Семинар машғулоти. Фармацевтик ишлаб чиқаришда рақобат мухити ва фармацевтик корхонанинг рақобатбардошлиги



Download 20,25 Kb.
bet2/2
Sana31.05.2022
Hajmi20,25 Kb.
#623273
TuriСеминар
1   2
Bog'liq
14- семинар машгулоти 1

Соф рақобат шароитида бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқда жуда кўп сонли корхоналар мавжуд бўлади. Юқори даражада ташкил қилинган бозорда кўплаб сотувчилар ўзларининг маҳсулотларини таклиф қиладилар. Айни пайтда, ушбу маҳсулот харидор ва истеъмолчиларининг сони ҳам жуда кўп бўлади. Соф рақобатли бозорда алоҳида корхоналар маҳсулот нархи устидан назорат ўрната олмайди ёки назорат сезиларсиз даражада бўлади. Чунки ҳар бир корхонада умумий ишлаб чиқариш ҳажми унча катта бўлмайди. Шу сабабли алоҳида корхонада ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ёки камайиши умумий таклифга, демак маҳсулот нархига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Соф рақобат шароитида янги корхоналар тармоққа эркин кириши, тармоқда мавжуд бўлган корхоналар эса уни эркин ташлаб чиқиши мумкин. Хусусан, янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ва уларнинг рақобатли бозорда маҳсулотларини сотишга ҳуқуқий, технологик, молиявий ва бошқа жиддий иқтисодий тўсиқлар бўлмайди.
Соф монополияда тармоқ битта фирмадан иборат бўлганлиги сабабли, у мавжуд маҳсулот (хизмат)нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва яккаҳукмронлик шаклланади. Монополия шароитида фирма нарх устидан сезиларли назоратни амалга оширади. Бунинг сабаби оддий бўлиб, у маҳсулот (хизмат)нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва демак, таклифнинг умумий ҳажми устидан назорат қилади.
Монополистик рақобат ўз ичига ҳам монополия, ҳам рақобат унсурларини олади. Бунда тармоқдаги бир турдаги маҳсулотнинг ўнлаб ишлаб чиқарувчилари бир-бирлари билан қулай нарх ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш борасида рақобатлашадилар. Бироқ, айни пайтда, ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини табақалаштириш, яъни шу турдаги бошқа маҳсулотлардан қайси бир жиҳати (сифат даражаси, шакли, қадоқланиши, сотиш шароитлари ва ҳ.к.) бўйича фарқлантириш орқали унинг монопол ишлаб чиқарувчисига айланади.
Олигополия – тармоқда у қадар кўп бўлмаган корхоналарнинг мавжуд бўлиши ва ҳукмронлик қилишидир. Бу олигополиянинг энг муҳим белгиси бўлиб, қайси товарлар ва хизматлар бозорида нисбатан кам сонли ишлаб чиқарувчилар ҳукмронлик қилса, шу тармоқ олигополистик тармоқ ҳисобланади. Харидорнинг харажатлари икки кисмдан ташкил топади, унинг бир кисмини харид харажатлари (товар нархи), иккинчи кисмини уни истеъмол этиш билан боглик харажатлар ташкил этади. Агар товар техникавий жихатдан мураккаб буюм булса, харидор бу буюмдан фойдаланишда яна харажатлар килишига тугри келади, айтайлик, ёнилги, сурков мойлари, эхтиёт кисмлар ва бошкалар сотиб олишига мажбур бўлади. Мабодо товар ишлаб чикариш максадларида кўлланиладиган бўлса, унга хизмат кўрсатадиган ходимлар межнатига хак тўлаш, уларни ўкитишга, сугурта килишга ва бошкаларга маблаг сарфлаш лозим. Аксарият холларда товар сотилганидан кейин уни харидорга етказиб бериш, ўрнатиш, текшириш зарур. Товар истеъмоли билан боглик бўлган жами харажатлар "истеъмол нархи" деб аталади. Одатда истеъмол нархи харид нархидан юкори юради. Шу сабабли бозорда энг паст нарх кўйилган товар эмас балки харидорга хизмат килишнинг бутун даври давомида истеъмол нархи энг паст бўлган товар энг ракобатбардош хисобланади.
Товар рақобатбардошлигини бахолаш асосан уч боскичдан иборат. Булар қуйидагилардан иборат: Биринчи боскич — бозорни тахлил этиш ва киёс тарзида фойдаланиш учун энг рақобатбардош намуна-товарни танлаш. Намунани танлаш рақобатбардошликни тахлил килишнинг энг масъулиятли вазифаларидан бири хисобланади. Бy боскичда хатоларга йўл кўйиш жами иш натижаларини йўкка чикариши мумкин. Намуна тахлил килинадиган товар мансуб бўлган товарлар гурухидан, шу бозорга хос, кенг доирада харидорлар хурматини козонган бўлиши лозим. Иккинчи босқич - иккала товарда киёсланадиган томонлар мажмуини белгилаш. Шуни таъкидлаш лозимки, бозорга чикариш мўлжалланаётган (лойихаланаётган) товар билан бозорда бўлган товарнинг параметрлари шунчаки оддий киёсланадиган бўлса, рақобатчи товарлар харидорлар эхтиёжларини кай даражада кондира олиши хамда харидорларнинг келажакдаги талабларига кай даражада жавоб бера олиши масаласи эътибордан четда колади. Шу сабабли хар кандай лойиха энг мукаммал маънода истеъмолчиларнинг эхтиёжларини аник-равшан ифодалашдан бошланмоғи лозим. Патент софлиги курсаткичи махсулотнинг экспорт килиш эхтимоли булган мамлакатдаги патентлар таъсирига тушадиган, импортер мамлакатида саноат намунаси ва товар бел гисининг руйхатга олинган техник ечимларга бойлиги даражасини ифода этади; — "юмшок" ("узгарувчан") техникавий параметрларга эргономик (гигиеник, антропометрик, физиологик, психологик ва бошка) курсаткичлар киради. Бу параметрлар товарнинг инсон организм хусусиятларига мувофик келишини, кулайлик, иш сифати, толикиш тезлиги ва бошкаларни курсатади.
Мавзу юзасидан вазифалар.

  1. Фармацевтик корхоналарининг рақобатбардошлигига таъсир этувчи омилларни талабалар билан биргаликда “Ақлий хужум” методини қўллаган ҳолда аниқлаш.


Назорат саволлари:


  1. Фармацевтик ишлаб чиқаришда рақобат тушунчасига таъриф.

  2. Тармоқ ичидаги ва тармоқлар аро рақобат мухити.

  3. Соф рақобат мухити.

  4. Монополистик рақобат.

  5. Олигополия тушунчасига таъриф.

  6. Товар рақобатбардошлигини баҳолаш босқичлари.

Download 20,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish