Тошкент – 2019 й.
Кириш «Қудуқларда геофизик тадқиқот (қгт) маълумотларини талқин қилиш» фанидан лаборатория ишини бажаришда қудуқдаги геофизик тадқиқотларни ўтқазиш натижасида олинган каротаж диаграммалари талқин қилиш назарда тутилган. Қудуқдаги геофизик тадқиқотлари (ҚГТ) ёки каротаж кесимларни литологик таркиби бўйича табақалаш, уларни таққослаш, фойдали қазилмаларни аниқлаш ва уларнинг заҳираларини ҳисоблашда керак бўлган кўрсаткичларни аниқлаш, кесимларнинг муҳандислик – геологик ва гидрогеологик хусусиятларни ўрганиш, нефт, газ ва кўмир конларни ишлаб чиқариш ишларини назорат қилиш, отиш ва перфорация ишларини ўтказиш вазифаларини ечиш учун қўлланилади.
ҚГТ олдида қўйилган вазифаларни ечиш учун ҳар тарафлама геологик муҳитнинг турли физик хоссаларини ўрганиш зарур. Шунинг учун бурғи қудуқлар атрофидаги геологик кесимини ўрганишда турли геофизик усуллар мажмуалари қўлланилади. Қудуқдаги геофизик тадқиқотлар (каротаж) мажмуаси ёрдамида олинган маълумотлар бирга (мажмуали) талқин қилинади. Улар ёрдамида қўйилган вазифаларни анча тўлиқ ва ишончли ечилишига имкон беради. Лаборатория ишини бажариш учун талабаларга Ўзбекистон худудларидаги чўкинди ётқизиқлар кесимини ўрганишда бурғиланган қудуқларда ўтказилган туюлувчи қаршилик (КС), табиий потенциаллар (ПС), гамма каротаж (ГК) ва нейтрон – гамма каротаж (НГК) ва кавернометрия (ДС) каротаж мажмуасининг диаграммалари берилади.
Лаборатория ишини мақсади ва вазифалари:
Қудуқдаги геофизик тадқиқотлар маълумотларни талқин қилиш бўйича назарий билимларни амалий мустаҳкамлашва улрдан амалиётда қўлаш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
Билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш, геофизик параметрларни геологик талқин қилиш;
Ишлаб чиқилган ечимни асослаш ва лаборатория ишини топшириш.
Лаборатория ишини бажариш учун Вариантлар бўйича тақдим қилинган каротаж диаграммалари Бухоро-Хива нефтгаздорлик худудидаги майдонлардан олинган. Шундан келиб чиққан ҳолда уларни талқин қилганда чўкинди қаватнинг литологик тузулишини инобатгаолиш муҳим аҳамият касб этади.