Семинар ўтказиш. (39-банд)



Download 14,77 Kb.
Sana28.09.2022
Hajmi14,77 Kb.
#850650
TuriСеминар
Bog'liq
252-сонли буйруқга


Халқаро тадқиқотларда самарали иштирок этиш -таълим сифатининг асосий омилидир” мавзусида ўқув амалий семинар
ўтказиш. (39-банд)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Фармонида ўқувчиларни билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда (PISA, TIMSS, PIRLS ва бошқалар) умумтаълим муассасалари ўқувчилари иштирокини ташкил этиш белгиланган.


Тошкент шаҳридаги таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган 14 та таянч мактаблари (293, 218, 142, 64, 300, 228, 193, 249, 34, 217, 9, 220, 135, 307-сонли мактаблар) ҳамда тадқиқотларни амалга оширишга 45 нафар масъул ходимлар таркиби тасдиқланди.
Таянч мактабларда халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўриш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ўқувчилар билимини халқаро талабларга етказиш, уларни мантиқий фикрлашини, олган билимларини ҳаётда қўллай олиш кўникмаларини, яратувчанлик қобилиятларини ривожлантириш хамда PISA ва PIRLS халқаро тадқиқотларларни амалга оширишга бағишланган ўқувлар ташкил этилди.
2020 йилнинг 14 март куни Сергели туманидаги 329-сонли умутаълим мактабида Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази билан ҳамкорликда “Умумтаълим мактабларида халқаро тажрибаларни тадбиқ этиш” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилади.
Семинар-тренингда 130 нафардан ортиқ халқ таълими тизими ходимлари шу жумладан, туман халқ таълими бўлими таълим сифати мониторинги ва аттестация бўлими бош инспектор методистлари, қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 47 та умумий ўрта таълим мактаб директорлари, ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назоарт қилиш инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази ҳамкорлигида 4 номдаги “Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг математик саводхонлигини баҳолаш”, “Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг табиий фанлар бўйича саводхонлигини баҳолаш”, “Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини баҳолаш” ҳамда “Халқаро тадқиқотларда бошланғич синф ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини баҳолаш” методик қўлланмалар чоп этилди. Тошкент шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактабларига мазкур методик қўлланмалар етказилди.
Бош бошқарма томонидан таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган 14 та таянч мактаблари ва 2020 йил апрель-май ойларида бўлиб ўтадиган тажриба-синов жараёнларига жалб этилган 7 та мактаб ўқитувчилари учун “Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг табиий фанлар бўйича саводхонлигини баҳолаш методик қўллманмаси топшириқларидан фойдаланиш” мавзусида, Юнусобод туманидаги 9-сонли ИДУМда физика фани, Яшнобод туманидаги 69-сонли умутаълим мактабида математика фани, М.Улуғбек туманидаги 64-сонли умутаълим мактабида она тили ва адабиёти фани, Юнусобод туманидаги 70-сонли умутаълим мактабида кимё, биология, география фани, Сергели туманидаги 300-сонли ИДУМда бошланғич синф ўқитувчилари учун ўқув-амалий семинарлар ўтказилди. Ўқув амалий-семинарда 270 нафардан ортиқ фан ўқитувчилари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назоарт қилиш инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази ҳамкорлигида 4 номдаги “Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг математик саводхонлигини баҳолаш”, “Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг табиий фанлар бўйича саводхонлигини баҳолаш”, “Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини баҳолаш” ҳамда “Халқаро тадқиқотларда бошланғич синф ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини баҳолаш” методик қўлланмалар чоп этилди. Тошкент шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактабларига мазкур методик қўлланмалар етказилди.
Download 14,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish