VI. БАНК НОМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
27. Банк номида "Банк" атамаси ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмалари ишлатилиши ҳамда банкнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши лозим. Банк номи фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши зарур.
VII. МАРКАЗИЙ БАНК ТОМОНИДАН
БАНКНИНГ РАҲБАР ХОДИМЛАРИГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
28. Банкнинг раҳбар ходимларига қуйидагилар киради:
банк кенгашининг раиси ва аъзолари;
бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари;
бошқарув аъзолари,
бош банкнинг бош бухгалтери;
банк филиалларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг бош бухгалтерлари.
Ушбу бандда келтирилган шахсларга нисбатан (банк кенгаши раиси ва аъзоларидан ташқари) Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ малака талаблари белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |