Процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш фанидан 2-мавзу: «Фукаролик ишлари буйича судларга такдим этиладиган даъво аризалари ва суд карорлари»


Вояга етмаган, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга ёки ҳомийлик остидаги шахсга нисбатан даъво берилганда, яшаш жойи деб



Download 191,85 Kb.
bet8/28
Sana04.03.2022
Hajmi191,85 Kb.
#481980
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
1b4d0fb2f55f4725a21169f5f61bbbab

Вояга етмаган, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга ёки ҳомийлик остидаги шахсга нисбатан даъво берилганда, яшаш жойи деб уларнинг қонуний вакиллари – ота-онаси, фарзандликка олувчилар ва ҳомийлар яшаш жойи ҳисобланади.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг жазоларни ўташ жойи яшаш жойи ҳисобланмайди ҳамда бундай шахсларга нисбатан даъволар уларнинг охирги яшаш жойи бўйича тақдим этилади.
Ташкилотлар жойлашган жой бўйича арз қилишнинг имкони бўлмаса, ташкилотнинг асосий мулки жойлашган жой бўйича судга мурожаат қилинади.
Жавобгарнинг яшаш жойини кўрсатиш даъвогарнинг мажбурияти бўлиб, бунга риоя қилмаслик даъво аризасининг ҳаракатсиз қолдирилишига асос бўлади.
Шу билан бирга судловга тааллуқлиликнинг алоҳида қоидалари ҳам мавжуддир. Даъво ишларини юритишда қонун даъвогарнинг танлаши бўйича судловга тааллуқлиликка йўл қўяди. Бунга кўра, яшаш жойи номаълум бўлган жавобгарга нисбатан даъволар унинг мол-мулки турган жойда ёки унинг сўнгги яшаган жойида тақдим этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида яшаш жойига эга бўлмаган жавобгарга нисбатан даъволар Ўзбекистон Республикасида унинг мол-мулки турган жойда ёки маълум бўлган сўнгги яшаш жойида тақдим этилиши мумкин. Даъвогар алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволарни ўзи яшаб турган жойда ҳам тақдим этиши мумкин. Ижро қилиш жойи кўрсатилган шартномалардан келиб чиқадиган даъволар шартномани ижро қилиш жойида ҳам тақдим этилиши мумкин.
Фуқаронинг ёки юридик шахснинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар зарар етказилган жойда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Юридик шахснинг филиали фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар филиал жойлашган манзилда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Турли жойларда яшовчи ёки турувчи бир неча жавобгарга нисбатан ёки юридик шахс бўлиб, турли манзилда жойлашган жавобгарларга нисбатан талаб даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгарлардан бири яшайдиган ёки турган жойда тақдим этилади.
Ғайриқонуний ҳукм қилиш, ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида ғайриқонуний қамоққа олиш ёхуд маъмурий қамоққа олиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги маъмурий жазони ғайриқонуний қўллаш натижасида фуқарога етказилган зарар ўрнини қоплаш билан боғлиқ бўлган меҳнат, пенсия ва уй-жойга доир ҳуқуқларни тиклаш, мол-мулкни ёки унинг қийматини қайтариб бериш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшаш жойида ҳам тақдим этилиши мумкин.
Агар даъвогарнинг вояга етмаган болалари борлиги, шунингдек, ногиронлиги ёки оғир касаллиги туфайли у жавобгар яшаб турган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига боришга қийналса, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшайдиган жойида тақдим этилиши мумкин.
Бедарак йўқолган деб ёхуд руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар, шунингдек, уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъволар, даъвогарнинг хоҳишига қараб, унинг яшаш жойида кўрилиши мумкин.
Қонун шунингдек ишларни кўриб чиқишни ҳамда суд қарорларининг амалда ижросини осонлаштириш мақсадида судловга тааллуқлиликнинг алоҳида ҳолларини белгилайди.
Иморатга бўлган ҳуқуқ, мол-мулкни хатлашдан чиқариш ҳақидаги, ер майдонидан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисидаги даъволар иморат, мол-мулк ёки ер майдони жойлашган ҳудуддаги суднинг судловига тааллуқлидир.
Мерос қолдирувчининг кредиторлари мерос ворислар томонидан қабул қилингунига қадар тақдим этган даъволар мерос мол-мулк ёки унинг асосий қисми жойлашган ҳудуддаги суднинг судловига тегишлидир.

Download 191,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish