Шартли белгилар ва кискартиришлар



Download 80 Kb.
Sana20.07.2022
Hajmi80 Kb.
#830545
Bog'liq
Baxtiyor Taqriz




ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ
ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
ТАРМОҚ МАРКАЗИ

Транспорт воситалари муҳандислиги” тингловчиси Хусаинов Бахтиёр Сапарбаевичнинг “Дизел двигателларнинг мойлаш тизими” мавзусидаги битирув иши бўйича




Т А Қ Р И З И
Битирув ишининг таркиби: кириш қисми, икки боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлардан ташкил топган.
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсади, вазифалари, тадқиқот объекти ҳамда амалий аҳамияти тўғрисидаги маълумотлар баён қилинган.
Битирув ишида Президент асарларидан ўринли фойдаланилган ва ҳозирги даврда мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ривожланиш даврига кирган бир вақтда “Автомобиллар ва тракторлар конструксияси” фанини ўқитишнинг назарий масалалари (фан тараққиётининг устивор йўналишлари, ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар), ишлаб-чиқариш корхоналарида қўлланилаётган автоматлаштирилган тизимлар, мосланувчан ишлаб чиқариш тизимлари мавзуси бўйича электрон ўқув модули ишланмаси (ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи, маъруза матни, амалий топшириқлар, ишланмалар, назорат саволлари, фан мавзуси юзасидан тақдимотлар, шунингдек, хулоса ва тавсиялар) келтирилган.
Битирув ишининг 1-боби “Автомобиллар ва тракторлар конструксияси” фани тараққиётининг устувор йўналишларини назарий ва амалий таҳлил қилиш;
Иккинчидан, “Автомобиллар ва тракторлар конструксияси” фанини ўқитишда инновацион таълим технологиялари ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш йўлларини ёритиш;
Учинчидан, “Автомобиллар ва тракторлар конструксияси” фани ўқув дастури мазмун моҳиятини очиб бериш;
Тўртинчидан, олий таълим муассасаларида “Автомобиллар ва тракторлар конструксияси” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш каби мақсадлар қўйилган.
Битирув ишининг 2-бобида ўқув модулининг ишланмасини яратишга бағишланган. Модулнинг силлабуси тузилган, кейс тўпламлари, назорат ва тест саволлари, мустақил таълим учун мавзулар ишлаб чиқилган. Мавзу бўйича маъруза матни, машғулот ўқитишда қўлланиладиган илғор педагогик технологиялар келтирилган.
Маъруза матни наъмунавий ва ишчи дастурларга мос равишда ёритилган. Матнда келтирилган расмлар талабалар томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган тарқатма материаллар, ведио роликлар ҳамда талабални фанини ўқитиш жараёнларини тўғри тасаввур қилишлари учун ёрдам беради. Мавзуни ўқитишда бир нечта таълим технологияларидан фойдаланилган.
Битирув ишининг ҳажми, мазмуни ва бажарилган сифати бўйича мазкур ишга қўйилган талабларга жавоб беради ва унда фан бўйича кўзда тутилган барча маълумотлар етарлича берилган деб ҳисоблайман.

Тақризчи:
Тошкент давлат Техника университети “Энергия машинасозлиги ва касб таълими” кафедраси



т.ф.н. доц. Ж.Хакимов

Ж.Хакимов имзосини тасдиқлайман Кадрлар бўлими бошлиғи




Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш” тармоқ маркази тингловчиси Хусаинов Бахтиёр Сапарбаевичнинг “Дизел двигателларнинг мойлаш тизими” мавзусидаги битирув иши бўйича
Х У Л О С А
Битирув иши таркиби кириш, икки боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар ва иловалардан иборат.
Хусаинов Бахтиёр Сапарбаевични битирув ишини бажариш жараёнида мавзуга оид Республикамизда ва чет элларда чоп этилган адабиётларни, интернет маълумотларини батафсил ўрганди ва тегишли хулосаларни чиқариб битирув ишини мукаммал талаб даражасида ёритишга ҳаракат қилган.
Битирув ишининг 1-бобини ёритишда мавзу бўйича назарий қисмни амалиёт билан боғлаган ҳолда самарали замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибаларни, шунингдек, глобал Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва ахборот-коммуникация технологияларини олий таълим жараёнларига фаол тадбиқ этиш йўлларини кўрсатиб ўтган.
Битирув ишининг 2-бобини бажариш жараёнида янги педагогик технологиялар, таълимда инновацион технологиялар, таълимда ахборот коммуникацион технологияларни қўллашга оид чоп этилган адабиётларни мукаммал ўрганиб чиқди ва мавзуларни ёритишда «Кичик гурухлар билан ишлаш», «Тушунчалар тахлили», «ФСМУ» ва мавзуга доир “Кейс”лардан самарали фойдаланган.
Олий таълим муассасаларида бакалавр таълим йўналишида ўқитилаётган талабаларга илғор педагогик технологияларни қўллаб машғулотларни ўтиш, уларни тайёрлаш сифатига яхши самара беради. Шу нуқтаи назардан Хусаинов Бахтиёр Сапарбаевичнинг қўллаган инновацион педагогик технологиялари “Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси” (Автомобил транспорти) бакалавр таълим йўналишлари учун таълим жараёнида юқори самара беради.
Х.Б.Сапарбаевичнинг битирув иши талаб даражасида бажарилган деб ҳисоблаб, уни давлат аттестация комиссиясида ҳимоя қилишга рухсат этаман.



Битирув иши раҳбари:
Тошкент давлат Техника университети “Энергия машинасозлиги ва касб таълими” кафедраси

т.ф.н. доц. Ж.Ф.Исматов



Ж.Ф.Исматов имзосини тасдиқлайман Кадрлар бўлими бошлиғи
Download 80 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish