Основные понятия об измерениях и измерительных приборах


Ўлчов асбобларининг сифати



Download 27,52 Mb.
bet4/86
Sana20.03.2022
Hajmi27,52 Mb.
#502130
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
НЎУ ва А маъруза матни 15.04.13

Ўлчов асбобларининг сифати ўлчов асбобининг ўлчаш аниқлиги, сезгирлиги ва тезкорлиги билан ифодаланади.
Ўлчов асбобларининг аниқлиги унинг қанчалик тўғри кўрсатаёгани билан белгиланади, яъни, ўлчаш натижалари ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматидан қанчалик четлашаётганига боғлиқ.
Ўлчов асбоби сезгирлиги деганда уни ўлчанаётган катталикнинг кичик ўзгаришларини сезаолиш қобилияти тушунилади. Ўлчов асбоби сезгирлигини стрелкани чизиқли ёки бурчак силжишини, бу силжишга сабаб бўлган ўлчанаётган катталик ўзгаришига нисбати орқали ифодалаш мумкин.
S = ёки, S =

Бу, ўлчов асбоби ўлчанаётган катталикнинг қанча кичик ўзгаришини сезса, унинг сезгирлиги шунча катта дегани. Сезгирлик бўлинма қийматига тескари пропорционалдир ва шунинг учун ўлчов асбоби шкаласи қанча кичик бўлинма қийматига эга бўлса, унинг сезгирлиги шунча катта бўлади.


Ўлчов асбоби тезкорлиги унинг инерциясига, яъни ўлчашнинг кечикишига боғлиқ.
Хар хил ўлчов асбобларининг ишлатилишига маълум талаблар мавжуд (температура, намлик, тебранишлар ва бошқалар).
Ўзбекистонда хозир автоматлаштириш воситаларининг ва саноат асбобларининг ягона давлат тизими (ГСП) мавжуд бўлиб, у ўлчаш ва автоматлаштириш воситаларини унификациялаш ва стандартлашни назарда тутади. Сигналларни унификациялаштириш (пневматик сигнал 0,02- 0,1 МПа; электр аналогли сигнал 0-5 mа; 0-20mа) автоматлаштириш воситалари ва саноат асбобларининг ягона давлат тизимининг асоси ҳисобланади.


ЎЛЧАШ ХАТОЛИКЛАРИ
Ўлчаш усуллари ва ўлчов асбобларининг такомил эмаслиги ва ўлчаш шароитларининг таъсири натижасида физик катталикларни ўлчашни абсолют аниқ амалга ошириб бўлмайди. Бунда ҳосил бўлаётган хатоликларнинг сон қиймати ўлчаш хатоликлари дейилади. Шундай қилиб, ўлчаш хатолиги деб ўлчов асбоби кўрсатуви билан ҳақиқий қиймат орасидаги фарқга айтилади.
Ўлчаш хатолиги абсолют ёки нисбий катталикларда ифодаланиши мумкин.
Абсолют хатолик «a», ўлчанаётга параметр бирлигида ифодаланиб, ўлчов асбоби кўрсатиши Ап билан ўлчанаётган параметр хақиқий қиймати Ад орасидаги фарқга тенг бўлади,
а = Ап - Ад.
нисбий хатолик «b» эса, абсолют хатоликни хақиқий қийматга нисбати бўйича ҳисобланиб, процентда ифодаланади, яъни,
b = 100%
Ўлчанаётган катталикни ҳақиқий қийматини аниқлаш учун, ўлчов асбоби кўрсатишига, абсолют хатоликга тенг бўлган, тузатиш тескари ишора билан киритилади.
Техникада, олдиндан белгиланган аниқликда, асосий йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик чегарасида ўлчайдиган ўлчов асбоблари ишлатилади.
Ўлчов асбоблари ишлашининг нормал шароитларида асосий йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик қийматлари стандартларда белгиланади. Асосий йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик қийматлари бўйича ўлчов асбоблари қуйидаги аниқлик синфларига бўлинади: 0.005; 0.02; 0.05; 0.2; (эталон, намунали ва лаборатория асбоблари), 0.35; (назорат асбоблари), 0.5; 1; 1.5; 2; 2.5; (техник асбоблар).
Аниқлик синфининг шартли белгиланиши асосий йўл қўйилиши мумкин бўлган абсолют хатоликни «а», шкаланинг ўлчаш диапазонига N нисбатини процентдаги ифодасига мос келади, яъни, . Бошқа томондан, абсолют хатоликни шкала диапозонига нисбатининг процентдаги ифодаси келтирилган нисбий хатолик дейилади, яъни,
=
Шундай қилиб, ўлчов асбобининг аниқлик синфи ўлчов асбоби ўлчаш диапозонининг неча фоизи миқдорида хатоликга йўл қўйиши мумкинлигини кўрсатади.
Аниқлик синфи одатда ўлчов асбоби циферблатида кўрсатилади.
Ўлчов асбобини нормал шароитларда ишлатилганда йўл қўяётган хатоликлари асосий хатоликлар дейилади. Нормал шароитдан четлашганда пайдо бўладиган хатоликлар қўшимча хатоликлар дейилади. Ўлчов асбобининг асосий хатоликларини аниқлаш учун уни маълум муддатларда текшириб турилади, яъни, унинг кўрсатишларини аниқлиги юқори бўлган ўлчов асбоби кўрсатишлари билан солиштирилади. Одатда, текширишни аввал ўлчанаётган параметрни ошириб бориб (ортиб боришда), сўнгра, ўлчанаётган параметрни камайтириб текширилади.
Ташқи таъсир ўзгармаган холатда ўлчанаётган параметрнинг бирхил қийматини бир неча маротаба ўлчагандаги (ортиб боришдаги ва камайишдаги) энг катта фарқга ўлчов асбоби кўрсатишидаги вариация дейилади. Вариациянинг пайдо бўлишига сезгир элементларнинг бикирлик ва термик асоратлари, ўлчов асбоби қўзғалувчан қисмларидаги ишқалишлар, ўлчаш механизмларидаги люфтлар ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин.
Ўлчов асбоби кўрсатишидаги вариация одатда процентда ифодаланиб, келтирилган вариация деб номланади ва унинг қиймати аниқлик синфи қийматидан кичик бўлиши керак.
= 100%
Агар, ўлчов асбоби нормал шароитдан фарқли шароитларда ишласа, унда қўшимча хатоликлар пайдо бўлади.
Бундан ташқари, ўлчаш хатоликлари бу хатоликларнинг характерига қараб систематик, тасодифий ва қўпол хатоликларга бўлинади.
Хатоликларнинг пайдо бўлиш сабаблари яхши маълум бўлса, унда бундай хатоликлар Систематик хатоликлар дейилади.
Маълум бир қонуниятларга бўйсинмайдиган хатоликлар тасодифий хатоликлар дейилади.
Ўлчаш натижаларидан қўпол хатоликлар чиқариб ташланади.



Download 27,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish