Рaмa мaтериaллaр олиш технологияси


I БОБ. РAҚОБAТБAРДОШ ЎРAМA МAТЕРИAЛЛAР ОЛИШДAГИ СЎНГГИ ИЛМИЙ МAЪЛУМОТЛAР



Download 4,45 Mb.
bet2/32
Sana16.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#678333
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Аитова ШАХЛО монография111

I БОБ. РAҚОБAТБAРДОШ ЎРAМA МAТЕРИAЛЛAР ОЛИШДAГИ СЎНГГИ ИЛМИЙ МAЪЛУМОТЛAР


§ 1.1. Ўрaмa мaтериaллaрнинг умумий ҳaрaктеристикaси

Ўрaмa изоляцион мaтериaллaр ҳозирги кундa ўзининг кенг ишлaтилиш соҳaсини топгaн. Қурилиш соҳaси кун сaйин ривожлaниши ўрaмa изоляцион мaтериaллaрлaргa бўлгaн тaлaбнинг ошишини тaқозо қилмоқдa. Демaкки, дунё формaтидa ўрaмa изоляцион мaтериaллaрнинг хоссaлaрини яхшилaшгa қaрaтилгaн илмий ишлaр кўлaми кенг. Рубероидлaрнинг aсосли вa aсоссиз турлaри ишлaб чиқaрилaди. Aсосли мaтериaллaр aсосини (том кaртони, aсбест қоғоз, шишa мaто) битумлaр, қaтрон вa улaрнинг aрaлaшмaси билaн ишлaб олинaди. Aсоссизлaр оргaник боғловчи (кўпинчa битум), тўлдирувчи (минерaл кукун ёки мaйдaлaнгaн резинa) вa қўшимчa (aнтисептик, плaстификaтор) aрaлaшмaсини ёйиш йўли билaн мaълум қaлинликдaги ўрaмaлaр шaклидa олинaди [4; 16-17 б., 5; 17-18 б., 6; 3 б., 7; 111-119 б. ].


Ўрама материалларни ишлатишдан олдин ёпишишга халақит берувчи сепилувчилардан тозалаш, ёпишишда шишлар пайдо бўлишини олдини олиш учун ўрамларни текислаш талаб қилинади. Ўрама материалларни тайёрлаш бўйича барча ишларни махсус устахонада ўтказиш керак бўлади. Материалларни устахоналарда марказлашган ҳолда тайёрланиши умумий меҳнат сарфини камайтиради ва ишни тезлаштиради.Ўрама материалларига ишлов бериладиган устахона ёнғин жиҳатидан хавфли ҳисобланади ва унда тортма вентиляция бўлиши шарт. Устахонада қиздириш қурилмалари ишлатиш, чекиш ва оловдан фойдаланиш ман этилади. Суньий ёритиш ёнғин хавфсизлиги қоидаларига кўра бажарилиши керак. Тозалаш учун материаллар ҳамда ажралаётган сепилувчилар учун махсус қутилар ёки қопқоқли идишлар ҳамда алангани ўчириш учун қуруқ қумли қути, белкураква ўт ўчиргич бўлиши талаб қилинади. Ўт ўчирувчиларни чақириш учун сигнал тугмаси кўринадиган жойда ўрнатилади [8; 4-8 б., 9; 182 б., 10; 88-89 б., 11; 21-23 б.].
Юзa қисмидa слюдa ёки йирик донaли минерaл сепилувчи, орқa томонидa тaльк тутгaн РК-420, РЧ-350 вa РЦ-420 мaркaли рубероидлaр, С-РК вa С-РЧ шишa рубероидлaр тортилиши вa шу ҳолaтдa 20-24 соaт тутилиши кифоя бўлaди. Ўрaмлaр бир-бирисини устигa штaбельдa сепилувчиси юқоригa қилиб тaхлaнaди. Aгaрдa зaводдaн юзa қисмидa 70-100 мм ли очиқ чизиқ бўлгaн рубероид ўрнигa яхлит сепилувчилиси келгaн бўлсa, бу жой тозaлaниши керaк [12; 70 б., 13; 191 б.].
Совуқ битум, битум резинали мастикалар одатда марказлашган ҳолда тайёрланади. Лак тўлдирувчи билан 8-10 дақиқа аралаштирилади. Аралаштиришни тўхтатмасдан аралаштиргичга нозик оқим шаклида сувсизлантирилган ва 170...180°С гача қиздирилган битум қотишмаси қўшилади, шундан кейин барча компонентлар 4-5 дақиқа давомида бир жинсли масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Тайёр мастика насослар ёрдамида йиғгичга ўтказилади. Мастикани йиғгичда сақланиш муддати
6 ойдан ошмаслиги керак. Мастикани қатламларга ажралишини олдини олиш учун йиғгич қиздирувчи ва аралаштирувчи қурилмалар, масалан, тескари трубопроводли СО-193 ёки СО-194 типидаги насослар билан таъминланади. Мастика тайёрлаш учун дастлабки материалларни, шунингдек тайёр мастиканинг сифатини назорат қилиш, ишлар олиб борилаётган завод ёки қурилиш лабораторияларида амалга оширилади [ 14; 555 б., 15; 35 б., 16; 281-301 б.].
Рулонли гилам ёпиштиришдан олдин темирбетон панеллари ёки плиталар орасидаги тешиклар цемент-қумли эритма ёки 100 маркали енгил бетон билан тиқилади. Агар бунинг иложи бўлмаса компенсаторлар (деформацион тирқишлар) яратилади. Темир бетон асос сиртидаги нотекисликлар цемент-қумли эритма билан текисланади. Рулон гилам остини текислаш 50-100 маркали цемент-қумли эритма билан 1:3 нисбатда пластификатор қўшиб амалга оширилади. Цемент-қумли текислаш қатлами қалинлиги: қаттиқ монолитли ва плитали иситгичлар устига 20мм, сочилувчан ва қаттиқ бўлмаган плитали иситгичлар бўйича 25-30 мм.
Куз-қиш мавсумида текислаш учун қуйилган қумли асфальт ишлатилади. Бундай текислашлар фақат 20% гача қиялик бўлган скатларда асосий боғловчи битум бўлган қумли асфальтли аралашмалар билан бажарилади. Анорганик монолит ва плитали иситгичлар бўйича текислаш 15-20 мм қалинликда, қаттиқ бўлмаганлар бўйича эса 20-30 мм қалинликда бажарилади. Сочилувчи иситгичларга асфальт қумли текислашлар қилиш мумкин эмас, чунки қумли асфальт рулон гилам билан биргаликда ўтириб қолади, бунинг натижасида нотекисликлар пайдо бўлади ва бу ерда сув тўпланиши мумкин. Томнинг қирраларида қиялар 1-2,5% ни ташкил қилади, шунинг учун уларда рулон гилам учун асосни шундай тайёрлаш керакки, бунда сув ушланиб қолиши мумкин бўлган маҳаллий тескари қияликлар ёки кам сезиларли чуқурликлар пайдо бўлмаслиги керак. Сув қабул қилувчи воронкаларнинг 0,3 м радиусида қияликни 5-7,5% га ошириш тавсия қилинади [17; 11 б., 18; 114-117 б., 19; 510 б., 20; 64 б.].
Рулон материаллардан том ёпишни қабул қилишда тайёр қопламанинг сирти, айниқса, воронкалар, бинонинг кўтарилиб турган жойларига бирикиши назорат қилинади. Горизонтал текисликдан вертикалга ўтиш жойларини бирикишига эътибор қаратиш зарур улар суюлтирилган бўлиши керак. Рулон материалларни сув ўтказмаслиги кучли ёмғирдан кейин текширилади. Ишни натижавий қабули қилишда том ёпиш гиламининг қатламлари кетма кетлиги, қўшни қатламларни бир-бириси билан бирикиши,томнинг баландликлари, ҳароратда бирикишлари, вентиляция шахталари, чиқиш жойларига бирикишни тўғрилиги текширилади. Рулон гиламининг ёпиштирилган қатламлари сирти текисбўлиши, чуқурлар, эгилишлар ва ҳаво халтачаларисиз бўлиши керак. Текширишлар қатлам яратилгандан ками билан 48 соатдан кейин бошланиши керак. Топширилаётган қопламда барча белгиланган қияликлар амалга оширилган бўлиши шарт. Скатли томлар учун қияликнинг четланиши 1-2% дан ошмаслиги керак. Тайёр бостирма қабул қилинганда далолатнома тузилади, унда бажарилган ишлар баҳоланади ва буюртмачига кафолат паспорти берилади. Паспортда объект номи ва том ёпиш ишлари ҳажми, уларнинг сифати ва камчиликлари аниқланганда бартараф қилиши зарур бўлган муддат кўрсатилади. Суюқланувчи материаллардан том ёпилганда шунингдек ишлатилган материаллар сифати ва уларни амалдаги ГОСТ ва ТШ ларга мос келиши: иш бажариш босқичларини амалга оширилиши; қопламанинг айрим элементларини кейинги ишларга тайёрлиги; том ёпиш гиламининг қатламлар сонини талабга мослиги текширилади. Текшириш натижалари иш журналига ёзиб борилади. Асос ва унга қўйилган назорат рейкаси орасидаги бўшлиқ асосида аниқланадиган маҳаллий нотекисликлар: скат бўйича 5 мм дан, скатга перпендикуляр йўналишда – 10 мм дан ошмаслиги керак; бўшлиқлар фақат аста секин ошиб борувчи, узунлиги 1 м дан катта бўлмаган бўлиши шарт [21; 483 б., 22; 577 б.].



Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish