Хўжалик учун оборот идишлари сони ҳосилнинг ялпи йиғимининг ҳар бир тоннасига 1/2-1 кути ёки бир гектар боғга 15 кути қилиб тайёрланади. Оборот идишлар меваларни ташишни енгиллаштиради, ишчининг қўлларига зирапча кириши ҳолларидан сақлайди, илмоқлар боғлаш заруратини истисно қилади, ишчи ўрнини ташкил этишни яхшилайди ва товарни ликвидли кўринишга келтириш харажатларини камайтиради. - Хўжалик учун оборот идишлари сони ҳосилнинг ялпи йиғимининг ҳар бир тоннасига 1/2-1 кути ёки бир гектар боғга 15 кути қилиб тайёрланади. Оборот идишлар меваларни ташишни енгиллаштиради, ишчининг қўлларига зирапча кириши ҳолларидан сақлайди, илмоқлар боғлаш заруратини истисно қилади, ишчи ўрнини ташкил этишни яхшилайди ва товарни ликвидли кўринишга келтириш харажатларини камайтиради.
- Айрим боғ хўжаликлари хўжаликда ҳамиша ҳам тегишли ўлчамли тахта бўлмагани учун ишчи идишларини тузатишмайди.
- Лекин оборот ва ишчи идишларисиз меваларни сотиш қийинлиги сабабли меваларни қадоқлаш учун кўлланиладиган идишдан фойдаланилади. Бундай идиш ишда кўп марта ишлатишга мўлжалланмаган, шунинг учун у фақат «бир марталик оборот» учун ишлатилади, яъни янги кутилар уруғ мевалиларни терувчиларга берилади, олинган товар билан тўлдирилади, қадоқлаш айвонига етказилади ва маҳсулотларни илмоққа илмасдан тахланади.
- 2. ҚАДОҚЛАШ МАТЕРИАЛИ
- Маҳсулот турига, унинг мақсади, сақланиш ва ташилиш усулига қараб қадокдаш материалининг туси ҳам бошқача бўлади. Арзон маҳсулотлар — брак ва ерга тўкилган мевалар — яқин масофага ташиб борилади ва зудлик билан истеъмол қилинади. Бундай товарни ўрамасдан ва мевалар орасига ажратгич қўймасдан идишга уюм ҳолида солиб ташиш мумкин: бундай ҳолда қутининг тубига ва қопқоқ тагига пайраха қатлами солинади. Уруғмевали I ва II нав мевалар, айниқса, узоқ сақлаш учун мўлжалланган мевалар қоғозга ўралади, қути тубига ва қопқоқ тагига тўшамалар қўйилади, баъзан қатламлар орасига — қиринди, қоғоз ёки уч қават букланган картон силлиқ томони билан меваларга қаратиб тўшалади. Ички бозорга мевалар кўпроқ қиринди билан қадокланган ҳолида етказиб берилади. Мевалар қириндили уячаларга (бир қутига 200-300 г) жойлаштирилади. Уруғ мевалиларнинг энг қимматли навлари юпқа қоғозга ўраб қадоқланади.
- Қадоқлаш материалининг энг яхши турларидан бири қоғоздир. Қоғоз мева атрофида у чиқарадиган карбонат ангидридни сақлаб туриб, меваларда микроорганизмларнинг ривожланиши учун нокулай шарт-шароитларни яратади. Қоғозда тасодифан чириб қолган мева ёнидагиларга кўп зарар етказмайди. қоғоз орасида меванинг пўстлоғи анча кўркам сариқ тусини сақлаб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |