Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

МУҲАББАТ ЖАФОСИ
− Келади... Келмайди...
− Гапларим эсингиздан чиқмасин!..
У кечикмоқда. Келса бўлди-да, тўғрими?
− Келмасдан иложи йўқ. Сиз ташвиш тортманг. Агар 
келмаса, майли, худо мени парча-парча қилиб ташла
-
син!..
− Отам ҳақида бирон-бир гап топиб келармикин? У 
шунга ваъда берганди...
− Умид қилиш керак...
− Фақат ёмон хабар эшитмасам бўлгани!.. Нима 
бўлаётганини яхши тушунолмай қолдим. Чамаси, 
ақлдан озаётганга ўхшайман... У тезроқ кела қолсайди, 
ҳаммасини билгим келади... агар аҳвол ёмон бўлса, кел
-
масаям майли!
Бека уйдаги ясатилган хос хонада каравотда ётган 
Камиланинг қалтироқ овозини эшитиб ўтирарди. Пол 
устига ўрнатилган Биби Марям ҳайкали олдига қўйилган 
шамчироқ хира нур таратади.
− Келади, келади, яхши хабарлар олиб келади, шу 
гапларим ёдингизда турсин... Буни қаердан билади деб 
ўйлайсизми? Юрагим сезиб туради, ҳаммаси худди ри
-
солада ёзилгандай... Аслида у эркакларни... Сизга ай
-
тиб берсам ишонмайсиз... албатта, ҳар хил бўлишади... 
э, қуриб кетсин, ҳаммаси бир гўр... Худди итнинг ўзи... 
Суяк ҳидини олса бўлди, уймалашиб қолади...


111
Камила оловни пуфлаб ёндираётган беканинг 
ҳаракатларига бефарқ қараб ётарди.
− Муҳаббат − музнинг ўзи. Сўра бошласанг − ширин-
шакар, кейин қарасанг, биттагина чўп қолади!
Кўчада қадам товушлари эшитилди. Камиланинг 
юраги қаттиқ уриб кетди, иккала қўли билан кўксини 
чангаллади. Товушлар эшикдан узоқлашади ва аста-се
-
кин йўқ бўлди.
− У келаяпти деб ўйлагандим.
− Ҳозир келади! 
− Менимча, у аввал қариндошларимникига боради. 
Топдим, у Хуан амаким билан бирга келади... 
− Пишт! Сутга мушук тегиб қўйди. Ҳайдаш керак... 
Камила мушукка қаради, стуллардан бирида тур
-
ган идишдаги сутни ича бошлаган мушук беканинг 
ҳайқириғидан қўрқиб, мўйловларини ялаб қочишга шай
-
ланди.
− Мушугингизнинг оти нима?
− Ладан...
− Мениям мушукчам бор эди. Капля деб чақирардик.
− Ана кимдир келаяпти! Балки...
У келган эди.
Бека эшикни очгунча, Камила сочларини тартибга со
-
либ улгурди. Юраги дукуллайди. Бутун кун бўйи (унинг 
адоғи йўқдек туюлди) тинка-мадори қуриди, руҳан 
эзилди, довдиради, ўзаро пичирлашиб гаплашаётган 
жарроҳлар ҳузурида турган оғир беморга ўхшаб шалпа-
йиб қолди.
Кара де Анхел остонадан ўтиши билан юзидаги таш
-
виш ифодасини сидириб ташлаган эди. У очиқ чеҳра би
-
лан:
− Яхши хабарлар бор, сеньорита! − деди.
Камила каравот оёғига суяниб турар, юзи тахта
-
дек қотиб қолган, кўзлари ёшга тўла эди. Мулозим уни 
қўлидан ушлади.
− Аввало, энг муҳими, отангиз ҳақида. − У бекага бир 
қараб олиб, товуш оҳангини ўзгартирмасдан бошқа нар
-
са ҳақида гапирди:


112
− Отангиз бу ерда эканингизни билмайди...
− Ўзи қаерда?
− Тинчланинг! 
− У соғ-саломат эканини билсам бўлди!..
− Ўтирсангизчи, дон-н-н-н... − гапга аралашди бека 
унга курси қўйиб берар экан.
− Раҳмат...
− Сизлар бемалол гаплашиб олинглар, ҳозир сизлар
-
га керагим йўққа ўхшайди, яхшиси, мен бориб Лусиодан 
хабар олай, эрталаб чиқиб кетганича дараги йўқ.
Мулозим Камилани ёлғиз қолдириб ташқарига чиқ-
манг демоқчи бўлиб, оғиз жуфтлаганича қолди. Бека 
кийимларини алмаштириш учун ичкари хонага кириб 
кетди, унинг ўрнига Камила жавоб берди:
− Қилган барча яхшиликларингиз худодан қайтсин, 
сеньора! Эшитяпсизми?.. У нақадар меҳрибон камбағал 
аёл! Фақат олижаноб гаплар билан дилимни овутди! Сиз 
жуда бадавлатсиз, олижаноб, насли тоза одамсиз, у сизни 
кўпдан бери яхши билади...
− Ҳа, меҳрибон аёл экани кўриниб турибди, аммо, 
шундай бўлса ҳам унинг олдида ҳамма гапни айтиш 
мумкин эмас, у бизни холи қолдиргани маъқул. Отангиз 
ҳақидаги маълумот шуки, у хавфсиз жойда, то чегарадан 
ўтиб кетгунча бошқа ҳеч қандай маълумот ололмайсиз. 
Қани, айтинг-чи, бояги хотинга отангиз ҳақида бирон 
нарса дедингизми?
− Йўқ, у ҳаммасидан хабардор деб ўйладим.
− Шуниси маъқул, у ҳеч нарсани билмаслиги керак.
− Амакиларим нима дейишди?
− Отангиз билан бўлиб, уларникига боролмадим. 
Аммо эртага кириб ўтаман, деб уларни огоҳлантирдим. 
− Ташвишга қўйганим учун кечирасиз. Ўзингиз кўриб 
турибсиз-ку, уларникида тинчроқ бўламан. Айниқса, 
Хуан амакимникида. У мени чўқинтирган отам, ўзининг 
қизидек бўлиб қолганман...
− Тез-тез кўришиб турардингизми?
− Деярли ҳар куни... Ҳа... Деярли... Агар боролмай 
қолсак, у бизникига ё бир ўзи, ё хотини билан келар
-


113
ди... Дадам уни жонидан ортиқ суярди. Дадам: «Мен йўқ 
бўлсам, Хуан билан қоласан. Сен уни ардоқлашинг ва
отанг ўрнида кўришинг керак», деб кўп такрорларди. Як
-
шанба куни ҳар доим бирга тушлик қилардик.
− Нима бўлишидан қатъи назар, сизни полициядан 
яшириш учун бу ерга олиб келганимни билиб қўйганин-
гиз яхши.
Пилиги тозаланмаган шамчироқ шабкўр одамга ўхшаб 
тебраниб, хира нур сочади.
− Нимани ўйлаб қолдингиз?
У содда ва хотиржам гапирарди.
− Отамни ўйлаяпман, ҳозир унга қанчалик оғир, бего
-
на жойларда... қоронғи... сизга қандай тушунтирсам... У 
оч қолган, ухлагиси, сув ичгиси келади... унга қарайдиган 
ҳеч ким йўқ... Унга Биби Марям мададкор бўлсин!.. 
Унинг сурати олдида бугун кун бўйи шам ёниб турди...
− Ҳар хил хаёлларга бориб, бошингизга фалокатни 
чақирманг. Пешонага нима битилган бўлса, шу бўлади. 
Тақдир бизни учраштирди, отангизга ёрдам бераман, 
деб ким ўйлаб кўрибди? − Қизнинг қўлидан ушлади, у 
қаршилик қилмади, иккаласи Муқаддас аёл тасвирига 
узоқ тикилиб ўтиришди.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish