Педагогиканинг илмий асослари педагогика предмети


Педагогик илмий-тадқиқот методлари



Download 30,9 Kb.
bet6/8
Sana21.02.2022
Hajmi30,9 Kb.
#69353
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
педагогика

Педагогик илмий-тадқиқот методлари. Педагогика фани ривожи муайян педагогик муаммоларни тадқиқ этиш мақсадида олиб борилган тадқиқот ишларининг ғояси, мазмуни ҳамда натижалари ҳисобига таъминланади. Ижтимоий ва ишлаб чиҳариш жараёнининг кескин ривожланиши шахсни ҳар томонлама камол топтириш имконини берувчи омил ҳамда педагогик шарт-шароитларни аниқлаш, жамият ва шахс маънавиятига зиён етказувчи ҳолатларни бартараф этишни тақозо қилади. Тарбия жараёнларининг моҳиятини англаш уларни кенг ёки тор доирада ўрганиш, мавжуд кўрсаткичлар воситасида уларнинг содир бўлиш сабабларини ўрганиш, зарур чора-тадбирларни белгилаш илмий изланишларни ташкил этиш заруриятини юзага келтиради. Педагогик изланишларнинг самарали кечиши бир қатор объектив ва субъектив омилларга боғлиқ. Мазкур жараёнда мақсадга мувофиқ келувчи, мақбул. Айни вақтда самарали бўлган методларни танлай олиш ҳам муҳимдир.
Педагогик илмий-тадқиқот методлари шахсни тарбиялаш, унга муайян йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни беришга бериш тамойиллари, объекти ва субъектив омилларини аниқловчи педагогик жараённинг ички моҳияти, алоқа ва қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усулларидир.
Айни вақтда Ўзбекистон Республикасида педагогик йўналишда олиб борилаётган илмий изланишлар диалектик ёндашувга асосланади. Педагогик ҳодиса, воқелик ва уларнинг қонуниятлариларни аниқлашга бундай ёндашув педагогик ҳодиса ва жараёндларнинг умумий алоқаси, уларнинг изчил, узлуксиз ривожланиши, боланинг физиологик ривожи унинг психологик, интеллектуал жиҳатдан такомилаштириб боришини таъминлаши, ҳарама-ҳаршиликларнинг шахс камолотини таъминлашдаги ўрни ва роли, шунингдек, диалектика категорияларининг аҳамиятини эътироф этади.
Педагогик илмий тадқиқотларни амалга ошириш мураккаб, муайян муддатни тақозо этувчи, изчиллик, узлуксизлик, тизимлилик ҳамда аниқ мақсад каби хусусиятларга эга бўлган жараён бўлиб, унинг самарали бўлиши учун бир қатор шартларга риоя этиш зарур. Улар қуйидагилардир:

  1. муаммонинг долзарблиги ва мавзунинг аниқ белгиланганлиги;

  2. илмий фаразларнинг тўғри шакллантирилганлиги;

  3. вазифаларнинг тадқиқот мақсади асосида тўғри белгиланганлиги;

  4. тадқиқот методлар тизимига нисбатан объектив ёндашув;

  5. тажриба-синов ишлари жараёнига жалб этилувчи респондентларнинг ёш, психологик ва шахсий хусусиятлари, шунингдек, шахс ривожланиши қонуниятларининг тўғри ҳисобга олинганлиги;

  6. тадқиқот натижаларини олдиндан ташҳислаш ва унинг натижаларини башоратлаш;

  7. тадқиқот натижаларининг кафолатланганлиги.

Замонавий шароитда педагогик йўналишда тадқиқотларни олиб боришда қуйидаги методлардан фойдаланилмоқда:

  1. Педагогик кузатиш методи.

  2. Суҳбат методи.

  3. Анкета методи.

  4. Интервью методи.

  5. Таълим муассасаси ҳужжатларини таҳлил қилиш методи.

  6. Тест методи.

  7. Педагогик таҳлил методи.

  8. Болалар ижодини ўрганиш методи.

  9. Педагогик тажриба методи.

  10. Математик-статистик метод.

Педагогик кузатиш методи. Уни қўллаш жараёнида таълим муассасаларининг ўқув-тарбия ишлари жараёнини ўрганиш асосида тадқиқ этилаётган муаммо ҳолат аниқланади, тажриба- аввали ва якунида қўлга киритилган кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ тўғрисидаги маълумотга эга бўлинади. Педагогик кузатиш мураккаб ва ўзига хос хусусиятларга эга. Кузатиш аниқ мақсад асосида, узлуксиз, изчил ва тизимли амалга оширилса, кутилган натижани қўлга киритиш мумкин. Олиб борилаётган педагогик кузатиш таълим-тарбя сифатини ошириш, ўқувчи шахсини шакллантиришга хизмат қилса, мазкур методнинг аҳамияти янада ошади.
Педагогик кузатувни ташкил этишда хатога йўл қўймаслик муҳимдир. Бунинг учун тадқиқотчидан қуйидагилар талаб этилади:

  1. кузатув жараёнида аниқ мақсадга эгалик;

  2. кузатишни тизимли равишда йўлга қўйиш;

  3. кузатишнинг ҳар бир босқичида муайян вазифаларни ҳал этиш;

  4. ҳар бир ҳолатнинг моҳиятини синчиклаб ўрганиш;

  5. хулоса чиҳаришга шошилмаслик.



Суҳбат методи. Бу метод педагогик кузатиш жараёнида эга бўлинган маълумотларни бойитиш, мавжуд ҳолатга тўғри баҳо бериш, муаммонинг ечимини топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради. Суҳбат мақсадга мувофиқ ҳолда индивиудал, гуруҳли ҳамда оммавий шаклда ўтказилади. Суҳбат жараёнида респондентларнинг имкониятлари тўла-тўкис намоён билишга эришиш муҳимдир. Унинг самарали бўлиши учун қуйидагиларга амал қилиш мақсадга мувоиқ:


  1. Download 30,9 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish