Педагогларининг хулқ-атворини ўҚувчи тарбиясидаги аҳамияти



Download 23,99 Kb.
Sana23.06.2022
Hajmi23,99 Kb.
#694942
Bog'liq
Баходирдан 1-мақола


ПЕДАГОГЛАРИНИНГ ХУЛҚ-АТВОРИНИ ЎҚУВЧИ
ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ
Бугунги кунда мактабда ўқийдиган фарзанди бўлган ҳар бир оила, ҳар бир шахс умумтаълим муассалари ва унда фаолият олиб борувчилар билан бевосита тўқнашади. Чунки педагогик жараён – бу таълим ва тарбиянинг бирлигини таъминлаш йўли билан таълим мақсадидан унинг натижасига томон амалга ошириладиган ҳаракатдир. Педагогик жараёнга бешта ўзаро алоқадор элементлардан иборат тизим сифатида қараш мумкин. Булар:
таълимнинг мақсади (яъни нимага ўқитиш);
ўқув маълумотларининг мазмуни (нимага ўқитиш);
таълим усул, йўллари, педагогик коммуникация воситалари (қандай ўқитиш);
ўқитувчи;
ўқувчилар.
Педагогик жараён, тарбиявий муносабатларнинг ташкил этиш усули сифатида иштирокчилар ривожланишининг ташқи омиларини мақсадли йўналтирилган ҳолда танлаш ва фойдаланишдан иборат. Педагогик жараён қаерда ва қандай педагог томонидан амалга оширилишидан қатъий назар битта тузилмага эга бўлади:
Мақсад – Тамойиллар – Мазмун – Усуллар – Воситалар – Шакллар.
Педагоглик касби одамнинг шу касбий схемаси тавсифномаси хислатлари бўлган инсон-инсон типидаги касбларга тааллуқли. Педагог учун касбий муҳим бўлган сифатлар тузилмаси объектив (касбий билимлар, касбий кўникмалар, психологик ва педагогик билимлар) ва субъектив тавсифномалар (психологик позициялар, установкалар, шахсий хусусиятлар) блокларида акс эттирилиши мумкин. Ҳар қандай ўқув фани педагогининг психологик сурати қуйидаги тузилмавий компонентлар:
инсоннинг индивидуал сифатлари, яъни унинг индивид сифатидаги хусусиятлари (мижоз, истеъдод нишоналари ва ҳ.к.);
шахсий сифатлар, яъни унинг шахс сифатидаги хусусиятлари (инсоннинг ижтимоий моҳияти);
коммуникатив (интерфаол) сифатлар;
мақомли-позицияли, яъни жамоадаги ўрни, роли, муносабатлари хусусиятлари;
фаолиятли (касбий-предметли);
ташқи ахлоқий кўрсаткичларни ўз ичига олади.
Умумий педагогик қобилиятлар тузилмасида учта гуруҳни ажратиш мумкин:
Ўқитувчининг тарбиявий вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган шахсий қобилиятлар (перцептив қобилиятлар, педагогик тасаввур, ўз-ўзининг психик жараёнларини, эмоционал соҳа ва ахлоқни бошқариш қобилияти).
Мулоқот ва ташкилий вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий-коммуникатив қобилиятлар (коммуникатив қобилият, педагогик такт, ташкилий, суггестив қобилиятлар).
Ўқувчиларга ахборот узатиш, уларда фаол, мустақил, ижодий тафаккурни шакллантириш билан боғлиқ дидактик қобилиятлар (болаларга ахборот узатиш қобилияти, экспрессив-нутқий қобилият, академик (билишга оид) қобилиятлар, диққатни тақсимлаш).
Педагог муайян педагогик ҳаракатлар асосида битта эмас, балки хусусиятлар гуруҳини фаоллаштиради. Бунда, албатта, педагогик маданиятнинг ўрни алоҳидадир. Педагогик маданият тушунчаси остида инсоннинг педагогнинг касбий ахлоқи ва фаолият усуллари, педагогик қадриятларнинг динамик тизими сифатида қараб чиқиш мумкин бўлган умумий маданий қисми тушунилади. Бу унинг ёрдамида касбий билимлар бериладиган маълумотлилик даражасидир. Педагогикада педагогик маданият компонентларининг тўртта гуруҳи ажратилади:
Педагогик позиция ва педагогнинг касбий-шахсий сифатлари – бу тегишли ахлоқда намоён бўлувчи борлиқнинг муайян томонларига шахсий муносабат. Педагогик позиция – бу ўқитувчи томонидан қилинадиган муайян ахлоқий танловдир. Педагогик позиция учун характерли бўлган икки томон: дунёқарашли (педагог томонидан касбнинг жамоатчилик аҳамиятини англаниши, танловнинг тўғрилигига ишонч, инсонпарварлик тамойиллари) ва ахлоқий (педагогнинг қабул қилган қарорлари учун масъулиятни зиммасига олиши, ўқувчи шахсининг ўз-ўзини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш). Педагогик позиция педагогни шахсий-касбий сифатлари, унинг қизиқишлари ва маънавий эҳтиёжлари орқали амалга оширилади. У педагогик меҳнатга муносабат, маънавий сифатлар, шахснинг йўналганлигини ўз ичига олади.
Педагогик билимлар ва уларга муносабат, шунингдек, тафаккур. Билимлар методологик, назарий, умумпедагогик, амалий (яъни педагогик жараённинг алоҳида соҳаларидаги билимлар), хусусий-амалий (алоҳида фанлар бўйича билимлар) бўлади. Билимларга муносабат - фикрлаш даражаси билан белгиланади. Педагогик тафаккур танқидий фикрлаш (ўқувчилар билан ўзаро ҳаракатни таҳлил қилиш зарурияти); фикрлашнинг ижодий яратувчан йўналганлиги; муаммоли-вариатив тафаккурни ўз ичига олади.
Касбий малакалар ва педагогик фаолиятнинг ижодий характери. Малакаларнинг қуйидаги гуруҳлари ажратилади: ахборотга оид малакалар (ахборотни танлаш ва тузилмага солиш); мақсад қўйиш ва ўқув-тарбиявий фаолиятни режалаштириш малакаси; ташкилотчилик малакалари; коммуникатив малакалари; таҳлил ва ўз-ўзини таҳлил қилиш малакаси; педагогик техникадан фойдалана олиш ва бошқалар.
Ижодий фаолият тажрибасининг кўрсаткичлари, биринчидан, ўқувчилар позицияси билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилишнинг яққол ифодаланган малакаси ва иккинчидан, педагогик билимлар ҳамда ғояларнинг янги элементларини ярата олиш, анъанавийдан фарқли бўлган усул ва воситаларни ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Шахснинг ўз-ўзини бошқариши ва касбий ахлоқ маданияти (биринчи навбатда, педагогик хушмуомалалик). Ўз-ўзини бошқариш – бу педагогик талаблар, ўқувчиларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини қон, ўқувчиларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини қондириш йўналишидаги фаолликка мувофиқ дириш йўналишидаги фаолликка мувофиқ бўлган ахлоқ. У меъёрий (билимлар, тушунчалар ва педагог шахсига талаблар мажмуи), регулятив (педагог томонидан ўз ахлоқида рўёбга чиқариладиган туйғулар, муносабатлар, эътиқодлар) ва фаолиятли-ахлоқий компонентлар (ўз ахлоқини назорат қилиш ва коррекциялаш йўналишида иродавий жараёнларни рўёбга чиқариш) орқали амалга оширилади.
Педагогик фаолият бошқа ҳар қандай фаолият каби муайян услуб билан характерланади. Педагогик фаолият услуби – бу фаолиятнинг усуллари, йўлларини, профессионал тарзда ишлаб чиқилган, бироқ унинг идивидуаллиги билан қўшилиб кетган, унинг мавжуд бўлишини реал шароитларида намоён бўлувчи педагог ахлоқининг ҳаракат тарзининг барқарор тизимидир. Услуб фаолиятнинг ўзига хослиги, унинг субъектлари – ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятлари билан шартланади.
Адабиётларда педагогик фаолиятнинг авторитар, демократик, ножўя ишларга бепарво қаровчи услублари ажратилади.
Авторитар услуб учун синф жамоасига бўлганидай ҳар бир ўқувчининг ҳаётий фаолиятига тааллуқли масалаларни якка ҳолда ечишга, қатъий ва кенг қамровчи назоратга умумий тенденция характерлидир. Педагог шахсий установкаларидан келиб чиқиб, ўзаро ҳаракатнинг ўрни ва мақсадларини белгилайди, топшириқни бажариш усулларини кўрсатади. Авторитар услубда иш олиб борувчилар ўқувчиларнинг мустақиллиги ва ташаббускорлиги аҳамиятини етарлича баҳоламайдилар. Бу услуб ўз амрини ўтказувчи тактика ва васийлик, буйруқ оҳанги ёрдамида рўёбга чиқарилади. Педагогнинг ҳукмини ўтказувчи босимига қарши ўқувчиларнинг ҳаракатлари кўпинча барқарор низоли вазиятларнинг юзага келишига олиб келади. Бундай услуб педагог ва ўқувчилар ўртасидаги мулоқот ҳамда муносабатларда ўтиб бўлмас девор, мазмуний ва эмоционал тўсиқларни олдинга суради (“бундайлар билан яхшиси алоқа қилма”).
Гарчи, умуман олганда, педагогик мулоқотнинг бундай услуби салбий баҳога лойиқ бўлса-да, замонавий ижтимоий психология шундай шароит ва вазифалар мавжудки, қачонки авторитар услуб бирмунча адекват бўлиши ҳаққоний таъкидланган.
Раҳбарликнинг ножўя ишларга бепарво қаровчи (ёки либерал) услубнинг асосий хусусиятлари шундан иборатки, педагог энг кам даражада фаолиятга киришишга интилади (ўзини четга олади), яъни бу фаолиятнинг натижалари учун ўзидан масъулиятни соқит силади. Бундай педагоглар ўзларининг функционал мажбуриятларини фақат дарс бериш билан чекланганча расмий тарзда бажарадилар. Ушбу услуб асосида ўқувчиларга лоқайдлик ва қизиқмасликдан иборат аралашмаслик тактикасини кўзда тутади. Либерал услуб ўқувчиларга керакли талабларни ифодаламайди, ўқув жараёнида секин-аста талабларни мураккаблаштириш заруриятини кўрмайди, шунинг учун истиқболда энг кам ютуқлардан қониққанча ўқувчиларнинг олдинга силжишига умид қилиши мумкин эмас. Бу услуб учун бирмунча зарарли услуб ҳисобланади. У ўқувчилар кутилмаларида ноаниқликни уйғотади, уларда зўриқиш ва хавотирни уйғотади. Ўқитувчилар билан мулоқот ва муносабатда ўқувчилар секин-аста ёҳуд иноқлик (ошна-оғайничилик) (“Бу ўзимизнинг одам, барибир икки баҳо қўймайди”) ёхуд буткул бегоналашиш (“Бундай ўқитувчи билан қизиқмас, нима қилсанг ҳам – ўтади!”) йўлига ўтиб оладилар.
Демократик услубда педагог ўқувчиларнинг ўзаро ҳаракатдаги роли, ҳар бирини умумий ишни ҳал қилишга жалб қилишга йўналтирилган. Бу услубнинг асосий хусусияти – ўзаро қабул қилиш ва ўзаро ориентация. Бундай услубга риоя қиладиган педагоглар учун ўқувчиларга фаол-ижобий муносабат, уларнинг имкониятлари, муваффақият ва омадсизликларини адекват баҳолаш, ўқувчиларни, уларнинг мақсадлари ва ахлоқлари сабабларини чуқур тушуниш, унинг шахсини ривожланишини олдиндан айтиб бера олиш хосдир. Натижада ўқувчиларда ўзи ва ўз кучларига ишонч, мулоқотчанлик, ўзаро ишончли муносабатлар, гуруҳли жипслик ривожланади. Бундай услубга эга бўлган ўқитувчи ўқувчилар олдига вазифаларни онгли тарзда қўяди, салбий установкалардан қочади, у баҳолашда холис, мулоқотда кўп қиррали ва ташаббускордир.
Педагогик вазифаларни бирмунча самарали ечишга ўқитувчининг ўқувчиларни индивидуал хусусиятлари, уларнинг шахсий тажрибаси, имкониятлари ҳамда эҳтиёжларининг ўзига хослигини инобатга оладиган айнан демократик услуб имкон беради. Бундай услубни касбий ўз-ўзини англашнинг юқори даражасига эга бўлган, ўз ахлоқи ва адекват ўз-ўзини баҳолашни доимий равишда таҳлил қилишга қодир инсонгина ишлаб чиқиши мумкин.
Мақоламиз кўп ҳолларда авторитар услубни қўллайдиган педагоглардаги манипулятив хулқ-атвор хусусида бўлгани боис манипулятив таъсирнинг тўртта усулини ажратиб кўрсатамиз:
Манипулятив таъсирнинг яширин характери кўп қиррали таъсир билан таъминланади: шахснинг диққатини чалғитиш, талаб қилинган мазмунга эътиборни чеклаш, шахснинг танқидлилигини пасайтириш, унинг кўз ўнгида шахсий мартабасини ошириш, шахсни бошқа одамлардан ажратиш ва ҳ.к.
Психологик босим ўтказиш учун қуйидагилардан фойдаланилади: ташаббусни қўллаб-қувватламаслик, ўз мавзуларини киритиш, қарор қабул қилиш учун вақтни қисқартириш, ўзининг имкониятларига шама қилиш ва ҳ.к.
Шахснинг психик муҳитига кириб бориш “қалб торларини чертиш”, яъни унинг учун аҳамиятли бўлган кечинмалар (баланд бўлмаган бўй, касаллик, семизлик), ўзининг келиб чиқишидан фахрланиши, қандайдир типдаги одамларга чидамсизлик, хобби, қизиқувчанлиги орқали содир бўлади.
Одамнинг шахсий сифатларидан фойдаланиш унинг ўзи қарор қабул қилиши жараёнини имитация қилишни ўзида акс эттиради. Биринчи қадам – мотивлар рақобатини (ёки долзарблаштириш) яратиш. Иккинчи қадам – рақобатлашувчи мотивларни манипуляторга керак бўлган мотив фойдасига ўзгартириш.
Ўқитувчилардаги манипулятив хулқ-атвор ўқувчиларда ҳимоясиз ахлоқ:
омадсизликдан қочиш мотивининг ютуққа эришиш мотивлари устидан устунлик қилишига;
ўз-ўзини паст баҳолаш ва интилишнинг паст даражасига;
юқори хавотирланувчанликка;
ўз-ўзига ишонмасликка;
юзага келган вазиятдан чиқиш йўлларини излаш истагининг йўқолишига;
у ёки бу қийинчиликни енгиб ўтишда салбий тажрибанинг юзага келишига кўмаклашади.
Натижада бола ҳимоясиз бўлишга кўникади ва ўз мақсадларига эришиш учун бундан фойдаланади. У бошқаларда ачиниш, ҳамдардлик туйғусини уйғотади, уларни ўзи ҳақида қайғуришга ундайди. Ачинаётган одам юмшоқ кўнгил бўлиб қолади, уни бошқариш осонлашади. Бундан келиб чиқадики, у ҳам ўзида манипулятив хулқ-атворни намоён эта бошлайди.
Шу ўринда ўқитувчиларнинг умумтаълим мактабларида муваффақиятли иш олиб боришлари учун бир қатор тавсияларни келтирамиз:
Ўқитувчи мактабда фақат ишчи кайфиятини намойиш этиши даркор. Шахсий муаммолари билан боғлиқ салбий ҳиссиётлар таълим муассасалари остонасида қолмоғи шарт.
Ўқитувчи ҳар қандай турдаги низолардан қочмаслиги лозим, у низоларнинг ечиш жараёнини ижобий оқимга йўналтириши ва низонинг чўзилиб кетмаслигига интилиши керак.
Ўқитувчи барча ўқувчиларга бир хилда адолатли муносабатда бўлмоғи зарур.
Ўқитувчининг бутун фаолияти таълим ва тарбия жараёнига қаратилиши даркор.
Ўқитувчи ўқувчиларни камситмаслиги, синфдошлари олдида уялтирмаслиги, аксинча, уларни ўз даражасигача ―кўтаришга уриниши зарур.
Ҳамкасбларига нисбатан ахлоқнинг фақат ассертив шаклини намоён этиши лозим.
Хулоса тарзида шуни айтмоқчиманки, болаларнинг қалбига фақатгина яхшилик уруғларини қадайлик – уйда ота-оналар, мактабгача таълим муассасасида тарбиячилар, умумтаълим мактабларида эса, ўқитувчилар ўз фаолиятлари доирасида бунга ўта масъулдирлар.


Foydalanilgan adabiyotlar:
1. Karimov I.A. Istiqlol va ma’naviyat. – Toshkent, O‘zbekiston, 1994.
2. Pedagogika /O‘quv qo‘llanma. Munavvarov A. tahriri ostida. – T.: O‘qituvchi.
3. Pedagogika /A.Q.Munavvarovaning umumiy tahriri ostida. – T.: O‘qituvchi.
4. Pedagogy, Curriculum, Teaching Practices and Teacher Education in Developing Countries.
5. М.Саипова. Педагоглардаги манипулятив хулқ-атвори. Мақола -2018 йил.
Download 23,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish