ҳал қилиш; 
• соғлиқни сақлаш, таълим, маданиятни 
молиялаштиришни қайта ташкил этиш; 
• республикада демографик вазиятни 
яхшилаш; 
• экологик зарарли корхоналарни тугатиш. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг 
турғун даволаш-профилактика муассаса-
ларида овқатланишни ташкил этиш ва тўлаш 
тартиби белгиланган бўлиб, унда қуйидаги 
75


“Oriental Art and Culture” Scientific-Methodical Journal – (1) IV/2019
ISSN 2181-063X
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
имтиёзли тоифадаги шахслар назарда 
тутилган [4]: 
• I ва II гуруҳ ногиронлар; 
болаликдан ногиронлар
• 1941-1945 йиллардаги уруш ногирон-
лари ва қатнашчилари, шунингдек уларга 
тенглаштирилган шахслар; 
• Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибат-
ларини тугатишда қатнашган – ногирон 
шахслар; 
• 1941-1945 йиллардаги уруш йиллари 
меҳнат фронти қатнашчилари; 
• байналмилалчи жангчилар; 
• етим болалар; 
• ваколатли органларда ҳисобда турувчи 
ёлғиз пенсионерлар; 
• 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек 
ўрта 
махсус, 
касб-ҳунар 
таълими 
муассасалари ўқувчилари; 
• чақириқ комиссиялари хулосаларига 
кўра мудофаа ишлари бўлимларининг 
йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача 
бўлган чақириқ ёшидагилар; 
• «Ўзбекистон Республикаси фахрий 
донори» («Почетный донор Республики 
Узбекистан») 
кўкрак 
нишони 
билан 
тақдирланган шахслар; 
• 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар 
[5]. 
Албатта, аҳолини ижтимоий қўллаб-
қувватлаш тизимини ривожлантириш аҳоли 
фаровонлигининг муайян даражасини сақ-
лаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомил-
лаштириш, инсон капиталини ривожлан-
тириш учун янги имкониятлар яратиш – 
ижтимоий хавфларни камайтириб боради. 
Замонавий шароитда ижтимоий қимоя 
ижтимоий тенгсизликнинг ўсишига, аҳоли 
ижтимоий 
табақаланиш 
жараёнининг 
чуқурлашишига 
имкон 
бермасликнинг 
самарали воситасига айланди. Ижтимоий 
меъёрлар талабларига мувофиқ фуқароларга 
мақбул турмуш шароитларининг яратиб 
берилиши турмуш даражасининг ўсишига, 
аҳоли яшаш сифати яхшиланишига, жамият 
фаровонлигини оширишга ёрдам беради. 
Аҳолига яратилган ижтимоий-меҳнат 
даражаси ва сифатини ошириш аҳолини 
ижтимоий 
ҳимоя 
қилишни 
такомил-
лаштиришнинг стратегик мақсади ҳисоб-
ланади. Маълумки, ислоҳотлар даврида 
ижтимоий ҳимоя тизимининг янги тури 
шаклланди. У ижтимоий ҳимоя субъектлари 

давлат, ҳудудлар, умуман, жамият, 
тадбиркорлар, оила, фуқаронинг фаол роль 
ўйнашига асосланган. Давлатнинг ижтимоий 
қўллаб-қувватлаш 
сиёсати 
аҳолини 
ижтимоий ҳимоя қилишнинг устуворлик-
ларидир. 
Давлат 
сиёсати 
моддий 
тўловларнинг тоифалашган турлари ва 
ижтимоий хизматлар кўрсатиш доирасида 
амалга оширилади. Ҳозирги ижтимоий 
ҳимоя тизими такомиллаштирилгани сайин 
тобора мураккаб тузилган тизимга айланиб 
бормоқда. Пенсия таъминоти, ижтимоий 
қўллаб-қувватлаш тизими, социализация ва 
реабилитация чора-тадбирларини такомил-
лаштиришдан ташқари нафақат ҳаётий 
муҳим эҳтиёжларни қондиришга, балки 
маданий камолот, дам олиш, бўш вақтни 
фойдали ўтказиш, таълим олиш ва касбга эга 
бўлиш, ишга жойлашиш масалаларига 
қаратилган дастурлар амалга оширилмокда. 
Яқин ўн йилликда, энг аввало, соғлиқни 
сақлашда, 
ижтимоий 
таъминотда 
ва 
бандликни ҳимоя қилиш соҳасида суғурта 
принциплари ва механизмларини босқичма-
босқич ривожлантириш чора-тадбирлари
«Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида» ги 
Қонун қабул қилиш долзарб аҳамиятга эга 
бўлади. Тиббий суғурта соғлиқни асрашда 
аҳоли манфаатларини ижтимоий ҳимоя 
қилиш шакли ҳисобланади ва бугунги кунда 
ихтиёрий саналади ва бу суғурталовчи ва 
суғурталанувчи шахс ўртасида шартнома 
асосида 
амалга 
оширилади. 
Тиббий 
суғуртанинг 
ихтиёрий 
тизими 
ўткир, 
сурункали касалликларга ва бошқа касал-
ликларга чалинганда ходимнинг Ўзбекистон 
Республикасининг энг яхши клиникаларида 
маслаҳат олиш, даволаниш ва бошқа ёрдам 
олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаши 
керак. Ўзбекистонда мажбурий тиббий 
суғурта ҳали кучга кирмаган ва ишлаб чиқиш 
босқичида турибди. 
Шунингдек, аҳолининг муҳтож қатлам-
лари учун бепул таълим ва соғлиқни сақлаш 
хизматларини сақлаб қолиш, бутун аҳоли 
76


“Oriental Art and Culture” Scientific-Methodical Journal – (1) IV/2019
ISSN 2181-063X
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
сифатли тиббий ва таълим хизматларидан 
фойдаланиши учун жамоат институтлари ва 
маҳаллий ҳокимият органлари иштирокида 
давлат назоратини амалга ошириш зарур [6]. 
Тенгликни 
таъминлашга 
оид 
олиб 
борилаётган сиёсатда эътиборни ўзгартириш 
бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш 
имконини беради: 
• аҳолининг ижтимоий заиф тоифаларига 
мансуб шахсларни реабилитация дастурлари 
билан қамраб олишни ошириш ва бу 
дастурлар сифатини назорат қилиш меха-
низмини такомиллаштириш; 
• социологик тадқиқотлар воситаларидан 
ва тўғридан-тўғри мезонлардан фойдаланган 
ҳолда ижтимоий хизматлар сифатини 
баҳолашнинг ўзига хос индикаторларини 
ишлаб чиқиш. 
Келгусида ижтимоий сиёсат ва аҳолининг 
кам таъминланган ва заиф қатламлари учун 
иш ҳақини ошириш ва ижтимоий ҳимоя 
қилиш учун шарт-шароитлар яратиш орқали 
эмас, балки уларни иқтисодий фаолиятга 
фаол жалб қилиш учун имкониятлар бериш 
ва оилаларнинг иқтисодий салоҳияти ва уни 
амалга 
ошириш 
учун 
имкониятларни 
таъминловчи мақсадли ижтимоий ҳимоя 
механизмларини яхшилаш асосида олиб 
борилади. 
Саноатлаштириш даражаси паст бўлган 
ҳудудларда 
чора-тадбирлар 
мажмуи 
қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 
• ҳудуднинг ресурс қазиб олишга 
ихтисослашганлигини 
инобатга 
олиб, 
иқтисодий фаоллиги даражаси паст бўлган 
туманлар ва шаҳарларда саноат ва хизмат-
лар соҳаси объектларини ривожлантириш 
ҳамда жойлаштириш дастурини ишлаб 
чиқиш; 
• қишлоқ жойларда микрокредитлашнинг 
янги шакллари ва усулларидан фойдаланиб, 
кичик бизнесни ривожлантириш; 
• минтақа ҳудудида касб-ҳунар коллеж-
лари, академик лицейлар ва олий ўқув 
юртлари битирувчиларини ишга жойлаш-
тириш чора-тадбирларини кучайтириш. 
Ёшларни ишга жойлаштириш механизм-
лари Олий ўқув юртлари битирувчиларини 
иш билан таъминлаш учун битирувчиларни 
ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва 
меҳнат бозорига мослаштириш тизимини 
яратиш зарур: 
• таълим олувчи – уни чиқарувчи кафедра 
– олий ўқув юртининг ишга жойлаштириш 
маркази – иш берувчи. Бу тизимнинг 
яратилиши таълим тизимининг ижтимоий 
фойдали натижаси даражасини ошириш 
имконини беради, ташкилотлар ва корхона-
лар кадрлар таркибини қайта тузиш, ёш 
мутахассисларни касбий ва ижтимоий камол 
топтириш учун шарт-шароитлар яратади, 
меҳнат бозорида ижтимоий кескинлик 
даражасини пасайтиради [7]. 
Натижада 
мақсадли 
нормативларга 
яқинлашиш мезони бўйича ўрта синф 
кенгайиши керак, бу эса турмуш даражаси 
ўсишидан ва олиб борилаётган ислоҳотлар 
ижтимоий базаси кенгайишидан дарак 
беради. Жон бошига тўғри келадиган 
даромад ўсиши, аҳолининг таъминлан-
ганлик даражаси яхшиланиши ўрта синф 
ўсишининг 
белгилари 
ҳисобланади. 
Ўзбекистонни узоқ муддатли барқарор 
ривожлантириш истиқболлари мамлакат-
нинг ижтимоий-иқтисодий ривожида - банк 
тизими ўсишида, саноатлашиш жадал-
лашувида ва институционал ислоҳотларда 
сифатли ўзгаришлар билан белгиланади. 
Кам таъминланганликни чеклашга қара-
тилган, энг аввало, қишлоқ жойларда янги 
самарали иш ўринлари ташкил этадиган 
чора-тадбирларни янада кучайтириш зарур. 
Юқорида таклиф этилган бу ва бошқа 
тавсиялар Ўзбекистонда кам таъминлан-
ганликни 2030 йилга келиб 9 фоизга 
камайтириш доимий иш ўринларини яратиш 
имконини беради. Бу эса инсон капитали, ва 
умуман, иқтисодиётнинг ривожланишига 
кўмаклашади. 
Ф
ОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
[1]

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish