Психологик мактабларнинг юзага келиш тарихи Режа: Психоанализ мактаби



Download 87,5 Kb.
bet1/4
Sana19.03.2022
Hajmi87,5 Kb.
#501438
  1   2   3   4
Bog'liq
Психологик мактабларнинг юзага келиш тарихи


Психологик мактабларнинг юзага келиш тарихи
Режа:
1. Психоанализ мактаби
2. Гешталт психология мактаби
3. Бихевиоризм мактаби

ХХ асрнинг биринчи ярмида Европа ва АҚШда бир-биридан психология предметини тушуниш, тадқиқот методлари ва асосий тушунчалари тизими билан фарқланадиган қатор мустақил психология мактаблари шаклланди.


Булар Европада Фрейдизм ва Гештальтпсихология, АҚШда Бихевиоризм ва Курт Левин мактабларидир.
1895 йили австриялик психолог ва психиатр Зигмунд Фрейд (1856-1939), “Илмий психология дастури лойиҳаси” устида ишлар экан, врач невролог сифатидаги ўз тажрибаларини назарий англаш заруратига дуч келади. Чунки, у эришган натижалар онгнинг анъанавий талқин қилиниши доирасига мос келмай қолганди. Ўз врачлик амалиётида эркин ассоциациялар методидан кенг фойдаланар экан, Фрейд ўз мижозлари (пациентлари)да фикрлаш жараён-ларининг боришини кузата бориб, бу ассоциацияларнинг, шу мижозларнинг ўзлари учун ҳам яширин бўлган, шахсий мазмунга эга эканлигини англаб етди. Онг ости ассоциациялари шахснинг шахс томонидан кўчирилган, турғун мотивацион установкаларига, психик шикастланишларига бевосита таъсири борлигини аниқлади. З.Фрейд ўз методи ва таълимотини психоанализ деб атади (“Тушларнинг талқини”, 1900).
Онгсизлик жиҳатларини тадқиқ этиш учун Фрейд тушларга мурожаат қилади (“Тушларнинг талқини” унинг асосий асари ҳисобланади). Натижада Фрейд қуйидаги хулосага келади. Одамнинг психик ҳаёти турли даражага эга. Унинг онгсизлик даражаси инстинктив - мотивацион, аксарият ҳолларда сексуал йўналтирилган, энергия манбаи бўлиб ҳисобланади. Бу ҳодисалар одам шахс томонидан англанмайди. Бироқ психик ҳаётнинг онглилик босқичи бу англанмаган инстинктларни мунтазам босиб туриш билан банд бўлади.
Фрейд шахсни унинг онги билан бирдек кўришга қарши чиқади. Шахс тузилишида у уч жиҳатни фарқлайди: “У” (“Оно”), “Мен” (“Я”) ва “Олий-Мен” (“Сверх-Я”). “У” - мазкур шахснинг ташқи вазиятга муносабатидан қатъий назар зудлик билан қондирилишга интилишга ундовчи, англанмаган инстинкт-лар (сексуал ва тажовузкорлик)нинг мужассамлашишидир. “Мен” (“Эго”) турмуш тарзининг, яшаб қолишнинг реал вазиятларга мос келадиган (мумкин қадар қабул қилинган) ҳолатлари, талабларига мослашишга интилиш. “Олий-Мен” (“Супер-Эго”) - шахснинг ахлоқий установкаларидир.
Индивид ички низолардан ҳимоя механизмлари: сиқиб (ситиб) чиқариш (вытеснения), рационализация қилиш, сублимация (алмаштириш) ва регрессиялар ёрдамида сақланади.
Фрейд психологияга: англанмаган мотивация, психологик ҳимоя механизмлари, катталар ҳулқида болаликдаги психик шикастланишнинг роли, шахс тузилиши, шахснинг низолилиги, шахснинг психик тузилиши каби қатор муҳим меъзонларни киритди. Фрейднинг катта хизматларидан бири психологик назарияларни психотерапевтик амалиёт билан боғлашдан иборатдир. Фрейд одамнинг табиий табиати ҳақидаги масалани қўйиш билан бирга, у бу табиийликни мутлақлаштириб юборади ва одамнинг ижтимоийлик моҳиятини унутиб қўяди.
1912 йили Франкфурт - Майнеда Макс Вертгеймер (1880-1943) раҳбарлигида янги психологик мактаб - гештальтпсихология1 юзага келди. Унга атоқли психологлардан Вольфранг Келер (1887-1967) ва Курт Коффка (1886-1941) кабилар аъзо бўлганлар. Вертгеймернинг идрокни ўрганиш бўйича олиб борган тажрибаларида онгнинг таркибида, дастлабки сенсор элементларга бўлинмайдиган, яхлит тузилишлар (гештальдлар) мавжудлиги аниқланган. Унингча психик образлар - сезгилар комплекси эмас. Сенсор-интеллектуал тузилишнинг қандайдир бошланғич тартиби мавжуддир. Вертгеймер ўз вақтида Брентано томонидан илгари сурилган концепция таъсири остида, у онгнинг фаолиятли моҳияти ҳақидаги қарашларни қўллай бошлади: онг фаол бўлиб, у маълум бир таъсирлар остида ташқи олам ҳақидаги ўз образларини тузади, бунда айрим олдиндан мавжуд бўлган тузилишларга - гештальдларга таянади. Гештальтпсихологиянинг прогрессив аҳамияти, унинг психологиядаги “атомизм”ни енгиб ўтишидан - онг образлари сезгилар ғиштчаларидан қурилишлиги ҳақидаги тасаввурдан иборат бўлган.
Гештальтпсихологлар тадқиқотларида кўриш идрокининг юздан ортиқ қонуниятлари: апперцепция, шакллар (фигуралар) ва фоннинг ўзаро муносабати, идрокнинг яхлитлиги ва тузилишлилиги, идрокнинг прегнантлиги - идрокнинг “яхши” (оддий ва тартибли) шаклларга интилиши, идрокнинг константлиги - идрок этиш шароитлари ўзгаришига қарамай предметлар образларини доимий (бирдек) идрок этиш, “яқинлик” феномени - вақтда ва маконда аралаш бўлган элементларни умумлаштириш анъанаси, “қўшиб юбориш” (“замыкания”) феномени - идрок этилаётган шакллар (фигуралар) элементлари ўртасидаги оралиқларни қўшиб юбориш анъанаси кабилар кашф этилди. Шунингдек гештальтпсихологлар тафаккур психологиясидаги кўплаб ҳодисаларни ҳам юқорида келтириб ўтилган қонуниятлар доирасида тушунтириб беришга ҳаракат қилдилар.
Келлернинг шимпанзеларда олиб борган тажрибаларидан сўнг, гештальтчилар хулқнинг адаптив шаклларини ўзларининг универсал тушунчалари “инсайт” (ингл. “insight” - топиш, яратиш, кашф этиш (озарение)) - муаммоли вазифаларни ечишда муносабатларни тўсатдан топиб олиш билан тушунтирадилар. Бироқ умуман олганда гештальтчилар психик ҳодисаларни детерминистик тушунтириб беришдан узоқ бўлганлар. Улар онгни, унинг ўзидан келиб чиқиб тушунтиришга интилганлар.
Бу вақтда америка психологиясида унинг асосий йўналишларидан бири - бихевиоризм2 юзага келди. Бихевиоризм психологиянинг, психологик ўрганишнинг ягона объекти хулқ, хулқий реакциялар бўлиши лозимлигини талаб қилиб чиқди. Онг кузатиб бўлинмайдиган ҳодиса бўлганлиги туфайли бихевиористик психология соҳасидан ўчириб юборилган эди. Унда фақат реал намоён бўладиган ҳулқ ўрганилган холос. Бу ўша вақтдаги прагматик йўналишда бўлган барча америка илми билан жуда яхши киришиб кетган эди. Бихевиоризмнинг асосчиларидан бири машҳур психолог ва педагог Эдвард Торндайк (1874-1949) бўлган. Бихевиоризм атамаси илмда фойдаланиш учун илк бор 1913 йили Уотсон томонидан киритилган). Тадқиқотда объектив методлар тарафдори бўлган Торндайк, ҳайвонлар устида ўтказган тажрибаларида “муаммоли ящик” (лабиринт)дан фойдаланди ва ўзининг “Ҳайвонлар интеллекти. Ҳайвонлардаги ассоциатив жараёнларни экспери-ментал тадқиқ этиш” (1898) деб номланган докторлик диссертациясида ўрганиш муаммоси бўйича кўплаб экспериментал материалларни баён этиб ўтади.
Бихевиоризм одамлар ва ҳайвонларнинг мураккаб ҳулқини ташқи қўзғатувчи – стимул (S)ларга жавобан берган ҳаракат реакциялари (R)нинг мажмуи деб қарайди. SR – бихевиоризмнинг формуласидир. Бихевио-ризмнинг эришган ютуқлари, улар ташқи қўзғатувчиларни ва уларга организмнинг берган жавоб реакциясини назорат қилишга асосланган экспериментал методикаларни ишлаб чиқишдан иборат бўлган. Бихевиоризмга кўра, одам туғилган вақтдаёқ маълум бир миқдорда туғма ҳулқ схемаларига эга бўлади ва улар устига бир оз мураккаброқ бўлган шакллар – “ҳулқни бошқарувчилар” қурилади. Муваффақиятли реакциялар сақланиб қолади ва кейинчалик яна қайта тикланиш анъанасига эга бўлади (“эффект қонуни”). Реакцияларнинг сақланиб, ўрнашиб қолиши “машқлар қонуни” бўйича амалга ошади - кўп марта такрорланиш натижасида улар автоматлашиб боради.
Бихевиоризм доирасида малакаларни ишлаб чиқишнинг кўплаб қонуниятлари аниқланган. Бироқ, умуман олганда бихевиоризмнинг категориялари тизими ўта чекланган ҳолда қолеверган. Бихевиоризм хатти-ҳаракатларнинг муҳим жиҳатлари - мотивация ва хатти-ҳаракатларни амалга оширишнинг асосий ориентирловчиси бўлган психик образларни инкор қилади. Одамлар психологиясида ижтимоий омиллар бутунлай инкор қилинган. Бихевиористлар ҳайвон ва одам миясини (бирдек) “қора ящик” сифатида қарайдилар.
ХХ асрнинг 30-60 йилларида чет эл психологиясида классик психоанализнинг турли йўналишлари юзага келди. Бу йўналишлар З.Фрейд-нинг иккита собиқ ходимлари томонидан юзага келтирилди. Улардан бирини швейцариялик психолог ва психиатр, аналитик психологиянинг асосчиси Карл Густав Юнг (1875-1961) бошқарди.
Юнг, Фрейднинг индивид ҳаётини психик бошқаришда шахвоний майлларнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги ҳақидаги қарашларига қарши чиқиб, онгсизликнинг икки тури: шахсий ва жамоа онгсизлиги ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқди. Шахсий онгсизлик (сиқиб чиқарилган қўзғалиш, унутилиб юборилган шикастловчи таассуротлар) индивиднинг ҳаёти даъвомида шаклланади. Жамоа онгсизлиги эса - бу инсониятнинг тарихий тараққиёти жараёнида шаклланган, шахсийдан юқори (устун) бўлган онгсизлик, индивиднинг қадимий (архаик) психикасидир. Жамоа онгсизлигининг намоён бўлиш шакли бўлиб инстинклар ва архетиплар - миллий ва ирқий, шунингдек умуминсоний эътиқодлар, мифлар, архетипик образлар ва символлар ҳисобланади. (“архетиплар” тушунчасини киритиш учун Юнгнинг психиатрик тажрибаси асос бўлди - у турли беморлар фантазияларида қандайдир умумий мазмунни ва уларни такрорланиш кетма-кетлигининг бир хиллигини кузатади.). Шахснинг шаклланишини - индивиднинг ижтимоийлашувини - Юнг онглилик ва онгсизлик ўртасидаги дастлабки (бошланғич) низоларнинг аста секинлик билан бартараф этилиш жараёни деб қарайди. Юнг индивиднинг психик ривожланишини ичкаридан (олдиндан) детерминлашган (шартланган) ва индивиднинг онгсизлик жиҳатида олдиндан бўлган (киритилган) хусусият, ҳолатларнинг очилишига қаратилган жараён сифатида қарайди.

Download 87,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish