Педагогиканинг методологик асослари


Мавзу бўйича таянч сўзлар



Download 108,5 Kb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi108,5 Kb.
#162438
1   2   3   4   5
Мавзу бўйича таянч сўзлар :
Маънавият, ақлий, ахлоқий, амалий, жисмоний сифатлар, тарбия, таълим, эзгу ният, эзгу сўз, эзгу иш, предмет, объект, этнография.


АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"га Қонуни. Т, 1997.
2. Ўзбекистон Республикаси "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури". Т, 1997
3. И. Каримов. «Баркамол авлод - Ўзбекисгон траққиётанинг пойдевори". Т 1997.
4. И.Каримов. «Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман» Т. 2000.
5. Ўзбек педагогикаси тарихи. (Қўлланма. проф. А.3уннунов таҳрири остида) Т. "Ўқитувчи". 1997.
6. Педагогака. (Қўлланма. А Мунавваров таҳрири омида) Т. "Ўкитувчи". 1996.
7. Педагогика. (Қўлланма. проф. А.Ильина таҳрири осгада). М. 1984.
8. Очилов М. Университетлар тизимида педагог ходимлар тайёрлаш муаммо лари. "Таълим ва тарбия" журнали. 1997. 5-6 сон.
9. Педагогака. (Маърузалар мати. Проф. Н.Ғайбудлаев таҳрири остада). «Университет». 1999.


МИЛЛИЙ ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳар бир шахс, халқ ва миллатнинг ўзига хос орзу-умидлари ва маънавий қарашлари бўлади. Улар ора-сида таълим ва тарбияга бўлган эҳтиёж алоҳида ўрин-ни эгалайди. Чунки ҳар бир соғлом инсонда тинмай билим олиб туриш (Эхтиёжи мавжуд. Аслида фикр доираси кенг ва тарбияли инсонгина ўзини эркин ва бахтли ҳис қилади.
Ҳар цандай давлат ўз халқининг тараққиёт босқи-чига мос ижтимоий тузумни танлаб олади. Давлатнинг маърифат тизими жамият танлаб олган тузумнинг ижтимоий буюртмасини бажаришга йўналтирилган бўлади.
Бизнинг бугунги маориф тизимимиз демократик дав-лат ва бозор муносабатларига асосланган бўлишн зарур.
Узбекистон Республикаси Президенти И. А. Қари-мов биринчи чақириқ Республика Олий Мажлисининг биринчи сессиясида қилган маърузасида ҳур Узбекис-тонда демократик тузумни барпо эта бориш билан бирга, амалга оширилаётган улкан ўзгаришларнинг асосий иштирокчилари бўлган жамиятимиз аъзолари-нинг маънавиятини бутунлай янгича қарор топшириш лозимлигини айтгаи эди. Бу фикрларни Президентимиз кейинги чиқишларида хам бир неча бор таъкидлади. Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тарихий ўн тўртинчи сессиясида сўзлаган нутқида жамият маънавиятини янада юксалтириш ва кадрлар масаласини Узбекистоннинг XXI асрда ривожланишининг энг усту-вор йўналишлардан бири сифатида олға суради.
Келажаги буюк давлатни қураётганлар тафаккури, ахлоқи янги иқтисодий муносабатларни таркиб топ-тирншга ва моддий неъматлар яратишга астойдил йўналтирилган бўлиши лозим. Мана шундай ижобий хислатларга. эга инсонни тарбиялаш таълим-тарбия тнзими зиммасига юклатилган.
Яқин ўтмишимиздаги «совет педагогикаси»нинг таъ-лим-тарбия бериш усуллари барча одамлар бир хил қобилиятга, бир хил дунёқарашга, бир хил эҳтиёжга эга, деган ижтимоий ҳаёт қонуниятига зид, «тақлид қилиш» усулига асосланган эди. Шу билан биргаликда, ўқишга ҳаммани жалб қилиш мақсадида дидактиканинг олтин қоидаси бўлган диққат қилдириш тамойй-лига зид ҳолда ўқитишга ҳаракат қилинди. Ваҳолан-ки, педагогика илми ва амалиётининг маълумотига қараганда, ўқитувчи талабалар диққатини ўзига қара-тиб, уни дарс охиригача сақлаб туриш учун синфдаги болалар сони 15—20 дан ошмаслиги керак экан. Акс ҳолда, дарсларни ижро бўлмаслигига, ёш авлодни эса„ «мактабга бориб келувчилар», «битирувчилар» ва «ҳеч нарсани билмайдиган» кишилар тоифасига айлантира
боради.
Ундан таш^ари, «коммунизм кишиси» андозасидан келиб чиқиб, ҳаммани бирдай тезкорлик билан билим-дон қилиб тарбиялаш мақсадида ўқишнинг ҳар бир босқичида хаддан ташқари кўп фанлар киритилиб, ҳат-то ўртача қобилиятга эга бўлган бола ҳам билимни қабул қилиш имкониятидан маҳрум бўлди. Натижада ўқувчи ва талабалар меъёридан анча кўп ахборотни онгига сиғдира олмасдан, бора-бора ўқишга лоқайд муносабатда бўла бошлаганлар. Берилаётган билимни тўлиқ эгаллайман, деган тиришқоқ болалар, бу билим-ларни фақат тақлид усули орқали ёд олиб улгуришган, холос. Механик равишда ёд олинган билим турғун бўлмай/бола хотирасидан тез ўчиб кетади.
Шу билан биргаликда «совет педагогикаси» ўта мафкуралаштирилган бўлиб, фақат материалистик дунёқараш, синфий қарама-қаршилик, миллий ва ҳу, дудий хусусиятларни ҳисобга олмаслик ва ҳоказолар барча фанлар, шу жумладан педагогика фани мағиз-мағзига сингдирилган эди. Бундай жонсиз назарий педагогик адабиётларни тубдан қайта кўриб чиқиб, мнллий истиқлол мафкураси ва XXI асрдаги Узбекис-тон тараққиётининг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, жаҳон илғор педагогик фикрлари асоси-да миллий педагогика дастур ва дарсликларини яратиш зарур.
Миллий педагогика деганда давлат конституцияси, таълим тўғрисидаги қонун ҳамда истиқбол ривожла-ниш дастурлари, жамиятнинг тарихий тараққиёт қону-ниятлари ва жахондаги илғор педагогик технологиялар асосида тузилган таълим-тарбия назарияси, усул ва услублар мажмуи тушунилади.


1 Ислом Карнмов. Узбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққнёт кафолатлари, Т, «Ўзбекистон», 1997, 150-бет,
Ҳар қандай давлатдан юқори тараққиёт даражасига эришиш учун, энг аввало, иқтисодиётнинг устуворлиги-ни таъминлаш, мавжуд табиий, иқтисодий ва инсон ресурсларини ишга солиш ва, энг асосийси, одамлар маънавиятини замон талабига жавоб берадиган тарзда шакллантириш талаб этилади.
Маънавият — бу шахснинг эгаллаган фойдали билим. лари (билим туридан катъи назар) унинг ҳаётида бир неча бор такрорланиши натижасида кўникма ва мала-ка босқичларидан ўтиб, руҳига сингиб, унинг ҳаёт тарзига айланиб кетган ижобий ижтимоий сифатларидир.
Демак, маънавият турлари қуйидагиларнм ўз ичи-га олади; диний маънавият, ахлоқ ва одоб маънавияти, дунёни илмнй билиш маънавияти, техник маънавият, касбий маънавият ва бошқалар. Ахлоқ ва одоб маъ-навиятн инсон ижтимоий моҳиятининг энг устки кобиғини ташкил қилади. Шунинг учун баъзилар маънавиятни кишининг ахлоқ ва одобга оид билимла-рининг ҳаётда акс этиши, деб тушунади. Бу маънавият-ни тор маънода тушунишдир.
Қиши билимни қанчалик чуқур эгаллаган бўлса ҳамда бу билимларни амалиётда қанчалик кўп қўлла-ган бўлса, унинг маънавияти шунчалик бой ва мукам-мал бўлади.
Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек: «Фақат билимли, маърифатли жамиятги-на демократик тараққиётнинг барча афзалликларини қадрлай олади, аксинча, билими кам, оми одамлар авторитаризм. нива тоталитар тузумни маъқул кў-ришини ҳаётнинг ўзи ишонарли тарз-да исботламоқда»1.
Узбекистон халқи 'асрий орзуси — мустақилликка эришиб, баркарор тараққиёт йўлидан бормоқда. Энди-ликда халқимиз ўз тақдирининр ҳақиқий этаси, ўз та-рихининг ижодкори, миллий маънавият ва қадриятла-рининг чинакам соҳибига айланмоқда. Миллий анъана-лар, динимиз, тарихимиз кайтадан тикланмоқда, ўзлигимизни тобора чуқур англаб етмокдамиз.
Жадаллик билан ривожланиб бораётган жамият маорифчилар олдига халқ хўжалиги учун замонавий ва юқори малакали кадрларни тайёрлаб беришдек ижтимоий буюртмани кўндаланг килиб қўйган.
Республикамизда юкори малакали ва маънавиятли кадрларни тарбиялаб етиштириш мақсадида бир қатор қонун ва. меъёрий ҳужжатлар яратилган.
Жумладан, «Таълим тўғрисида» Қонун ва «Қадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди. Бу ҳужжат« ларни ҳаётга жорий қилишда маорифчилар ва зиёли-ларимиз зиммасига катта масъулият кжлатилади.
1997 йил 29-августда Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тарихий IX сессияси бўлиб, унда таълим-тарбия тизимини ислох килиш ва уни тарақ-қий эттиришнинг бир неча ўн йилларга мўлжалланган дастури қабул қилинди.
Сессияда Президентимиз Ислом Каримов сўзга чн-қиб, жамият ривожланишида инсоц омили, яъни жа-мият аъзоларининг маънавий комиллиги х,ал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтган эди. «Сир эмаски, — деган эди Президент, — хар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий бойликлари билан, ҳарбий кудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан, балки биринчи навбатда ўзининг юк-сак маданияти ва маънавияти билан кучлидир». Шун-дан кейин Президентимиз таълим-тарбия сохасида «совет мактабидан» бизга мерос бўлиб келаёттан қу-сурларга тўхталиб, улардан қутулиш зарур эканлигини айтган. Шу билан бирликда 70-йилларда таркиб топган ва замон талабига жавоб бермай қолган таълим-тарбия тизимини ислох қилиш зарурлигига тўхталди. «Қисқа-ча қилиб айтганда, — деган эди И. Каримов, — ҳаёти-мизнинг ўзи уларнинг янги таркибдаги ва ягона услуб-даги замонавий ўрта махсус касб-ҳунар ва билим ўқув юртларини ташкил қилишни тақозо этмоқда?»1.
Президентимиз «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадр-лар тайёрлаш миллий дастури»ни таҳлил қилар экан, таълим-тарбия ислоҳотини босқичма-босқич ўтказиш мақсадга мувофиқ, деб таъкидлаганди. Биринчи босқич ўтиш даври бўлиб, уни 1997—2001 йилларда амалга ошириш режалаштирнлган. Иккинчи босқич 2001—2005 йилларни ўз ичига олиб, бунда Миллий дастурни кенг миқёсда амалга ошириш мўлжалланган. Ва, ниҳоят, учинчи босқич 2005 ва кейинги йилларга мўлжалланган бўлиб, бу босқиШа тўпланган тажрибаларни таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантирнш кўзда тутилган.
1 Ислом Каримов. Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори, Т., «Шарқ», 1997. 5-бет.
Президентимиз Миллий дастурни шарҳлар экан, кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш ва фао-лият кўрсатишнинг асосий тамойилларини амалга оши риш вазифаларини санаб ўтди. Буларга:
- барча хил ва турдаги таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун узлук-сиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан са-марали фойдаланиш;
- давлат таълим стандартларини жорий этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмини ишлаб чи-киш;
- ихтисослар, малака даражасига кўра мутахас-сисларга бўлган умумдаълат ва минтақавий талаблар-нинг истиқболини аниқлаш;
- таълим тизимини тузилиш ва мазмун жиҳатидан ислоҳ қилиш учун ўқитувчиларни ва мураббийларни қайта тайёрлаш;
- давлат ва ижтимоий муассасаларнинг касбга йўналтириш бўйича фаолиятини такомиллаштириш. Бунда касб танлашнинг бозор эҳтиёжлари ва имкони-ятларини эътиборга олиш зарур, токи хвр бир шахс ўзига мос касбни эгаллай олсин;
-.ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат, юксак ахлоқ, маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муноса-батда бўлиш руҳида тарбиялаш;
- таълим муассасаларини, биринчи навбатда уму-мий таълим мактабларини давлат томонидан молиявий ва моддий-техникавий тўлиқ таъминлаш меъёрларини ошириш ва унинг механизмини такомиллаштириш;
- кадрлар тайёрлаш тизими истеъмолчилари -корхоналар, муассасалар, фирмалар, ҳиссадорлик жа-миятлари, банклар ва бошқа тузилмаларнинг имкони-ятларидан, биринчи навбатда, ўрта махсус касб-ҳунар ўқув юртлари ва олий ўқув юртларининг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш учун мумкин қадар кенгроқ фойдаланиш;
— кадрлар тайёрлаш ва таълим соҳасига чет эл сармоялари, халқаро донорлик ташкнлотлари ва жам-ғармаларнинг маблағларини жалб этиш;
- қонун доирасида ўқув режалари, дастурлари ва ўқитиш йўриқлари, таълимий хизматларни белгилашда таълим муассасаларига, биринчи навбатда, олий ўқув юртларига мустақиллик бериш ва ўзини-ўзи бошқариш усулларини жорнй зтиш.
Шундан сўнг, Президентимиз таълим-тарбия соҳа-сининг асосий бўғини ҳисобланган узлуксиз таълим босқичларини батафсил тавсифлаб берди, кадрлар тайёрлашаинг бу: дастурини амалга оширишнинг му-раккаб томонларини кўрсатди. Президентимиз аниқлаб берганидек, дастурни амалга оширишнинг энг мурак-каб томони ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим маз-мунини белгилаш, уларни махсус дастурлар, дарслик-лар, ўқув қўлланмалари билан таъминлаш масаласи-дир. Ушбу дарслик бундан олдин чоп этилган ўқув дастури билан биргаликда маълум даражада бу муам-мони ҳал қилишга йўналтирилган. Дастурда белгилаб қўйилган вазифаларни руёбга чиқаришда янги таркиб топаётган миллий педагогика илм-фани етакчи ўринни эгаллайди. Чунки мустақил фикр юритувчи, ўз соҳасининг билимдони, байналмилал, ва демократик дунёқарашга эга бўлган шахсни фақат миллий педагогика ёрда-мида тарбиялаш мумкин.
Янги шаклланиб келаётган миллий педагогика фани-нинг вазифаси, Республикамизда ва бошқа мамлакат-ларда чоп этилаётган педагогикага оид мақола, рисола ва монографик асарларни йиғиш, уларни жаҳон педа-гогика фани тўплаган умумий тамойиллар кўригидан ўтказиш, сўнг уларни яна бир бор синовдан ўтказиб, миллий педагогика назариясини яратиб бориш ҳамда шу назариядан келиб чиқиб Марказий Осиё ҳудудига мос таълим 'ва тарбия бериш усул ва услубларини иш-лаб чиқишдан иборатдир.
Педагогика фанининг вазифаларидан келиб чиқиб, унга куйидаги таърифни бериш мумкин: Педагогика фани, деб таълим-тарбияга оид билимларни муштарак ҳолДа жамлаб, уларни саралаб, синовдан ўтказувчи ва бир тартибга келтирувчи, уларни бошқаларга ўргатув-чи инсон фаолият турига айтилади.
Педагогика фанининг биринчи вазифаси бутундунёдаги маърифат соҳасига тегишли билимларни тўплаб, уларни дидактика кўригидан ўтказиш. Дидактика кўригидан ўтказиш деганда, педагогикага тегишли мақола, рисола ва йирик асарлар мазмуни ва моҳиятини
дидактика тамойилидаги талабларга солиштириб кўришдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатаднки, чоп этилаётган педагогнкага оид асарларнинг 7—10 фоизи дидактнканинг тамойилларига тўғри келар экан. Шунинг учун педагогика фанининг биринчи вазифаси нашрдан чиққан педагогикага оид асарларни дидактика тамойилларига таққослаб, таҳлил қилишдир. Амалиётчи — ўқитувчи ва педагогларнинг вазифаси эса педагогик адабиётларни ўз фаолиятида кўр-кўрона қўллайвер. масдан, уларга танқидий ёндошиб, дидактика таҳли-лидан ўтказиб қўллашдан иборатдир.
Педагогика фанининг иккинчи вазифаси, муайян асар дидактиканинг барча томойилларига мос ке-лишлиги маълум бўлгандан кейин, унинг маҳаллий шароитга тўғри Мелиш-келмаслигини аниқлашдир. Чунки, ҳар қандай ижтимоий воқеликда, шу жумладан таълим-тарбия жараёнида ҳам, ҳукм сурувчи қонуни. ятлар маълум бир ижтимоий шароитнинг объектив борлиғини қанчалик тўла ифода этган бўлишига қа-рамай, бошқа ижтимоий шароитга тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам маорифчи олимлар, ўз ҳу-дудидан ташқарида педагогиканинг ҳамма қонуният-ларига асосланиб яратилган таълим-тарбия усул ва услубларини ўз ҳудудида қайтадан синаб кўришлари шарт. Акс ҳолда четдан келтирилган усул ва услублар-ни педагогик самара беради, деб ^ўлланса, кутилган ижтимоий натижани бермаслиги мумкин. Яқин ўтми-шимизда бунга мисоллар жуда кўп. Липецк усули, Амонашвили, Шаталов усулларини қўллаймиз деб, ҳеч қандай натижаларга эришилмади. Чунки улар бошқа ҳудуд шароитларида шаклланган усуллар эди.
Педагогика фанининг учинчи ва асосий вазифаси педагогик сохада асрлар давомида тўпланган билим-ларни дарс беришнинг маълум усули ва услублари ёрдамида, тасдиқланган режа ва дастурлар асосида ўқитувчиларга бериш ва бу бшшмларни амалнётда қўл-лашни ўргатишдир.



Download 108,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish