O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz falsafa 1/5 2021


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz



Download 0,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana24.03.2022
Hajmi0,72 Mb.
#508288
1   2   3   4   5   6   7   8   9
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FALSAFA 
1/5 2021 
- 237 -
этилади. Уларнинг орасида биз Мовароуннаҳр ва Хуросон, 
Чин ва Чинмочин, Ҳиндистон ва Арабистон, Эрон ва 
Кавказ ҳамда бошқа ўлкаларнииг, элларнинг фарзандлари-
ни кўрамиз. Юксак инсоний сифат ва фазилат, эл-юртга, 
инсониятга бўлган улуғ муҳаббат ва фидокорона кураш 
турли ўлка фарзандлари сифатида тасвир этилган ижобий 
қаҳрамонларни бир-бирига яқинлаштиради, уларни ягона 
ғоя – гуманизм ғояси асосида бирлаштиради. [7].
Шоир “Ҳамса”дан кейин кўп ўтмай кетма-кет 
насрий китоблар яратди, у 1488 йилда ёзган “Тарихи 
мулуки ажам” шуларнинг бири эди. Бy acap “Муҳокамат 
ул-луғатайнда”да “Зубдат ут-таворих” деб ҳам аталади. 
Китобнинг асосий ғояси ўтган шоҳларнинг ҳаёти, қилган 
ишлари орқали замондошларига ибрат, сабоқ бермоқдир. 
Дунёда нимаики бор ўткинчидир. Биргина нарса боқий, у 
ҳам бўлса, адолатдир. Навоий Ҳусайн Бойқарони шундай 
адолатпарвар шоҳлардан ҳисоблайди ва унинг тарихини 
ёзажагини айтади, бироқ унинг ниятлари амалга ошмай 
қолди. Шунингдек, Навоийнинг “Тарихи анбиё ва ҳукамо”, 
“Сирож ул-муслимин” асарлари ҳам ибрат ва панд 
мазмунини кўзда тутган эди. [8].
Шоирнинг «Садди Искандарий» достонида ҳам 
халқлар дўстлигининг юксак даражада куйланганлигини 
кўрамиз. Искандар ўзи юнонистонлик бўлишига қарамас-
дан, у барча мамлакат халқларига озодлик, тенглик, тинч-
лик олиб келиш учун ўз жонини хавф-хатарлар остида 
қолдириб бўлса-да, курашади. Искандар ўзга давлатларни 
ишғол қилганда бошқа босқинчи подшолар каби уларнинг 
молу мулкларини талон-торож қилиш, ўзларинн эса қул 
қилиб олиб кетишни мақсад қилиб қўймасдан, аксинча, шу 
мамлакат халқларини золим подшолардан қутқариб, уларга 
ҳақиқий адолатли давлат ва тартибни тақдим қилади. 
Искандар ўзининг бу олижаноб хислати билан қаерга 
бормасин ва қаерда бўлмасин доимо халқлар олқишига, 
ҳурматига сазовор бўлади. 
Ўзбек давлатчилигининг классик даври – Темурий-
лар даврида фаолият кўрсатган Алишер Навоийнинг ижоди 
кўлами кенг, Навоийнинг асарлари турли мавзуларга 
бағишланган. Хусусан, унинг ижодида тарихий мавзу 
алоҳида ўрин тутади. Навоий асарлари ичида унинг 
умумий тарихга оид асари “Тарихи анбиё ва ҳукамо”дир. 
Бу асар икки бўлакдан иборат бўлиб, биринчи бўлагида 
Одамдан Исогача бўлган пайғамбарлар, Исо издошларидан 
Жерсис ва обидлар тўғрисида сўз боради. Навоийнинг 
ушбу асари ҳанузгача кам ўрганилган. “Тарихи анбиё ва 
ҳукамо” Навоийнинг сермазмун ижоди ва фикр дунёси-
нинг мураккаб бир томони сифатида адабиётимиз тарихида 
аҳамиятли асардир. Навоий бирор жойда ўзининг “Тарихи 
анбиё ва ҳукамо” деган асар ёзганлигини ҳабар қилмайди. 
Асарнинг ўзида ҳам бундай ном учрамайди, фақат асар-
нинг охирги бобини Навоий “Ҳукамо зикри” деб атаган. 
Шарқ тарихшунослигида ҳар бир тарихий китобида Одам-
нинг пайдо бўлиши, ундан сўнг пайғамбарларнинг қилган 
ишлари тўғрисидаги ҳикоялардан бошланади. Сўнгра 
Эроннинг афсонавий сулолалари Пешдонийлар, Каёний-
лар, Ашконийлар ва Сосонийлар сулолаларига оид воқеа-
лар тасвирланади, ниҳоят муаррих баён этмоқчи бўлган за-
монавий воқеаларга ўтади. Бу қатъий ўрнашган бир 
анъанадир. [10]. “Тарихи анбиё ва ҳукамо” деб аталган 
китоб Навоий ёзган ё ёзмоқчи бўлган катта бир тарих 
китобининг бошланғич қисми бўлиб чиқади. Унда тарихий 
афсоналар бадиий ифодалар билан тасвирланади. Бу 
китобнинг тадқиқи ҳам Навоий фикр дунёси билан тўлароқ 
танишмоққа, ҳам Навоийнинг насрнавислик ва муарриҳлик 
фаолиятини кенгроқ ўрганмоққа ёрдамлашади. 
Навоий ўз давринипг машҳур давлат арбоби бўли-
ши билан бир вақтда у буюк мутафаккир ҳам эди. Шоир 
сиёсат, давлат қонунларига оид махсус асарлар ёзиб, 
Туронда сиёсий ҳуқуқий таълимотларнииг ривожланиши-
ни янги поғонага кўтарган шахсдир. Масалан, унииг 
биргина «Тарихи мулуку Ажам» асари қадимги Эрон ва 
Турон ҳудудида давлатнинг ташкил топиши ва ривожла-
нишига бағишланган. Навоий Ажамда Одам атодан то ўрта 
асрларгача бўлган катта тарихий даврда бу ерларда ҳукм-
ронлик қилган шоҳларнинг исмлари (улар 65тадан ортиқ), 
табақалари (Пешдодийлар, Кашонийлар, Ашконийлар, 
Сосоиийлар) ҳақида хикоя қилади. Каюмарс биринчи шоҳ 
эканлиги, Хушанг, Баҳром, Афросиёб, Жамишд каби 
шоҳларнииг Рустамдек ҳарбий саркардаларнинг фаолият-
ларига юксак баҳо беради. [11].

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish