Режа: Синфга хос умумий хусусиятлар. Ташқи тузилиши. Тери қоплами ва тери ҳосилалари, тери безлари



Download 42,63 Kb.
bet1/3
Sana17.07.2022
Hajmi42,63 Kb.
#815357
  1   2   3
Bog'liq
20-мавзу. Маъруза матни (1)


20-маъруза
Мавзу: Сут эмизувчилар –Mammalia синфи.
Режа:

  1. Синфга хос умумий хусусиятлар.

  2. Ташқи тузилиши.

  3. Тери қоплами ва тери ҳосилалари, тери безлари.

  4. Скелети ва мускуллари.

  5. Овқат ҳазм қилиш, нафас олиш ва қон айланиш тизимлари.

  6. Нерв тизими ва сезги аъзолари.

  7. Айирув тизими.

  8. Жинсий аъзолари.

Синфга хос умумий хусусиятлар. Сутэмизувчилар умуртқали ҳайвонлар орасида энг юксак даражада ривожланган бўлиб, хилма-хил шароитларда яшашга мослашган. Сутэмизувчиларнинг бошқа умуртқали ҳайвонларга нисбатан асосий прогрессив белгилари қуйидагилардан иборат:
1. Марказий нерв системаси, айниқса, олдинги мия яримшарларининг кулранг моддасиолий нерв фаолиятининг маркази юксак даражада такомиллашган. Марказий нерв системасининг мураккаб тузилганлиги бу ҳайвонларга ўзгариб турадиган яшаш муҳити таъсирида янги кўникмаларни осон ва тез ҳосил қилиш, яъни ўзгарувчан шароитга тез мослашиш имконини беради.
2. Сутэмизувчиларнинг кўпчилиги тирик туғади ва болаларини сут билан боқади.
3.Терморегуляциянинг жуда такомиллашганлиги тана температурасининг доимийлигини таъминлайди. Бу бир томондан иссиқлик ҳосил бўлишини тартибга солиш йўли билан (кимёвий терморегуляция деб аталувчи йўл билан), иккинчи томондан физикавий терморегуляция деб аталувчи иссиқлик чиқарилишини нафас олиш ва терлаш жараёнида тери қон айланишини идора қилади. Иссиқлик чиқаришни тартибга солишда жун қоплами, айримларида эса тери ости ёғ қатламининг аҳамияти жуда катта. Тери қон томирлари кенгайган вақтда иссиқлик чиқариш кучайиб, торайган вақтда кескин камаяди.
Сутэмизувчилар танасининг совишида тер безлари ёрдамида чиқарилган сувнинг тери орқали буғланишининг аҳамияти ҳам муҳим. Юқорида келтирилган мосланишлар ёрдамида кўпчилик сутэмизувчиларнинг тана ҳарорати нисбатан доимий ҳисобланади ва унинг ташқи муҳитдан фарқи 1000С га тенг бўлади. Масалан: қишда – 60 0С да яшовчи кўк тулкининг тана ҳарорати +390С бўлади. Тана ҳароратининг доимийлиги (гомойотермия) барча сутэмизувчилар учун хос эмаслигини кўзда тутиш лозим. Бу ҳодиса катта массага эга бўлган йўлдошли йирик сутэмизувчилар учун хос бўлади. Плацентар механизми яхши ривожланмаган тубан сутэмизувчиларда иссиқликни сақлашда ҳайвон массаси ва тана юзаси орасидаги нисбати манфий бўлган, кичик йўлдошлиларда тана ҳароратининг ўзгариши ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ бўлади (190-расм). Масалан: халтали каламушнинг тана ҳарорати +37,8+29,30С, примитив ҳашаротхўрлардан – тенрекники +34+130С, зирҳлиларнинг бир туриники +40+270С, оддий дала сичқонники +37+320С атрофида ўзгариб туради. Юқорида кўрсатилган прогрессив белгиларидан ташқари, сутэмизувчиларда яна ўзига хос тузилиш белгилари бор, яъни уларнинг танаси жун билан қопланган ва териси турли безларга жуда бой. Бўйин умуртқалари асосан 7 та бўлади. Юраги тўрт камерали бўлиб, фақат чап аорта ёйи сақланиб қолган. Эритроцитлари етилган даврида ядросиз бўлади. Тишлари дифференциалланган бўлиб, курак, қозиқ, ва озиқ тишларга бўлинган, улар чуқурчалар (альвеолалар)да жойлашган. Пастки жағи фақат тиш суякларидан иборат. Эшитиш органи уч бўлимдан иборат бўлиб, ўрта қулоғида учта эшитиш суякчалари (узанги, сандон ва болғача) бор. Тирсак бўғими орқага, тизза бўғими эса олдинга қаратилган, оёқлари танага пастки томондан бириккан бўлади.
Сутэмизувчиларнинг сўлагида крахмални парчаловчи фермент бор. Сутэмизувчиларда ана шундай тузилишдаги прогрессив белгилари асосида улар турли шароитларда яшашга яхши мослашган. Географик нуқтаи назардан сутэмизувчилар Антарктиданинг марказий қисмидан ташқари дунёнинг барча қитъаларида тарқалган. Улар ҳамма муҳитда, яъни сувда, ер остида, ер устида ва дарахтларда яшайди. Айрим турлари учишга ҳам мослашган.

Download 42,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish