Рахимов Бектош Элмуродовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туркистон генерал-губернаторлигида Каспийорти вилоятининг тутган ўрни», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2019.1. PhD/Tar.423
Илмий раҳбар: Ғаффоров Шокир Сафарович, Тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019. Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Холиқова Раҳбар Эргашевна , тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:. Туркистон генерал-губернаторлигида Каспийорти вилоятининг тутган ўрнини ёритиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Каспийорти вилоятининг сиёсий-маъмурий бошқаруви босқичлари (Оренбург, Кавказ, алоҳида маъмурий бирлик ва Туркистон) аниқланиб, вилоятда “ҳарбий-халқ бошқаруви” тартиблари, вилоят империя марказий идораларининг махсус геостратегик назоратда бўлганлиги очиб берилган;
Туркистонга капиталистик муносабатлар кириб келиши оқибатида Каспийорти вилоятида янги иқтисодий инфратузилма тармоқлари – темир йўллар, почта (Ашхабоддан Эрон чегарасидаги Гаудан орқали Машҳадгача; Кўктепадан Гермаб-Тежен-Серахсгача), телеграф, айниқса Красноводск, Петровск, Астрахань портлари, Амударё ва Орол флотилияларнинг йўлга қўйилиши империя иқтисодий салоҳиятини янада бойишига хизмат қилганлиги далилланган;
вилоят қишлоқ хўжалигидаги трансформацион жараёнлар - Мурғоб, Кеши тажриба плантациялари, пахта янги навлари («Миср», «Sea Island», «Upland»), чорвачиликдаги (аймоқ, қоракўл ва Мерино зотли қўйлар, Ангор зотли эчкилар) ўзгаришлар, янги техника воситаларининг қўлланилиши (“Джин” машиналари, помпа моторлари) Каспийорти вилоятида ер эгалиги муносабатларидаги ўзгаришлар натижаси эканлиги асосланган;
Каспийорти вилоятига хориж фуқароларнинг (форс, арман, яҳудий, немис, польяк, инглиз, француз) кириб келиш омиллари ( иқтисодий, диний, саёҳат, илмий) аниқланиб, уларнинг фуқаролик мақоми (паспорт, виза тизими, вақтинчалик рухсатномалар), хориж фуқароларининг (Гергард ва Гей, ака-ука Крафтлар, ака-ука Кноплар, Луи Зальма, ака-ука Шлоссберглар) Умумтуркистон доирасидаги фаолиятлари ҳамда вилоятнинг Туркистон генерал-губернаторлигига жануби-ғарбдан кириб келувчилар учун назорат дарвоза “саралаш-назорат” пункти вазифасини бажарганлиги асослаб берилган
Do'stlaringiz bilan baham: |