Ишчи китобга қўшимча янги варақлар киритиш уч йўл билан амалга оширилади:
1. «ВСТАВКА»—«ЛИСТ» буйруқларини бажариш орқали;
2. сичқончанинг ўнг тугмасини варақ ёрлиғи устида босиб, контекстли менюдаги «Вставить» (қўйиш) буйруғини танлаш орқали;
3. SHIFT + F11 тугмаларини баробар босиш орқали.
Эслатма. Юқоридаги амаллар бажарилгандан сўнг ишчи китобдаги янги қўшимча варақ автоматик равишда фаоллашган варақ ҳолатига ўтади ва номи кўрсатилган ўз ёрлиғига эга бўлади.
ИШЧИ КИТОБДАН ВАРАҚЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ (ЁПИШ) Ишчи китобдаги керак бўлмаган варақ номларини олиб ташлаш (ёпиш) қуйидаги усулларда амалга оширилади:
1. «ПРАВКА»—«УДАЛИТЬ ЛИСТ» буйруқлар кетма-кетлигини бажариш орқали;
2. сичқончанинг ўнг тугмасини олиб ташланаётган варақ ёрлиғи устида босиш ва буйруқлар менюсидан «УДАЛИТЬ» (Олиб ташлаш) буйруғини танлаш орқали Бунда ЕХСЕL варақни олиб ташлашни тасдиқлашингизни сўрайди.
Ишчи китобидан ўчирилган варақларда маълумотлар ёзилган бўлса, уни қайта тиклаб бўлмайди. Шунинг учун тугмачалар ёрдамида ўзгаришлар қилиш қуйидаги жадвалда берилган: