Президент берган ишорасидан биз учун Европа иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилоти билан музокаралар тугаганидан сўнг энг муҳим масала бу — энг аввало мдҳ давлатлари бозорига кириш эканлигини тахмин қилсак бўлади


II. ЕОИИга аъзо бўлишнинг фойдалари



Download 354,78 Kb.
bet2/5
Sana04.06.2022
Hajmi354,78 Kb.
#637232
1   2   3   4   5
Bog'liq
uzb va Yevrosiyo

II. ЕОИИга аъзо бўлишнинг фойдалари
Катта бозор. Авваламбор, ЕОИИга аъзолик биз учун 182 миллиондан ошиқроқ инсон истиқомат қилувчи, қиймати эса 1 триллион 587 миллиард АҚШ долларига тенг бозорга кириш имконини беради. Ўзбекистон бу бозорга ўзининг нисбатан арзон маҳсулотларини экспорт қилиб, катта миқёсда фойда кўриши мумкин.
ЕОИИ маҳсулотларга қўйиладиган техникавий, санитария, ветеринария ва фитосанитария стандартлари ва нормаларини учинчи давлатларга нисбатан маълум даражада қаттиққўллик билан татбиқ этмоқда. Бизнинг тадбиркорларимиз шу сабабдан юртимиз маҳсулотларини ЕОИИ бозорига киритишга қийналишмоқда.
Саидорифхон Саидазимов, маргарин ва сариёғ экспорти билан шуғулланувчи «Mega Prodex» корхонаси раҳбари:
«Яқинда биз ўз маҳсулотимизни Қозоғистонга экспорт қилишга уриндик. У ерда, содда қилиб айтганда, Ўзбекистон маҳсулотига тақиқ қўйишди. 2015 йилда Россиянинг Тула шаҳрида ўзбек маҳсулотида вирусли касаллик топишган экан. Ўшандан бери бизнинг сут, маргарин, сариёғ ва бошқа чорва маҳсулотларимиз импортига тақиқ қўйилган экан. Рухсат ололмаяпмиз.
Биз Қирғизистонга маргарин экспорт қилар эдик. Аммо яқинда Божхона иттифоқи конвенция қабул қилди — энди, масалан, Қозоғистон бирор нарсага тақиқ қўйса, бу тақиқни бошқа аъзо давлатлар тан олишади. Улар тарифларни ўзгартиришмайди, шунчаки ветеринар назорат оддий қоғоз билан ўзбек сути, гўшти, колбасаси, маргарини учун МДҲ бозорларининг эшигини ёпиб қўяди. Бизнинг маҳсулотимиз 2–3 баробар арзон. Улар, оддий қилиб айтганда, ўз бозорларини ҳимоя қилишади».
Ўзбекистон ЕОИИга кирадиган бўлса, ўз қоидаларини иттифоқ стандартлари билан мувофиқлаштириб боради ва тадбиркорларимиз учун катта имкониятлар вужудга келади. Бунинг натижасида, ЕОИИ бозорини кўзлаган хорижий инвестициялар оқими юзага келиши мумкин. Зеро, шу пайтгача 33 миллионлик бозор учун ишлаб келинган бўлса, ЕОИИга кириш натижасида 200 миллион кишилик бозорга ҳеч қандай божларсиз кириш имкони пайдо бўлади. Бу эса Ўзбекистоннинг инвестициялар учун жозибадорлигини оширади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида ЕОИИга аъзо мамлакатлар улуши 25–30 фоизни ташкил этади. Бошқача сўз билан айтганда, юртимиз ҳали аъзо бўлиб улгурмасидан, ЕОИИ биз учун энг катта ташқи савдо ҳамкори бўлиб турибди. ЕОИИга кириш бу кўрсаткични шаксиз юқорилатади. Бундан ташқари, ЕОИИга азо давлатларнинг маҳсулотлари бозоримизга кириб келиши рақобатнинг кучайишига хизмат қилади. Бундай рақобат эса истеъмолчи учун яхши.
Нотариф тўсиқлар камайиши. Халқаро савдо муносабатларида тариф (божлар билан) савдо алоқалари тўсилишига қанчалик муаммо деб қаралса, нотариф тўсиқларга ҳам шундай қаралади. Жаҳон савдо ташкилотининг «аждоди» бўлмиш ГАТТ пайтидаёқ бундай муаммо юзага келган — нотариф тўсиқлар — турли хил сертификатлар, стандартлар, қарор ва фармонлар орқали ўзаро савдога халақит берувчи, рақобатни бузувчи нарх белгилашга оид тўсиқлар юзага келган. Ҳозирги ЕОИИ ҳудудидаги жами экспорт қиймати ичида нотариф тўсиқлар юки 15–30 фоиз экани ҳақида илмий таҳлиллар мавжуд.
Тасаввур қилинг, сиз бир маҳсулотни 100 рублга Россияга экспорт қиляпсиз ва унинг таннархи ичидаги 15–30 рубль турли-туман тўсиқларни ошиб ўтиш учун сарфланади. Бу жуда катта миқдор. ЕОИИнинг ичида тўсиқлар бу даражада бўлса, учинчи давлатлар учун қай даражада бўлишини тасаввур этса бўлади. Ўзбекистон ЕОИИга қабул қилинса унга аъзо 5 давлат билан стандартларни бирлаштириш орқали чегаралардаги ортиқча текширув ва улардан келиб чиқадиган вақт исрофининг олдини олиш мумкин. Экспорт қилувчиларимиз маҳсулотларини ЕОИИ ҳудудига анча эркин чиқариши мумкин бўлади.
Меҳнат мигрантларимиз учун қулай шароит. ЕОИИга аъзо мамлакатлар меҳнат мигрантлари учун лицензия ва рухсат олиш талабларини ўзаро жиддий камайтиришган ҳамда ишлаш мамлакатида қолиш муддатини узайтиришган. Агар мигрант ишчи расмий равишда ишга ёлланган бўлса, унда унинг фарзандлари ўша мамлакатдаги боғча ва мактабларда ўқиши мумкин бўлади, шунингдек унинг барча оила аъзолари мажбурий тиббий суғурта билан қамраб олинади. Барча (фармацевтика, тиббиёт, ҳуқуқ ва педагогика соҳаларидан ташқари) дипломлар ўзаро тан олинади. Демак, Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса муҳандислик соҳасида университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқароси Россия ёки Қозоғистонга бориб, у ердаги фуқаролар билан тенг шароитларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади. Пенсия таъминоти каби ҳал этилмаган муаммолар мавжуд бўлса-да, умумий меҳнат бозорининг ЕОИИда бирмунча шаклланганини тан олиш зарур.
Бошқа томондан, юртимизга инвестиция оқими кўпайиши натижасида фаол қўл меҳнатини талаб этувчи соҳаларга инвестиция оқими кучайиб (labour-intensive sectors), натижада ишчи ўринлари кўпайиши ва бунинг натижасида ташқи миграция камайиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бироқ ҳали ЕОИИга кириш билан хорижий инвестициялар оқимининг ўсиши орасидаги боғлиқлик ҳали етарлича ўрганилгани йўқ. Шунинг учун бу масалада қатъий бир фикр айтиш қийин.
Қоидаларга асосланган халқаро муносабат. Россия ва Қозоғистон каби минтақанинг иқтисодий жиҳатдан қудратли давлатлари билан икки томонлама эмас, балки институтлашган-ҳуқуқий меъёрлар орқали алоқаларимизни қайтадан тартибга солиш имконига эга бўламиз — ҳамма учун тенг, очиқ ва шаффоф, низоларни ҳал этиш механизмига эга ташкилотга кириш нисбатан кичик ва иқтисодий жиҳатдан ҳали қудратли бўлмаган мамлакатлар учун бу фойдадан холи бўлмайди. Россия каби давлат ўз манфаатлари йўлида баъзан ЕОИИ қоидаларини бузган тақдирда ҳам, Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари иттифоққа қўшилса, ташкилот ичидаги Марказий Осиё давлатларининг вазни ортади ва аъзо давлатларнинг қоидабузарлигини камайтириш мумкин бўлади.
ЕОИИнинг ривожланиш жараёнида иштирок этиш имконига эга бўламиз. ЕОИИ бу эркин иқтисодий ҳудуд бўлиб, аъзо мамлакатларнинг ташқи божхона сиёсатини мувофиқлаштиради. Шундай экан, ЕОИИга аъзо давлатлар учинчи мамлакатлар ёки шундай иттифоқлар билан эркин битимлар туза олади. Ҳозиргача ЕОИИнинг Вьетнам билан шундай битими мавжуд. Миср, Эрон, Исроил ва Ҳиндистон каби давлатлар билан эса эркин битимлар тузиш борасида ишлар олиб бориляпти. Бундан ташқари, ЕОИИ умумий энергия бозори, умумий акциз маҳсулотлари бозори (алкоголь ва тамаки), умумий аудиторлик хизматлари бозори, умумий пул бирлиги бозори каби муҳим ўзгаришларни ҳам кўриб чиқиши кутиляпти. Ўз вақтида ЕОИИга азолик бундан кейинги ташқи савдо алоқаларининг ривожланишида ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишида катта рол ўйнайди. ЕОИИга киришни кечиктирсак, мазкур жараёнларда иштирок этишдан мосуво бўламиз, шаклланиб бўлган тизимни қабул қилишга мажбур бўламиз.
Яна бир муҳим омил бу — давлат институтлари ишлашининг яхшиланиши. Россия, Беларусь ва Қозоғистон каби давлатлар билан яқиндан ишлаш давлат хизматчиларимизнинг даражаси юксалишига ва давлат институтлари томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳа ва хизматлар сифати яхшиланишига олиб келади. Бунга мисол — 1973 йилда Кариб ҳавзасидаги 15та давлатнинг интеграциялашуви ўзаро савдодан ҳам кўра давлат институтларининг самарадорлиги ўсишига олиб келган.

Download 354,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish