1) Мазкур шартнома ҳақиқийлик шартларига жавоб берадими? А давлатининг позицияси асослими?
2) Давлатнинг шартнома тузиш лаёқати нима, уни бекор қилувчи асосларни таҳлил қилинг.
Казус 48
A ва Б давлатлари 1995 йилдан БСТга аъзо. Улар орасида иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳамкорлик ўрнатилган. А давлатининг ўз аҳолиси орасида жуда машҳур бўлган ҲҲҲ номли алкогол ичимлиги бор. Б давлати А давлатига алкогол маҳсулотлар, хусусан, ароқ, вино, виски ва жин экспорт қилади. А давлати 2000-йил унинг ҳудудига кираётган алкогол маҳсулотларига божҳона солиқ солиш ҳақида қонун чиқаради. Натижада, Б давлати экспорт қилаётган алкогол ичимликлар А давлатининг ҲҲҲ номли алкогол ичимлигидан сезиларли даражада қимматроқ нархда сотила бошлайди. Б давлати А давлатининг 2000 йилги қонунини унинг маҳсулотларига нисбатан камситилиш йўл қўйилаётганлиги ва бу орқали ўзининг ички маҳсулотини ҳимоя қилаётганлигини таъкидлаб БСТга мурожаат қилади. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Казус49 А, Б, К ва Д давлатлари 2001 йилдан БСТга аъзо давлатлар. А давлати ривожланган давлат бўлиб Б, К ва Д давлатларидан банан импорт қилади. А давлати Б давлатининг анъанавий банан импорт қилувчи давлати ҳисобланади ва икки давлат орасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун 2004 йил “Тропик мевалар импорти миқдорини ошириш” ҳақида икки томонлама шартнома имзоланади. Натижада, шу йилнинг ўзида А давлати ўз давлатига импорт қилинаётган бананларга нисбатан ҳар бир давлат учун квота белгилайди ва Б давлатидан импорт қилиниши мумкин бўлган банан миқдори К ва Д давлатларидан импорт қилинилиши мумкин бўлган бананлар миқдоридан 2 марта кўп қилиб кўрсатилади. К ва Д давлатлар бу қонунни БСТ қоидаларига зид деб ҳисоблаб, ушбу ташкилотга мурожаат қилишади.
Казус 50
А, Б ва К давлатлари 2000 йилдан БСТга аъзо. А давлати Б ва К давлатларидан автомобил ва унинг қисмларини сотиб олади. А давлати йилига Б ва К давлатларнинг ҳар биридан 1 миллиондан автомобил сотиб олади ва йил давомида ушбу давлатларидан сотиб олинган автомобилларни таъмирлаш учун 3 миллионга яқин авомобилга этувчи автомобил эҳтиёт қисмлари сотиб олади. 2003 йилда А давлати ўзи йилга 5 миллион автомобил ишлаб чиқара бошлайди ва шу йили Б ва К давлатларидан импорт қилинаётган автомобил эҳтиёт қисмлари сони 100 минг автомобил таъмирлашга керак бўлган миқдордан ошса, ушбу автомобил қисмларига солинадиган божхона солиғи тўлиқ автомобилга солинадиган божхона солиғи билан бир хил бўлишини эълон қилади. Б ва К давлатлари ушбу А давлати қонунини БСТнинг қоидаларига зид эканлигини таъкидлаб, БСТ га мурожаат қилишади. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Eslatma:1,2,39,42,43-50 - savollarni javobi yo’q.
Do'stlaringiz bilan baham: |