Психологиянинг предмети


Инсон ва ҳайвонлардаги эмоциялар



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Инсон ва ҳайвонлардаги эмоциялар
Одам ҳис-туйғулари билан ҳайвон ҳиссиётлари ўртасида жуда катта 
фарқ бўлади. Одамда жуда кўп миқдорда ҳис-туйғулар борки, бундай 
ҳиссиётлар ҳайвонларда учрамайди. Шунинг учун ҳам одам ҳам хайвон учун 
умумий бўлган ғазабланиш, қўрқиш, жинсий ҳиссиёт, қизиқувчанлик, 
хурсандчилик, ғамгинлик эмоциялари ҳайвонларда сифат жиҳатидан фарқ 
қилади.
Инсоний эмоциялар «инсонийлаштирилган» ижтимоий шароит билан 
боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Эмоцияларнинг «инсонийлашуви» шундай 
намоён бўладики, ичдан кечадиган ҳиссиётлар мазмуни, жуда бой ва 
мураккабдир. Одамлар билан меҳнат, сиёсат, маданияти, оилавий ҳаёт 
ўртасида пайдо бўлган муносабатларнинг кўплиги, соф инсоний 
ҳиссиётларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Улар болаларга одоб билан 
жавоб беришни, суҳбатдошига очиқ кўнгиллик билан жилмайиш, кексалар ва 
ногиронларга ҳурмат билан жой беришни ўргатди. Одам ўз ҳиссиётларини 
ўзи бошқаради. Баъзи кишилар эмоцияларини яшириш ниятида қарама-
қарши эмоцияларни ифодалайдилар. Масалан, қайғуриш ёки қаттиқ оғриқ 
пайтида кулимсираш, кулгилари келган пайтда юзларини жиддий, ўйчан 
ҳолга келтира оладилар. Лекин ўзининг имо- ишоралари ва мимикаларини 
бошқара олишга қараганда нафас олиш, қон айланиш ва овқат ҳазм қилиш 
тизимидаги ўзгаришларни ушлаб қолиш жуда қийин бўлади. Одам 
хаяжонланган пайтда бир маромда нафас ола билади, кўз ёшларини ушлаб 
қола олади, лекин рангини ўзгартириш ёки қизартиришга қодир эмас. Аммо 
эмоцияларни пайдо қилувчи нарсалардан ўзини чалғитиши мумкин.
Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши 
 
Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши биринчидан, ифодали ҳаракатлар 
(юз ифодаси, қўл, оёқ ҳаракатлари), иккинчидан организмдаги турли 
ҳодисаларни, яъни ички аъзолар фаолиятининг ва ҳолатининг ўзгаришида, 
учинчидан табиатда, яъни организм қон таркибидаги ва бошқа 
суюқликлардаги кимёвий ўзгаришларни, шунинг билан бирга модда 
алмашинувида бўладиган ўзгаришларни ўз таркибига олади.
Ҳис-туйғуларнинг ташқи ифодасига юз ифодаси, имо-ишора, важоҳат 
ва қадду-қоматнинг ўзгариши, айирув, ташқи чиқарув безларининг фаолияти 
(сўлак, тер ажралиши) ва айрим ҳаракатлар хусусиятларидаги ўзгаришларни 
киритиш мумкин. Бунга нутқнинг фаол ўзгаришлари, «овоз мимикаси» ва 
гаплар таркибининг синтаксис ўзгариши, «тутилмасдан гапириш», ёки 
алоҳида «силлиқлик» ҳамда «ифодалилик»нинг юзага келиши ниҳоят 
ҳиссиёт ўзининг тўла қисман ифодасини топадиган хатти-ҳаракатларга 
тааллуқлидир. Кишининг эмоционал кечинмалари вақтида нутқининг 
тезлиги ўзгаради. Кўпинча нутқнинг синтаксис тузилиши бузилади, тезлиги 
ва аҳамияти ўзгаради. Ўтказилган текширишлар шуни кўрсатадики, 


ғамгинлик ва маъюслик ҳисларини ифодаловчи кишининг овози беихтиёр 
пасайиб кетади, сўзлашган кишининг товуши ҳам бўлиниб-бўлиниб чиқади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish