Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Арабистон ярим ороли
Бу ер араб дунёсининг энг қолоқ ҳудудларидан бири эди. Ярим 
оролда феодал тартиблар билан бирга ибтидоий муносабатлар 
қолдиқлари ва қулчилик ҳам кенг тарқалган. Кўчманчи-бадавийлар 
ва воҳанинг ўтроқ аҳолиси кўплаб душман қабилаларга бўлиниб 
кетганди. Арабистон аҳолисининг хўжалик эҳтиёжлари ҳамда чет эл 
босқинчилари (Усмонийлар империяси, Эрон ва европалик мустам-
лакачилар) хавфи майда амирликларнинг бирлашиш тенденциясини 
туғдирди. Бирлашиш ўта мураккаб, зиддиятли, иқтисодий ва сиёсий 
қолоқлик шароитида амалга оширилди. Чунки Муҳаммад давридан 
то ваҳҳобийлик пайдо бўлгунгача Арабистонда ягона ҳокимият ва 
барқарор тинчлик бўлмаган эди. Асрлар давомида у майда-май-
да давлатларга, кўчманчи қабилаларга ва уларнинг иттифоқига 
бўлиниб, тўхтовсиз ўзаро урушлар олиб борарди. Алоҳида воҳалар 
ва қабилаларнинг иқтисодий тарқоқлиги, мустақил хўжалик юри-
тишга мослашганлиги, чўл ярим оролнинг бепоёнлиги, аҳоли яшаш 
жойларининг бир-биридан баъзан юзлаб километр узоқликда жой-
лашганлиги сиёсий тарқоқликнинг асосий сабабларидан эди. Араб 
аҳолисининг қабилачилик ва маҳаллийчилик одатлари, шевалар-
даги фарқ, диний тасаввурларнинг хилма-хиллиги ҳам бирлашиш-
га тўсиқ бўлаётганди. Умумий душманга қарши кураш зарурати 
қабилаларни бирлашишга ундаётган асосий фактор эди.
Саудия Арабистони. Шундай қилиб, Арабистон ярим ороли-
даги бирлашиш жараёни бир қатор нисбатан майда давлатларнинг 
ташкил топиши билан якунланди.
Анча қизғин бирлашиш ҳаракатлари Арабистон ярим оролининг 
шимоли-ғарбий ҳудудларида, Нажд амирликларида юз берди. Араб 
қабилаларининг бу ердаги ҳаракати ваҳҳобийларнинг диний таъли-
моти байроғи остида кечади.
Бу таълимотнинг асосчиси наждлик Муҳаммад ибн Абд ал-
Ваҳҳоб (1703 –1787) бўлиб, у XVIII аср 30-йилларидан эътиборан 
исломни «асл ҳолатига қайтариш» учун райиятни даъват эта бош-
лайди.
Бу пайтда мусулмонларнинг бирлашиш жараёни ўз манфаат-
ларига мос тушмаслигини сезган Ғарб давлатлари бу жараённи 
тўхтатиш мақсадида мусулмонлар ўртасига нифоқ солиш учун 
ҳаракат қилдилар. Шу вазифа билан мусулмон давлатларига кўплаб 
31– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


482
хуфиялар жўнатилди. Шулардан бири, турк, форс ва араб тиллари-
ни, Қуръонкаримни ва ҳадисларни мукаммал билган Хампер исмли 
шахс «Шайх Муҳаммад» номи билан Арабистонга келади. У Басра-
да таълим олаётган Муҳаммад ибн Абд ал-Ваҳҳоб билан танишиб, 
ундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланади. Бу мақсаднинг асоси-
ни исломни ич-ичидан бузиш сиёсати ташкил қилиб, у қуйидаги 
йўналишларда амалга оширилган: мусулмонларни христиан дини-
га ўтказиш; айрим шахсларнинг пайғамбарман деган даъво билан 
чиқиб, одамларни ортидан эргаштиришини қўллаш ва мусулмон-
ларни бўлиб ташлаш; «Ислом дунёвий янгиликларни қабул қила 
олмайди» деган шубҳаларни уйғотиш.
Ўзини «Нажддан чиққан пайғамбар» деб даъво қилган Муҳаммад 
ибн Абд ал-Ваҳҳоб ўз таълимоти билан шу сиёсатга хизмат қилди.
Нажддаги унча катта бўлмаган Даръийя давлатининг амири 
Муҳаммад ибн Сауд (1765 йили вафот этган) ва унинг ўғли Аб-
дул Азиз (1765 –1803) 1744 йили Муҳаммад Абд-ал Ваҳҳоб билан 
иттифоққа киришиб, ваҳҳобийлик
1
таълимотини қабул қилади. Са-
удлар хонадони шу таълимот асосида Нажднинг бошқа амирликла-
рини ҳам бўйсундириш учун кураш бошлаб юборди. Бу кураш 1786 
йили Наждни ягона диний давлатга айлантириш билан якунланди. 
Шу тариқа XVIII асрда Арабистонда мусулмон ислоҳотчилари – 
ваҳҳобийларнинг Саудлар давлати пайдо бўлди. Бу давлат Араби-
стон ярим оролининг катта қисмини қамраб олди (марказий, ши-
молий ва шарқий вилоятлар, қадимда Нажд, Ҳижоз ва Ал-Хоса деб 
аталган).
Ҳижоз ҳудудида ислом дунёсининг иккита муқаддас шаҳри – 
Макка ва Мадинанинг жойлашганлиги Арабистон тарихида жуда 
катта аҳамиятга эга бўлди. Мусулмон дунёсида ҳарбий ва иқтисодий 
салоҳияти кучайган ҳар бир давлат шу икки шаҳарни эгаллашга ин-
тилган. Бундан ташқари ҳар йили бутун дунёдан миллионлаб му-
сулмонлар бу ерга ҳаж сафарига келадилар.
Абд ал-Ваҳҳобнинг вафотидан сўнг Саудлар ваҳҳобийларнинг 
диний раҳбарига ҳам айланиб, ўз ғоялари ва ҳокимиятларини бошқа 
ҳудудларга ҳам ёйиш учун кураш бошладилар. XVIII аср охири – XIX 
1
Абд-ал Ваҳҳоб тарафдорлари ўзларини ҳеч қачон ваҳҳобийлар деб атамайдилар
оддийгина қилиб мусулмон деб атайдилар. Ваҳҳобий атамасини 1814 –1815 йиллари Ара-
бистонга келган машҳур саёҳатчи И. Букхардт киритган. Ваҳҳобийларнинг таълимотида 
ахлоқ нормаларига жуда катта эътибор берилганлиги ва бу нормаларга қатъи риоя этилган-
лиги сабабли дастлаб уларни «саҳро пуританлари» ҳам деб аташган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


483
аср бошларида улар Форс кўрфази ва Қизил денгиз қирғоқларидаги 
ерларни бўйсундирди, Ҳасу, Уммоннинг катта қисми, Баҳрайн, 
Қувайт, Хижоз (Макка шаҳри билан) ни ҳам бирлаштириб, шу 
тариқа деярли бутун Арабистон ярим оролини ўз ҳокимияти остига 
олдилар. Кейин Сурия ва Ироқ учун уруш бошланди. Ваҳҳобийлар 
турк пошоларининг қўшинларини тор-мор қилдилар, аммо Сурия 
ва Ироқда аҳоли уларни Арабистондагидек қўллаб-қувватламади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish