Решение №2019 йил " " Зангиота тумани, Хонобод қишлоғи, Қорасув маҳалла фуқаролар йиғини, Дўстлик-2 16-тор



Download 37,19 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi37,19 Kb.
#219708
TuriРешение

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
TOSHKENT VILOYATI ХОКИМ
ZANGIOTA TUMANI ЗАНГИАТИНСКОГО РАЙОНА
HOKIMI ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ


QAROR
Р Е Ш Е Н И Е
№_______ 2019 йил “___”_____________
Зангиота тумани, Хонобод қишлоғи, Қорасув маҳалла фуқаролар йиғини, Дўстлик-2 16-тор
кўчаси 1 уйда жойлашган фуқаро MAXKAMOV OLIM URUNBAYEVICH томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори, Тошкент вилоят ҳокимининг 2018 йил 10 июлдаги 533-сон, Зангиота туман ҳокимининг 2018 йил 26 июлдаги 1415-сон қарорлари ҳамда Ер кодексининг 6,19-моддалари, “Мулкчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига асосланиб, фуқаро ABDUVALIYEVA MIRZAXMAT MIRZAXRAXIM O`G`LI томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш натижалари бўйича тузилган 5002368 хос рақамли ариза асосида тузилган далолатномани кўриб чиқиб,


Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Фуқаро ABDUVALIYEVA MIRZAXMAT MIRZAXRAXIM O`G`LI томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш натижалари бўйича “Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш” ишларини ташкил қилиш бўйича туман комиссиясининг 2019йил 03 майда тузилган далолатномаси тасдиқлансин.


2. Фуқаро ABDUVALIYEVA MIRZAXMAT MIRZAXRAXIM O`G`LI га Зангиота тумани, Хонобод қишлоғи, Қорасув маҳалла фуқаролар йиғини, Дўстлик-2 16-тор кўчаси 1-рақамли уйнинг ҳовли майдонлари билан бирга эгаллаб турган 0,0615 гектар ер майдонига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳамда қуйида кўрсатиб ўтилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилсин:
-жами қурилиш ости майдони 42,64 кв.м.;
- яшаш майдони 28,0 кв.м.
- умумий фойдали майдони 28,0 кв.м. (2 та яшаш хонаси);
- ҳовлидаги қурилмалар.
3. Фуқаро ABDUVALIYEVA MIRZAXMAT MIRZAXRAXIM O`G`LI га:
- кадастр ҳужжатини расмийлаштириш юзасидан “Ермулккадастр”давлат корхонасининг Зангиота туман филиалига мурожаат қилиш;
- ер участкасидан ер қонунчилигида белгиланган тартибда оқилона ва мақсадли фойдаланиш;
- турар-жойнинг фасад қисмини архитектура талабларига жавоб берувчи ҳолатида сақлаб, атрофини ободонлаштириш;
- капитал, реконструкция ёки қўшимча қурилиш ишлари режалаштирилган тақдирда, белгиланган тартибдаги рухсатномалар асосида амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
4. Туман “Ер ресурслари ва давлат кадастри” бўлими (Аъзамхўжаев) туман ер нақдлиги ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда “Ермулккадастр”давлат корхонасининг Зангиота туман филиали в.б.(Усмоналиев) ушбу қарорга биноан ер участкаси ва бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш вазифалари юклатилсин.
5. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Нафасов) мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан ўрнатилган тартибда маҳаллий мол-мулк ва ер солиқларини ундириш чораларини кўрсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А.Мавлянов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Тамикаев

Киритди:

“Ермулккадастр” давлат корхонасининг


Зангиота туман филиали раҳбари в.б. Ж.Усмоналиев
Келишилди:

Туман ҳокими ўринбосари А.Мавлянов


Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат
гуруҳи раҳбари С.Убайдуллаев

Туман ҳокимлиги юрисконсульти C.Азимов


Қарор лойихасини тайёрлади: Ф.Қодиров
Download 37,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish