Режа: Профессионал таълим тизимини мақсади ва вазифалари



Download 16,89 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi16,89 Kb.
#272359
Bog'liq
5a211490-abb0-11ea-b9e1-cbd78895b385


Мавзу: Профессионал таълим муассасаларида таълими жараёнини ташкил этишга қўйилган талаблар.
Режа:
1. Профессионал таълим тизимини мақсади ва вазифалари.
2. Профессионал таълим тизимига қўйилган талаблар.
3. Профессионал таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим тизими, Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим тизими, Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этилиши белгилаб берилди.
Давлатимиз томонидан профессионал таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан ошириш, бу масканларда таълим олиши учун ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишларини инобатга олиб, ёшларнинг ўзлари танлаган ихтисосликни чуқур ўзлаштириши учун янада кенг шароитлар яратиш каби эзгу мақсадларни аммалга оширилмоқда.
Мазкур масалани амалга ошириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланишида юз бераётган чуқур ўзгаришлар ҳамда юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш зарурати (профессионал таълимининг самарадорлиги ва рақобатбардошлиги, юз бераётган технологик тараққиёт билан боғлиқ ўзгаришларга мослаша олиши, «номоддий инвестицияларнинг» ўсиши, малакали меҳнатнинг ташкил этилиши, катта ёшли аҳолининг касб-ҳунарга тайёргарлиги, компетенцияларнинг тан олиниши, кўникмалардан фойдалана олиш ва ҳоказо) корхоналарни касб-ҳунарга тайёргарлиги масалаларига тобора кўпроқ эътибор беришга мажбур этмоқда.

Янги профессионал таълим тизимининг олдида турган асосий вазифаларидан бири маҳаллий ва хорижий меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.


Профессионал таълим тизимига қуйидаги талаблар қўйилади.
1.Ўқув жараёнига малакавий тавсифнома талабларига мувофиқ равишда наъмунавий ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2.Таълим муассасанинг ўқув-методик ва илмий-методик ишларини битирувчига қўйиладиган билим кўникма ва малакаларига (БКМ) мувофиқ равишда такомиллаштириш.
3.Тўлов-шартнома асосида масофавий таълимни ташкил этиш.
4.Масофавий таълим учун зарур электрон дарслик, қўлланмалар ишлаб чиқиш.
5.Ўқув жараёнини электрон бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.
6.Ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш.
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ-нафақат билимларни узатишга, шунингдек ўқувчида маълум маънавий сифатларни шакллантиришга ҳам қаратилган бўлиб тарбия жараёни билан узвий равишда чамбарчас боғланибкетади.
БИЛИМ-бир бутунликни ташкил қилувчи қисмлар орасидаги уларнинг ички заруриятидан келиб чиққан боғлиқликдир.
КЎНИКМА-муайян вазифани бажариш учун эгалланган қобилият.
КОМПЕТЕНЦИЯ-билим, кўникма, малакава шахсий сифатлар мажмуи.
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ СИФАТЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР :
1. Бино иншоотлар;
2. Педагогик таъминот;
3. Моддий техник таъминот;
4. Молиявий таъминот (Хом ашё, ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқалар);
5.Методик таъминот? (Ўқув меъёрий ҳужжатлар, адабиёт, қўлланма, УМК ва бошқалар).
Профессионал таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда таълим муассаса жойлашган худудга ва меҳнат бозори хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда янги йўналишларни ташкил этиш ва таълим муассасани ишлаб чиқариш соҳалари билан интеграциялашувини таъминлаш, профессионал таълими тизимида давлат-хусусий шериклик моделлари ва профессионал таълими муассасаларида таълимнинг турли шаклларини модернизациялаш орқали замонавий талабларига жавоб берадиган методлар ва усулларни ишлаб чиқишни ташкил этиш масаласига бағишланган.
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВАЗИФАЛАРИ:
-Профессионал таълим муассасаларда меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш;
-таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш;
-таълим жараёнига инновацион технологиялар ва янги педагогик шакллар ва усулларни жорий қилиш;
-нодавлат таълим секторини узлуксиз давлат таълим тизими билан самарали интеграциялаш;
-таълим муассасасини замонавий моддий-техника базасини шакллантириш;
-Профессионал таълим муассасаларида таълим сифатинитаъминлаш.
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” қонуни. Т - 1997 й.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 евралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги 803-Ф-сонли Фармойиши.
4. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўрта махсус, профессионал таълими тизимини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича Республика комиссиясини тузиш тўғрисида»ги 4941-сонли Фармойиши.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5313-сонли Фармони.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармони
Download 16,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish