Qadimgi davr Sharq xalqlari hamda Antik davr Grek va Rim madaniyati



Download 42,13 Kb.
bet6/10
Sana26.03.2022
Hajmi42,13 Kb.
#511266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5301187449513317827

Қадимги Рим маданияти
Қадимги Рим маданиятининг шаклланишига антик дунёдаги икки буюк маданият - этрусклар ва юнонлар маданияти анъаналари таъсир кўрсатди.
Рим ибодатхоналари этруск ибодатхоналари намунаси бўйича қурилди, лотин алифбоси ҳам этрускларнинг алифбоси асосида яратилди. Юнонларнинг таъсири мил.ол. III асрдан бошланди. “Одиссея”нинг лотинчага таъсири Рим шеъриятига таъсир кўрсатди. Аммо Рим шеърияти том маънода халқ оғзаки ижодидан ўсиб чиқди.
Қадимги Рим тарихи уч даврга бўлинади:

  1. Шоҳлик даври (мил.ол. VIII - VI аср бошлари).

  2. Республика даври (мил.ол. 510 / 509 — 30 / 27 йиллар).

  3. Империя даври (мил.ол. 30/27 – мил. 476 йиллар).

Рим цивилизациясининг тараққиёти Рим шаҳрининг ўсишига олиб келди, мил.ол. III–I асрларда Рим шаҳри аҳолиси I миллиондан 1,5 миллионга етган эди.
Антик даврга оид Рим меъморчилигининг ноёб намуналари сифатида Пантеон (ҳамма худоларга бағишланган жой)ни кўрсатиш мумкин. Пантеон – ибодатхона бўлиб, империядаги кўплаб халқларнинг бирлиги ғоясини гавдалантирадиган барча худолар учун қурилган.
Амфитеатр (юнон. аmphit – атроф ва hearron – театр) томоша учун (кўпинча гладиаторлар жанги учун) қурилган иншоот бўлиб, чўзиқ шаклдаги майдон бўлган ва атрофида томошабинлар учун зинапоялардан иборат ўриндиқлар жойлашган. Колизей энг машҳур амфитеатр бўлиб, 50 минг томошабинга мўлжалланган эди.
Римда иссиқ ва совуқ суви бор ҳаммомлар, гимнастика заллари, дам олиш хоналари қурилган. Кўп шаҳарларда 3–6 қаватли уйлар қурилган.
Империя даврида Рим шаҳарлари режаси анчагина яхшиланган, чиройли майдонларга, яшаш учун қулай бўлган уйларга алоҳида эътибор берилган. Нерон ҳукмронлиги даврида Римда ёнғин юз берган ва 14 та тумандан 10 таси ёниб тугаган. Бу туманларда уйлар асосан ёғочдан қурилган, йўллар тор эди. Ёнғиндан кейин император шаҳарни янги режа бўйича - кўчалари кенг, уйларни тошдан, император саройини ҳам тошдан қилиб қуришга фармон берди.
Империя давридаги шаҳарларнинг фарқли хусусиятларидан бири коммуникация воситаларининг-тош кўприк, водопроводлар, канализацияларнинг борлиги эди. Империя даврида Римда II та водопровод бўлиб, иккитаси ҳозиргача ишлайди. Ўша даврларда қурилган йўллар, кўприклар ҳозиргача хизмат қилади.
Римда фан ва маориф катта муваффақиятларга эришди. Таълим уч босқичдан иборат эди: бошланғич таълим, грамматика мактаби ва риторика мактаби. Императорлар риторика мактаби учун катта маблағ ажратардилар. Барча таълим босқичларида ўқиш, ёзиш ва ҳисоблаш ўргатилган. Ўрта мактабларда грамматика муаллимлари юнон тили ва еттита фандан грамматика, дилектика, риторика, мусиқа, арифметика, геометрия, астрономияни ўргатганлар. Булар қаторида архитектура ва медицина ҳам ўқитилган. Охирги босқич олий таълим бўлиб, нотиқлик санъати ва фалсафа ўқитилган. Мансабдор одам бўлиш учун ва сиёсатда риторикани эгаллаш шарт бўлган.
Рим таълим тизими юнонлардан намуна олган ҳолда ривожланди. Биринчи ўринда ҳуқуқ, тиллар, адабиёт, тарих, иккинчи ўринда математика турган эди. Олий таълимда фалсафадан кўра, нотиқликка кўпроқ эътибор берилган.
Рим, Александрия, Афина, Корфаген шаҳарлари илмий марказлар сифатида фаолият кўрсатган эди. I–II асрларда Римда географик билимларга, тиббиёт ва тарихга эътибор берилган. Страбоннинг (мил.ол. 64/ 63 – мил. 23/24 йиллар), Птоломей (I–II асрлар)нинг китоблари яратилди. Плиний (I аср) физик география, ботаника, зоология, минералогияни ўз ичига олган “Табиий тарих” қомусини ёзди. Тиббиёт ривожланди: Гален (129– 199 йиллар) нафас йўллари, бош мия бўйича тажрибалар ўтказди, биринчи бўлиб одам аъзоларининг анатомик тузилишини берди. Врачлар тайёрлаш учун мактаблар очилди.
Милоддан олдинги III асрда юнонлар таъсири остида Рим адабиёти пайдо бўлди. Муаррихлар юнон тилида Рим йилномаларини ёздилар. Жумладан, Цицерон (мил.ол.106 – 43 йиллар) нинг публицистикаси Рим насрининг энг яхши намуналаридандир. Унинг 50 дан ортиқ нутқлари ва нотиқлик назариясига оид ишлари сақланиб қолган. Цицероннинг ижоди Рим адабиётида “Олтин лотин даври”ни кашф қилди. Бу даврда насрнинг гўзал намуналари яратилди.
Рим шеърияти ҳам мил.ол. I асрда катта муваффақиятга эришди. лукреций (96–55 йиллар) нинг “Буюмларнинг табиати ҳақида” номли фалсафий поэмаси, Гораций (65–8 йиллар)нинг сатиралари, қасидалари ва бошқа шеърий асарлари, Овидий (мил.ол. 43 – мил.18 йиллар)нинг ишқий шеърлари ва мактублари Рим шеъриятига асос солди.
Рим театр санъати, ҳайкалтарошлик юнонларнинг таъсири остида ривожланди. Аммо материаллар театр санъатида Рим жамиятининг ҳаётидан олинди. Ҳайкалтарошликда ҳам бизгача етиб келганлари юнонлар таъсиридан холидир. Ҳайкалтарошлар инсоннинг ички оламини кўрсатишга кўпроқ эътибор қаратганлар.
Римликларнинг диний эътиқоди дастлаб мажусийликка асосланган эди. Милодий IV асрда Рим империяси Ғарбий ва Шарқий қисмларга бўлиниб кетгандан кейин, масиҳийлик ғалаба қилди ва католик оқими ҳаётга сингиб борди.

Download 42,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish