Шарқ ренессанси – Шарқда маънавий-маърифий, маданий ҳаётидаги Уйғониш, яъни ршарқ халқлари ивожининг юксалиш даврлари



Download 67,5 Kb.
bet2/3
Sana20.06.2022
Hajmi67,5 Kb.
#684472
1   2   3
Bog'liq
Шарқ Ренессанси

Ушбу давр фалсафаси фалсафий тафаккури мамлакатимизда ислом динининг тарқалиши ва қадимги юнон фалсафий меросини ¢рганишга қизиқишнинг ортиши билан узвий боғлиқдир. Бу давр £арбда фалсафа, фан ва санъат тушкунликка юз тутган бир вақтда Шарқда қадимги Юнон илғор фалсафий, табиий-илмий анъаналар ва азалий маҳаллий анъаналар негизида маънавий ҳаёт юксак ривожланган даврдир. Бу Амударё ва Сирдарё б¢йларида яшаган халқимизнинг даҳоси энг юксак даражага к¢тарилган, унинг атоқли намояндалари жаҳон маданияти саҳифаларига ¢зларининг ¢чмас номларини муҳрлаб кетган давр фалсафасидир.

Бунга VIII-XII асрларда яшаб ижод қилган машҳур мутафаккир ва қомусий алломалар Имом Бухорий, Имом Термизий, ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, Абу Наср Форобий, Беруний, Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Ибн Сино, ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу алломалар фаолиятида илм-фаннинг хилма-хил жабҳалари ўз ифодасини топган. Улар салафлари эришган ютуқлар билан чегараланмай, балки илм-фан соҳасининг очилмаган қирраларини кашф этдилар, янги йўналишларини яратдилар. ªолаверса, улар инсоният истиқболи комил инсонни шакллантириш орқали юзага келишига, ахлоқ-одоб эса инсон тафаккурининг ажралмас таркибий қисми эканлигига, давлат ва жамият ривожига хизмат қилувчи тамойиллар ҳар бир давр учун зарурият эканлиги билан бирга ижтимоий-сиёсий ҳаётда муҳим аҳамият касб этишини илмий жиҳатдан асослаб бердилар.




Шарқ Ренессанси – Шарқ маън-й-маър-й, мад-й ҳаётидаги Уйғониш, яъни Шарқ халқлари ривожининг юксалиш даврлари. Ш.р.ни икки даврга бўлиш мумкин. Биринчиси – М.О.да мўғуллар истилосигача бўлган давр, у ал-Бухорий, ал-Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино каби қомусий олимлар, астроном ал-Фарғоний, Бухоро тарихчиси Наршахий, мутафаккирлар Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Хожиб ва б. номлари ва ижодлари билан боғлиқ. Бу даврда яшаган мутафаккирларнинг деярли барчаларига қуйидаги хус-ятлар хос: мад-тнинг ўтмишда эришган ютуқларини, хус-н, қад. юнон, ҳинд, Хитой меросини чуқур ўрганиш ва уни ижодий ривожлантириш; табиатни ўрганишга қизиқишнинг ортиши ва табиий фанлар тараққиёти (астрономия, география, математика, риёзиёт, тиббиёт ва ҳ.к.); рационализм, яъни ақлни ҳақиқат мезони сифатида тан олиш ва бунинг натижасида мантиқни ривожлантириш; ақидапарастликни рад этиш ва ҳурфикрлиликнинг рив-ши; инсонпарварликни улуғлаш, инсоннинг ахлоқий, маънавий гўзаллигини, камолотини Аллоҳнинг юксак инъоми сифатида талқин этилиши; сўз санъатига муҳаббат; илмий асарнинг бадиий шаклига алоҳида эътибор берилиши; қомусий билимларга эга бўлишлик. Бу даврда яшаган мутафаккирлар фан ва санъатнинг кўп соҳаларини чуқур билган алломалар бўлган. Бу даврда Яқин Шарқда ал-Маъмун халифалик қилган вақтда (813-833) давлат илм-маърифатнинг ўсишига ёрдам берди. Бағдодда, сўнгра Дамашқда астрономик обсерваториялар қурилди. Бағдодда “Байт ул-ҳикма” (“Донишмандлик уйи”) ташкил этилди. Бу илм даргоҳларида Ў.О.лик олимлар фаол иштирок этдилар. ХI а. бошларида Хоразмда машҳур “Маъмун академияси” ташкил қилинди. Бу ерда Беруний атрофига ўша замоннинг бир гуруҳ олимлари, жумладан, Абу Али ибн Сино, Абу Наср бин Ироқ, ш-дек, файласуф Абу Саҳл Масиҳий, табиб Абулхайр Ҳаммор ва б. олимлар жам бўлиб, кўплаб илмий изланишлар олиб бордилар. Бу даврда табииёт илми, пантеистик фал. билан бирга ислом илоҳиёти ҳам кенг ривожланди. Муҳаддис сифатида бутун мусулмон оламида машҳур Имом Бухорий, Имом Термизий, калом таълимотининг асосчилари Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний ва Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолийлар ислом дини ривожига катта ҳисса қўшдилар. Иккинчи Ренессанс Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар сулоласи ҳукмронлик қилган (XIV-XVI а.лар) даврга тўғри келади. Бу даврда яшаб, ижод этган олим ва мутафаккирлар Саъдиддин Тафтазоний, Мир Саййид Шариф Журжоний, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшид ал-Коший, Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи, Абдураҳмон Жомий, Лутфий, Низомиддин Мир Алишер Навоий, Камолиддин Ҳусайн Воиз Кошифий, машҳур тарихчилар Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд ва Хондамир, рассомлар Камолиддин Беҳзод ва шоҳ Музаффарларнинг номлари дунёга машҳур бўлган. Бу даврда давлатни бошқаришда дин ва тасаввуф қоидаларига алоҳида эътибор берилган. Аҳмад Яссавий ва Баҳоуддин Нақшбанд таълимотлари маъ-ят ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Илм-фан ривожланди, меъморчилик санъати юксак даражага кўтарилди. Амир Темур Кўксарой масжиди, Шоҳизинда, Бибихоним мадрасасини қурдирди. Кешда (Шаҳрисабз) Оқсарой барпо этилди. Мирзо Улуғбек даврида Регистонда, кейинчалик Бухоро ва Ғиждувонда мадрасалар, Бибихоним масжиди, Гўри Амир мақбараси, Улуғбекнинг фалакиёт расадхонаси қурилди. Илм-фан, хус-н, фал. мантиқ илми ривожига катта эътибор берилди. Бунинг натижасида XIV-XV а.дан бошлаб ислом мадрасаларида мантиқ илмини ўқитиш ҳуқуқ ва тилшунослик фанлари билан боғлиқ ҳолда олиб борилди. Буюк фалакиётчи олим ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай Улуғбек математика, астрономия, геометрия, тарих, кимё ва б. соҳаларда илм. тад. олиб борди. Унинг энг машҳур асари “Зижи жадиди Кўрагоний”да 1118 юлдузнинг ўрни ва ҳолати аниқлаб берилган. Улуғбек Қуёш ва Ой ҳаракатларини, уларнинг тутилиш вақтларини тўғри ҳисоблаб чиққан. У атрофига иқтидорли ёшларни тўплаб, ўзининг илмий мактабини яратди. Шарқ Ренессанси II даврида яратилган фал-й, бадиий тафаккур ривожининг ёрқин намунаси Алишер Навоий ижодида ҳам ўз ифодасини топган. Мустақиллигимиз туфайлигина миллатимиз ва жаҳон мад-ти ривожига улкан ҳисса қўшган Шарқ Уйғониш даврини илмий, холис ўрганиш, баҳолаш имкони пайдо бўлди.

Download 67,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish