Самарқанд Давлат Университети 5А330101 – «Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича)» мутахассислиги 1-босқич магистранти Нормуродова Лобар Дилмурод қизининг 2020–2021 ўқув йили 2-семестр давомида Илмий тадқиқот ишларининг бажарилиши



Download 20,01 Kb.
Sana10.07.2022
Hajmi20,01 Kb.
#768883
TuriДиссертация
Bog'liq
ITH 1 kurs 2 semestr


0ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Самарқанд Давлат Университети 5А330101 – «Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича)» мутахассислиги 1-босқич магистранти Нормуродова Лобар Дилмурод қизининг 2020–2021 ўқув йили 2-семестр давомида Илмий тадқиқот ишларининг бажарилиши бўйича
ҲИСОБОТИ

  • Магистрлик диссертацияси мавзуси “Биометрик тасвирларни сифатини ошириш ва баҳолаш усули ва алгоритмлари” бўйича ўрганиш ва изланишлар олиб бордим. Илмий раҳбарим менга мавзу бўйича амалиётга боғлиқ муаммоларни тушунтирган эдилар, уларни илмий ҳал қилиш бўйича аниқ тавсиялар, услублар ва кўрсатмаларни умумий қилиб айтиб ўтган эдилар. Оптик тизимлар асосида шакллантириладиган тасвир сифати қуйидаги сабабларга кўра аниқ бўлмаслиги мумкин: тасвирни олиш жойининг ёритилганлик шароити; олинаётган тасвир контрасти; камера ёки тасвир объектининг ҳаракати натижасида тасвирнинг суркалиши; тасвир пикселлари зичлигининг кичик бўлиши. Бундай ҳолларда биометрик тасвирлар сифатини баҳолаш ва уни ошириш муҳим ҳисобланади.Ушбу тавсияларга асосан мен биринчи навбатда тасвирларга дастлабки ишлов бериш усулларини ўрганаяпман, хусусан тасвирларга дастлабки ишлов беришда филтрлашнинг ахамиятини, филтрлашнинг турларини, хар бир филтлаш усулининг ютуқ ва камчиликларини, қайси филтрлаш усули қайси вазиятларда қўлланилиши мумкинлигини ўрганаяпман.

Танланган тадқиқот мавзуси бўйича илмий тадқиқот, тажриба синов ишларини олиб бориш.
Мен турли хил филтрларни тасвирларга қўллаган ҳолда улардаги ўзгаришларни, сифат яхшиланишларини тахлил қилиб бораяпман. Бундан ташқари биометрик тасвирлар хусусиятларини хам ўрганаяпман.
Диссертация мавзуси бўйича тадқиқот объекти сифатида биометрик тасвирларни аниқлашнинг биометрик технологиялари белгилаб олинди. Тадқиқот усуллари сифатида тасвирлар сифатини бахолашнинг усуллари, математик ва статистик моделлаштириш усулларидан фойдаланиш белгилаб олинди. Илмий раҳбар маслаҳатлари асосида тадқиқот ташкил этиш бўйича тахминий режа ишлаб чиқдим. Унга асосан:

  • ҳозирги кундаги мавжуд биометрик технологияларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;

  • тасвирларга ишлов бериш усулларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

  • биометрик тизим сифатини аниқлаш усулларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

  • биометрик тасвирлар сифатини баҳолаш усули ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ишларини бажариш орқали диссертацияда қўйилган масалани ҳал қилишни белгилаб олдим.

Мавзу юзасидан ахборот манбаалари ва ҳужжатларини (адабиёт ва электрон ресурслар)ни чуқур ўрганаяпман.


Тадқиқот терминологиясини аниқлаш, асосий тушунчаларни аниқланишини таҳлил этиш, солиштириш, классификациялаш, умумлаштириш ва бошқалар орқали терминологияга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш
Илмий рахбарим билан биргаликда тадқиқот мавзуимнинг асосий терминоогияларини аниқлаб олдик. Биометрик тасвирларнинг асосан 4 тури борлиги, булар бармоқ излари, юз, овоз, кўз ириси ва кафт ёки бармоқ томирлари нақшлари эканлиги ва уларни тахлил қилиш ва солиштириш бўйича илмий рахбарим томонидан берилган топшириқларни бажараяпман.
Мақсад, масалалар ва гипотезага мувофиқ тадқиқот усулини танлаш ва асослаш (процедура услуби, усули, асбоблари)
Илмий рахбарим янги биометрик технологиялар ёрдамида йечилиши мумкин бўлган муаммоларни айтиб ўтдилар. Булар:
• ҳужжатларни, карталарни, паролларни сохталаштириш, ўғирлаш орқали босқинчиларнинг қўриқланадиган ҳудудларга ва биноларга киришига йўл қўймаслик;
• маълумотларга киришни чеклаш ва унинг хавфсизлиги учун шахсий жавобгарликни таъминлаш;
• масъул муассасаларга фақат сертификатланган мутахассислар томонидан қабул қилинишини таъминлаш;
• дастурий таъминот ва аппарат интерфейси интуитивлиги туфайли таниб олиш жараёни ҳар қандай ёшдаги одамлар учун тушунарли ва тушунарли бўлиб, тил тўсиқларини билмайди;
• киришни бошқариш тизимлари (карталар, калитлар) ишлаши билан боғлиқ қўшимча харажатлардан қочиш;
• калитларни, карталарни, паролларни йўқотиш, бузиш ёки оддий унутиш билан боғлиқ ноқулайликни бартараф етиш;
• ходимларнинг кириш ва қатнашишларини ҳисобга олишни ташкил етиш.
Илмий тўгарак ва семинарлар ишларида фаол иштирок этиш
Мен 2021 йил 17 май куни Самарқанд Давлат университети Рақамли технологиялар факултети Дастурий инжиниринг кафедраси илмий семинари йиғилишида қатнашдим. Илмий семинар раиси PhD О.Р. Юсупов. Йиғилишда Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таянч докторанти С.Қ.Искандаровнинг «Таълимни бошқариш тизимлари маълумотларини таҳлил қилиш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси» мавзусидаги 05.01.04-«Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослиги бўйича техника фанлар бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациясининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Мен 2021 йил 30 июнь куни Самарқанд Давлат университети Рақамли технологиялар факултети Дастурий инжиниринг кафедраси илмий семинари йиғилишида қатнашдим. Илмий семинар раиси PhD О.Р. Юсупов. Йиғилишда Искандарова Сайёра Нурмаматовнанинг 05.01.03- «Информатиканинг назарий асослари» ихтисослиги буйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган «Қўлёзма матни тасвирларини қайта ишлаш ва таниб олишнинг гибрид алгоритмлари» мавзусидаги диссертация иши муҳокамаси бўлиб ўтди.
Ушбу илмий семинарларда қатнашиб, мен ўзимга жуда кўп билим ва хулосалар олдим. Бундан ташқари диссертация химояси қандай ўтиши тартиб қоидаларини хам билиб олдим.
Диссертация мавзуим бўйича мақола тайёрладим ва нашрга бердим. Журнал номи: ARES –Academic Research in Educational Sciences ISSN: 2181-1385. Бу мақола журналнинг 2021 йилги 5-сонида чоп этилди.

Магистрант: Л.Д.Нормуродова


Илмий раҳбар: О.Р.Юсупов


Кафедра мудири: О.Р.Юсупов
Download 20,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish