Предмети, ма+сади ва вазифалари. Р е ж а : “Касбий махорат” фанининг предмети


-МАВЗУ : ЖАМОАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСЛУБИЁТИ



Download 0,87 Mb.
bet11/32
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#115202
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
Касбий махорат

8-МАВЗУ : ЖАМОАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСЛУБИЁТИ.
Режа
1. Жамоа ва унинг хусусиятлари.
2. Жамоани шакллантириш боскичлари.
3. Жамоани ташкил этиш методикаси.
а) Жамоа фаолини тарбиялаш.
б) Жамоа анъаналари.
Жамоа сузи лотинча “коллективус” сузининг таржимаси булиб, йигилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гурух маъноларини англатади. аникрок айтиладиган булса жамоа бу кишилардан иборат гурух демакдир. Замонавий талкинда “жамоа” тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. Биринчидан, жамоа деганда кишиларнинг исталган ташкилий гурухи тушинилади (масалан ишлаб чикариш жамоаси, хавод жамоаси, хужалик жамоаси в хоказо). иккинчидан жамоа деганда юкори даражада уюштирилган гурух тушинилади. Чунончи, укувчи тарбияланувчиларнинг бирлашмаси узига хос мухим белгиларга эгадир. Куйидагир жамоа ва унинг хусусиятлари борасида суз юритамиз.
Жамоа ва жамоа оркали тарбиялаш ғ тарбия тизимида мухим ахамиятга эга булган тамойиллардан биридир. Шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи роль уйнаш тугрисидаги фикрлар педагогика фанинг илк ривожланиши давридаёк билдирилган. Жамоада унинг аъзолари уртасидаги муносабатининг алохида шакли юзага келади. Бу эса шахснинг Жамоа билан биргаликда ривожланишини таъминлайди. Лекин хар кандай гурухни хам жамоа деб хисоблаб булмайди. Жамоа бир катор белгиларга эгадирки, музкур белгилар жамоани кишиларнинг етарли даражада уюшган хар кандай гурухдар ажратиб туради.
Жамоа ижтимоий жамиятнинг бир кисми хисобланади, унда ижтимоий Хайт ва кишилик муносабатларининг барча меъёрлари уз ифодасини топади. Зеро, жамоа жамиятдаги мавжуд муносабатлари тизимида намоён булар экан, жамоа ва ижтимоий жамият максади, интилишида узаро бирлик узвий максадга мувофик ташкил этади.
Шу боис жамоа хаётининг бир ягона максадга каратилганлиги ва ижтимий ғ гоявий йуналганлиги унинг етакчи белигиси хисобланади.
Хар бир жамоа бошка бир жамоалар билан узвий боглик булади. Унинг хар бир аъзоси жамият ижтимоий фаолиятни ташкил этиш жараёнида уз жамоаси билан биргаликда иштирок этади. Жамоани тушиниш, уни хис этиш хамда шахсни шакллантиришдаги урн ива ролини тугри бахолай олиш умумий ав хусусий максаднинг кизикиши, эхтиёж ва фаолиятнинг бирлигини намоён этади хамда булинишига йул куймайди. Хар бир жамоа узҳузини бошкариш органига эга ва умумммиллий жамоанинг узвий кисми саналади. Шунингдек, у максаднинг бирлиги ва ташкил килиш хусусиятлари оркали умуммиллий жамоа билан богланади. ижтимоий жамиятнинг ехтиёжини кондиришга йуналтирилган жамоа навбатидаги мухим хусусиятидир. Жамоф фаолиятнинг ижтимоий-гоявий йуналишини хам жамоанинг фаолияти мазмунида уз аксини топиши мухим ахамиятга эгадир. Жамоа хусусиятини аниклашда кишилар гурухининг ягона ижтимоий тизимини урната олишдаги усули, яъни жамоани ташкил килиш усули хам мухим хисобланади. Педагогик жихатдан максадга мувофик ташкил этилган жамоа фаолияти натижасида жамоа фъзолари уртасидаги ишчанлик, бир-бири учун гамхурлик, узаро ёрдам, жамоа манфаати учун жавобгарлиги хисси карор топади.
Биргалидаги фаолият умумжамият иши учун масъулият хисини уйгота бориб, жамоа аъзоларини бир-бирига якинлаштиради, жамоа га мансублик хиссини пайдо булишини уйготади, жамоа билан муносабатда булиши ехтиёжини оширади. Жамоа уъзолари уртасида узаро гурухий якиннлик, хиссий бирлик юзага келади. Ушбу муносабат купинча уз-узидан пайдо булади хамда улар педагогик таъсир курсатиш учун кул келади. Лухий ва хиссий бирлик жамоа аъзоларининг биргаликдаги фаолиятни мазмунига улар орасидаги хосил булган ишчалик фаолиятнинг характерига бевосита богликдир.
Жамоанинг расмий (ишчанлик) ва норасмий (хиссий) тузилишнин бир-биридан фарклаш лозим. Жамоанинг расмий тузилиши деганда жамоа фаолиятиниг турли куринишларини амалга ошириш учун зарур буладиган ташкилий жихатлари кузда тутилади. Мазкур тузилма бир томондан жамоа аъзолари кушилган ишчанлик муносабатларини ифода этса, иккинчи томондан рахбарлик вазифасини бажарувчи тарбиячилар хамда жамоа уъзолари уртасидаги мавжуд бошкариш муносабатлари музмунини ифода этади. Норасмий тузилма жамоанинг барча аъзолари уртасидаги шахслараро маънавий психологик муносабатларнинг умумий тизими ва микрогурухни ташкил этувчи айрим аъзолар уртасидаги танлаш муносабатлари мазмунини ифодалайди. Жамоанинг хар бир аъзоси мавжуд муносабатлар тизимида у ёки бу уринни эгаллайди. Тарбияланувчи шахснинг жамоадаги урни унинг шаклланиш жараёнига таъсир курсатади. Мактаб ёки синфдаги расмий ва норасмий тузилмалар бир-бирига мувофик булганда, жамоанинг расмий етакчилари норасмий муносабатлари тизимда кухга куринга урнини эгаллаган холдагина чинакам жамоа булла олади. Шунингдек, ноарсмий гурухлар (ишрогурухлар) умумжамоа ижтимоий манфаатлари учун курашувчи гурухлар булгандагина жамоа узини чинакам жамоа тарзида намоён этиши мумкин.
Яшаш жрйларида узаро биррикан болалар гурухлари канчалик ахил ва инок муносабат заминидан ташкил топгап булмасин хакикий жамоа булла олмайди. Чинакам жамоа ижтимоий ахамиятга мойиллик фаолиятини ташкил эта олиш, жамоа аъзолари уртасида ижтимоий ахамияли фаолият, максад, ишчанлик характеридаги алока ва муносабатларини урната ошлиши лозим. Жамоанинг мажбурийлик белгиси унга педагогик рахбарликнинг булишидир.
Шундай килиб, жамоа – кишилариниг шундай муайян гурухи булиб, у ижтимоий ахамиятга эга булган максад хамда мазкур максадни амалга ошириш учун йуналтирилган ни ташкил этади. Ушбу гурух аъзолари узаро бирлик, аъзоларинипнг муносабатлар жараёнидаги тенглиги асосида унга рахбарлик кили шва бир-бирига буйсуниши, шунингдек, жамоа олдидаги жавобгарлиги асосида муайян фаолиятни олиб борадилар.
Жамоа ва уни шаклантириш педагогик фаолиятнинг максади хисобланади. Айни курсатиш, уни курсатиш воситаси булиб, унинг ёрдамида жамоанинг барча ёки хар бир аъзосининг тарбиялаш яхши самаралар беради. Жамоанинг етакчи тарбиявий вазифаси шахсни хар томонлама тарбиялаш, унда ижобий сифатларни хосил килиш, мустахкам хаётий позицияни карор топтиришдан иборатдир. Умумий урта таълим хамда Янги турдаги таълим муасасаларда жамоани шаклантириш масъулиятли фазифа саналади.
Мактаб жамоаси таркибида энг баркарор буғин – бу синфлар жамоаси синалади. Синф жамоаси доирасида ўқувчиларнин асосий фаолияти укишдир. Айнан синф жамоасида укувчилар уртасида мустахкам шахслараро алока ва муносабатлар таркиб топади. Бу билан синф жамоаси уз негизида мактаб жамоасини шаклланиши учун узига хос пойдевор вазифасини бажаради. Мактаб жамоаси таркибида укувчилар жамоаси асосий кисмни ташкил этади. Укувчилар жамоаси – бу, ижтимоий ахамиятни ташкил килиш, шунингдек умумий сайлов органлари ва умумий жавобганрлик, барча аъзоларининг хукук ва бурчлари тенглиги асосидаги узаро бирликка эга укувчилар гурухидир.
Укувчилар жамоаси педагогик – тарбиячилар хамда болалардан иборат жамоанинг мураккаб бирлашмаси, уз-узини назорат, уз-узини бошкарув жараёнини ташкил этувчи мустакил тизим, шунингдек, узининг психологик мухитига, анъаналарига эга гурух хисобланади.
Демак, юксак даражада уюштирилган жамоа узида бир неча хусусиятларни намоён этади. Улар куйидагилардир:

  • Ижтимоий ухамиятга эга ягона максаднинг мавжудлиги.

  • Биргаликдаги умумий фаолиятнинг ташкил этилиши.

  • Мажбурий масъулиятли муносабатнинг йулга куйилиши.

  • Сайланган умумий рахбарий органга эгалик.

Жамоани шакллантириш муайян конуниятларга буйсунадиган узок мудатли, мураккаб жараёндир. Жамоанинг вужудга келиши учун 4 боскич зарур. Жамоанинг шаклланиш боскичлари дастлаб педагог бутун гурухга талаб куяди, мунгра жамоа фаоллари жамоа аъзоларига талаб куяди, сунгра бутун жамоа алохида шахсдан муайян тарзда олиб боришни талаб килади ва нихоят, шахс уз-узига талаб куяди. Ушбу жараённи схема тарзда куйидагича баён этиш мумкин.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish