Режа: Тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни. Педагог олимларнинг тарбиячи шахси тўғрисидаги фикрлари. Тарбиячи компетенцияси Тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни


Ёш авлодни керакли билим, малака, кўникмалардан хабардор қилиш учун тарбиячи нутқ маданиятига эга бўлиши ва унинг нутқи қуйидаги хусусиятларда акс эттира олиши керак



Download 90,42 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi90,42 Kb.
#210792
1   2   3   4   5   6
Ёш авлодни керакли билим, малака, кўникмалардан хабардор қилиш учун тарбиячи нутқ маданиятига эга бўлиши ва унинг нутқи қуйидаги хусусиятларда акс эттира олиши керак.

  • Нутқнинг аниқлиги.

  • Нутқнинг иродавийлиги.

  • Нутқнинг софлиги (унинг турли шева сўзларидан холи бўлиб), фақат адабий тилда ифода этиш, жаргон (муайян касб ёки соҳа мутахассисларга хос сўзлар), варваризм (муайян миллат тилида баён этиладиган нутққа ўзга миллатларга хос сўзларнинг ўринсиз қўлланилиши), вульгаризм (ҳаракат қилиш, сўкишда қўлланиладиган сўзлар) ҳамда концеляризм (ўринли бўлмаган вазиятларда расмий нутқда сўзлаш) сўзларидан холи бўлиши ва педагогнинг нутқи содда, равон ва тушунарли бўлиши керак.


Қадимги дунё философия системаларидан бошлаб педагогиканинг фан сифатида шаклланиш жараёни назарий тафаккурнинг тахмин ва фикрлашларидан илмий билим сари ҳаракат қилиш жараёни юз беради.
Ҳар қандай фан табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг объектив қонунлари тўғрисидаги билимларнинг якунидан, жамлашидан ишонарли ва умумлашган билимлар системасидан иборат бўлади.
Педагогика” сўзи юнон тилидан айнан таржима қилинганда “болашунослик” ёки “бола етаклаш” деган маънони англатади.
Педагогик ғоялар Афлотун (эр.ол.427 - 347 йиллар) Арасту (эр.ол.384322й) Плутарх (тах.416-тах.327 йиллар) Квинтилиан (35-95 йиллар чамаси) нинг фалсафий ва сиёсий асарларидек, гуманист педагоглар, социал утопистлар Т.Мор (1478-1535 ) асарларида намоён этила бошлади.
Мукаммал педагогик системани Ян Амос Коменский яратди. У ўз даврининг илғор ғояларига таянган ҳолда “ҳамманинг ҳамма нарсага ўргатиш" тўғрисида даъват билан чиқди. Унинг “Буюк дидактика” деган катта рисоласи назарий педагогиканинг илк асарларидан ҳисобланади. Педагогиканинг илмий асосларини тузишга Ж.Ж.Руссо (1712-1858), (И.Г.Пестолоций, А.Дестервенрг,
Р.ОУЭН (17711-1858), А.Н.Радищев (1749-1802), В.Г.Белинский, А.Герцен,
И.И.Пирогов, Н.Г.Чернишевский (1822-1899), Н.Д.Добролюбов кўп ёрдам қилдилар. Педагогика назариясининг ривожланишига К.Д.Ушинский буюк ҳисса қўшди. Уни рус педагогикасининг отаси деб аташади. Ҳар қандай фаннинг ажралиб туриши ва нормал фаолият кўрсатиши учун унинг ўзида муқаррар шарт бўлиб ҳисобланади.
Педагогика таълим тарбия мақсадини жамият талабларига ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига қараб мазмунан ўзгариб боришини ўргатади. Тарбиянинг таркибий қисмларини ва улар ўртасидаги боғланишларни очиб беради. Шу асосда таълим тарбия соҳасидаги тажрибаларни умумлаштиради, тарбиянинг келгусидаги ривожланиш истиқболларини, йўлларини кўрсатиб беради.
Шунингдек у мактаб, ҳунар-техника билим юрти ва мактабдан ташқари тарбия муассасалари ходимларини ҳам назарий, илғор тажрибалар билан қуроллантиради. Ота-оналарга ёшларни тўғри тарбиялаш, ўқитишдаги маҳоратини янада такомиллаштириш йўлида амалий тавсиялар беради.
“Педагогика” фанига тавсиф берилганда “таълим”, “тарбия”, ҳамда “маълумот” деган сўзларни ишлатдик. Бу сўзлар ўзаро боғланган бўлиб, бир бирини тўлдирадилар. Уларни педагогиканинг асосий категория тушунчалари деб қараймиз.
Булардан ташқари “ўқувчи”, “ўқитувчи”, “усул”, “интизом”, “жамоа”, “ирсият”, “муҳит”, “директор” ва ҳоказо тушунча - номлар мавжудки, бу ҳақида мавзулар юзасидан фикр юритилганда алоҳида тўхтаймиз. Маълумки, тарбия тушунчаси ўсиб келаётган авлодда ҳосил қилган билимлар асосида ақлий камолот - дунёқарашини инсоний эътиқод, бурч ва маъсулиятни, жамиятимиз кишиларига хос бўлган ахлоқий фазилатларни яратишдаги мақсадни ифодалайди.
Шу маънода тарбия деб тарбиячи ўзи ҳоҳлаган сифатларини тарбияланувчиларга сингдириш учун уларнинг руҳиятига маълум мақсадга кўра тизимли таъсир кўрсатилишига айтилади. Тарбия бола туғилгандан бошлаб, умрининг охиригача давом этадиган жараёнидир. Шу туфайли тарбия сўзи кўп вақтларда таълим, маълумот жараёнларига кирадиган ишларнинг мазмунини ҳам англатади.
Энди биз шулар хусусида ўзимизнинг фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтмоқчимиз. Халқимизнинг буюк мутафаккирлари бўлмиш Имом- ал-Бухорий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Абу Наср Форобий, Бахоуддин Нақшбандий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Боту, Махмудхўжа Бехбудий ва бошқа шу каби кўплаб буюк аждодларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ўзининг тарбиявий аҳамиятга, маърифатни тарғиб этиш хусусиятларига ва ибратлилик хусусиятларига эга эканлиги туфайли ҳозирги кунга қадар ўз қадр-қимматини йўқотмай келмоқда. Булар жумласига Навоийнинг машҳур “Ҳамса”сини, Бехбудийнинг “Туркий Гулистон ёхуд аҳлоқ”, Имом - ал Бухорийнинг “Ас сахих” ҳадислар тўплами каби кўплаб юксак қадр-қимматга эга асарларни киритишимиз мумкин. Халқимиз томонидан яратилган қадриятлар ва урф-одатлар ҳамда халқ оғзаки ижоди намуналари бевосита халқимиз руҳияти асосида шаклланган бўлиб, улар маънавий баркамол инсонни тарбиялашда энг муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу қадриятлар ўз навбатида юқорида санаб ўтилган буюк мутафаккирларимизни ҳам тарбиялаб вояга етказгандир. Шундай экан биз буюк халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятларимиз ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бизнинг бурчимиз бундай қадриятларни асраб-авайлаш ва уларни изчил равишда такомиллаштириб боришдир.
Маълумки, халқимизнинг салкам минг йиллик тарихи Ислом дини билан чамбарчас боғлангандир. Шунинг учун халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятларнинг аксарияти ҳам ва мутафаккирларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ҳам айнан ана шу дин асосида шаклланиб, ривож топиб келган. Шундай экан, биз бу диннинг урф-одатларига оқилона ёндашиб, уларни тўғри англаб олишга ҳаракат қилишимиз керак. Чунки, ислом дини юксак тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, доимо миллатлар ўртасидаги тинчлик-тотувликни ва исониятга нисбатан қилинадиган ҳар қандай зўравонликка қарши ҳаркатларни ҳамда беҳуда қон тўкилишига қарши ғояларни тарғиб этиб келган.
Ўзбек халқ педагогикасида асрлар мобайнида асосий тушунчалар шаклланган: парвариш, тарбия, мукаммаллаштириш, ўз-ўзини тарбиялаш, қайта тарбиялаш, насиҳат қилиш, ўқитиш, таълим бериш, ўргатиш.
Форобийнинг фикрича, инсонда гўзал фазилатлар икки йўл-таълим ва тарбия орқали ҳосил қилинади: “Таълим назарий фазилатларни бирлаштирса, тарбия эса туғма фазилат – назарий билимлар ва амалий касб-ҳунар, хулқ-одоб фазилатларини бирлаштиради, таълим сўз ва ўрганиш билан, тарбия эса амалий иш, тажриба билан амалга оширилади, ҳар иккаласи бирлашса, етуклик намоён бўлади...”. Демак, Форобий таълим-тарбияни ўзвий бирликда олиб бориш ҳақида таълим берган бўлса ҳам, ҳар бирининг инсонни камолга етказишида ўз ўрни ва хусусияти борлигини алоҳида таъкидлайди.
Халқ педагогикаси тарбиянинг кўп омилларидан фойдаланиши билан (табиат, меҳнат, турмуш, одат, санъат, дин, она тили), услублар катта бойлиги билан (ишонтириш, мисол, талаб, буйруқ, тушунтириш, ривоят, ўрганиш ва машқ, истак ва фаровонлик, афсун, қасамёд, илтимос, маслаҳат, ишора, маъқуллаш, гина, кўндириш, тақиқлаш, пўписа ва ҳоказо) ва тарбия воситалари (ўйин, саноқлар, топишмоқлар, мақоллар, қўшиқлар, эртак ва афсоналар, ривоятлар) билан кучли. Халқ педагогика хазинаси тарбияни халқ турмуши билан ғоявий боғланишини мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллайди. Бу хазиналар ижодий ёндашганда ёш авлодни тарбиялашда катта самара берди.
Халқ педагогикасининг турли воситалари катта ўзгаришларга учради. Бу ўзгаришлар тарбияга ҳам салбий таъсир этди. Бугун мустақиллик даврида истиқлол ғоялари руҳида қадимги халқ анъанасини тиклаш, таъминлаш тарбияда бой ранг-баранг халқ педагогикасидан фойдаланиш даври келди. Замонавий тарбия ишида ўзининг моҳиятини йўқотмаган халқ педагогикасининг ғоявий хазинаси ва буюк ютуқлари сифатида эпос, эртак, лапар, мақол, тез айтиш, топишмоқ каби жанрлар мустақиллик даврида ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга.


“Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик изланишлар натижасида кириб келган. Шу сабабли компетентлик “ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик”ни англатади.

Download 90,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish