Щзбекистон республикаси


Ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар



Download 3,65 Mb.
bet3/53
Sana20.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#564931
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
2 5229079600063054741

2. Ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар


М аҳсулот (машина) тайёрлаш жараёни заготовкалар ишлаб чиқариш, тайёр деталлар олиш учун бу заготовкаларга кесиб ишлов бериш, деталларни ўзаро бириктириб, узеллар ҳосил қилиш ва узел ҳамда деталларни узил-кесил йиғиб, машина барпо этиш учун зарур бўлган бир қатор ишлар билан боғлиқдир. Хом ашё ва ярим фабрикатларни қайта ишлаб, заготовкага айлантириш, заготовкаларни кесиб ишлаш йўли билан тайёр деталлар ҳосил қилиш, узеллар ва машиналар йиғиш билан боғлиқ бўлган ишлар мажмуи ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этади.


Ишлаб чиқариш жараёни ҳар хил дастгоҳларда деталларга ишлов бериш ва уларни йиғишнигина эмас, балки иш сифатини техника жиҳатидан назорат қилиш, иш ўринларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш, ёрдамчи материаллар ва энергия билан таoминлаш, асбоб-ускуналарни ремонт қилиш, маҳсулотни ташиш ҳамда сақлаш ва шу кабиларни ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш жараёнига ишлаб чиқаришни айни бир конкрет корхона учун мўлжалланган маҳсулот чиқаришга тайёрлаш ҳам киради.
Демак, ишлаб чиқариш жараёни – заготовка тайёрлаш, унга механик ишлов бериш ва йиғиш каби асосий жараёнлардан ташқари материлалларни транспортлаш, деталларни назорат қилиш каби ёрдамчи жараёнлардан ташкил топган.
Ишлаб чиқариш жараёнининг асосий қисмларидан бири деталларга ишлов бериш ва уларни йиғишнинг технологик жараёнидир.

Машина тайёрлаш жараёнини олтита асосий босқич ажратиш мумкин:

  1. деталp заготовкаларини тайёрлаш;

  2. заготовкага механик ишлов бериш;

  3. бирикма ва механизмларни йиғиш

  4. машинани йиғиш;

  5. машинани созлаш ва синаш;

  6. машинани бўяш ва безаш.

Ишлаб чиқариш жараёнини ҳар бир босқичида технологик жараённинг операциялари бўйича қўйилган техник талаблар ва сифатли деталларни тайёрланиши назорат қилинади. Деталга механик ишлов бериш технологик жараёни лойиҳаланиши ва бажарилишида йиғилган машинани ишончли ишлашини таoминлайдиган детални рационал ҳамда тежамкор усулда тайёрланишини кўзда тутади.
Ишлаб чиқариш жараёнлари машинасозлик корхоналарида амалга оширилади. Корхоналар цех ва бўлимлардан ташкил топган.
Асосан корхоналар таркибига қуйидагилар киради:

  1. заготовка тайёрлаш цехлари – чўян қуйиш, пўлат қуйиш, штамплаш ва банкалар;

  2. ишлов бериш цехлари – механик, термик, йиғув, бўяш;

  3. ёрдамчи цехлар – асбобсозлик, таoмирлаш, экспериментал, синаш;

  4. омборлар – метал, асбоб, мослама, фармовка ва шихта материаллар, ёнилғи, тайёр маҳсулот учун;

  5. энергетика қурилмалари – электростанция, компрессор ва газгенератор қурилмалари;

  6. транспорт қурилмалари;

  7. санитар-техник қурилмалари – истиш вентиляция, канализация;

  8. умумкорхона бўлимлари – марказий лаборатория, технологик лаборатория, ўлчов лабораторияси, амбулатория, алоқа бўлими, ошхона.



Мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Машиналар жамият ҳаётида қандай ўрин тутади?

  2. Машинасозликда технологик жараёнлар фанининг вазифаси нимадан иборат?

  3. Ишлаб чиқариш жараёни деб нимага айтилади?

  4. Технологик жараён деб нимага айтилади?

  5. Машина тайёрлашни қандай босқичлари мавжуд?

  6. Ишлаб чиқариш корхонанинг таркибига нималар киради?

1-МАЪРУЗА

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТУРЛАРИ


Ҳ ар бир машинасозлик корхонаси бир йил давомида ишлаб чиқаришга керак бўлган маҳсулот ва заҳира қисмларининг маoлумотига эга. Бу маoлумот ишлаб чиқариш дастури деб аталади ва унда маҳсулотни тури, сони, ўлчами ва материали тўғрисида ҳам етарлича ахборот бор. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш дастурига асосан цехлар бўйича ишлаб чиқариш дастури тузилади. Ҳар бир дастур маҳсулот умумий кўринишининг чизмаси, деталларнинг ишчи чизмаси, йиғув чизма, спецификация ва техник талаблар билан бойитилади.

Донали ишлаб чиқаришда маҳсулот доналаб тайёрланади. Маҳсулот ўлчамлари ва тузилиши ҳар хил бўлиб, улар кам қайтарилади.


Донали ишлаб чиқариш универсал бўлиб, ҳар хил маҳсулот ишлаб чиқариш учун мосланувчан бўлади. Бунда корхоналар универсал дастгоҳлар билан жиҳозланади. Технологик жараён бўйича битта дастгоҳда бир неча операциялар бажарилади. Қўлланиладиган мосламалар универсал ва ҳар хил деталлар учун мослашган бўлади. Кесувчи ва ўлчов асбоблари стандарт бўлади. Донали ишлаб чиқаришда юқори малакали ишчилар ишлайди, маҳсулот таннархи эса юқори бўлади.
Серияли ишлаб чиқариш шароитда маҳсулот партиялаб ва сериялаб ишлаб чиқарилади. Партияда бир хил ўлчамли деталлар, серияда бир хил кўринишдаги машиналар тўпланган бўлади. Партия ва сериялар бир йил давомида қайтарилади, ҳамда улардаги маҳсулотларнинг сонига қараб бу ишлаб чиқариш шартли равишда майда,ўрта ва кўп серияли ишлаб чиқариш турларига бўлинади.
Серияли ишлаб чиқаришда технологик жараён асосан дифференцирланган, яoни маoлумки бир дастгоҳларга бириктирилган алоҳида операцияларга ажратилган. Дастгоҳлар универсал, махсуслашган, махсус, автоматлашган ва агрегат бўлади. Бундай дастгоҳларда махсус ва махсуслашган мослама, кесувчи ҳамда ўлчов асбоблари қўланилади. Серияли ишлаб чиқаришда иш унумдорлиги донали ишлаб чиқаришга нисбатдан юқори бўлганлиги учун маҳсулот таннархи анча кичик бўлади.
Ялпи ишлаб чиқаришда доимий равишда ва катта ҳажмда бир хил маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бу ишлаб чиқариш тури оқимли ва тўғри оқимли бўлиши мумкин. Иккала қурилишда ҳам деталлар технологик операциялар кетма-кетлиги бўйича ҳаракатланади. Лекин биринчисида операцияларни бажариш вақти бир хил бўлса, иккинчисида бу вақт ҳар хил бўлганлиги учун баoзи дастгоҳлар олдида деталлар тўпланиб қолади ҳамда ҳаракат узлукли бўлади.
Ялпи ишлаб чиқаришда технологик жараён дифференциация ва концентрация принципи асосида тузилади. Биринчи принцип бўйича жараён содда операцияларга ажратилиб махсус дастгоҳларда бажарилади. Иккинчи принцип бўйича бир нечта операциялар бир вақтда кўп шпинделли автоматларда, агрегат ва кўп кескичли дастгоҳларда бажарилади.
Махсус кесувчи асбоблар, ўлчов назорат мосламалари ва автоматик дастгоҳ мосламалари ишлатилишига қарамай маҳсулот таннархи кичик бўлади.
Мустаҳкамлаш учун саволлар

1.Ишлаб чиқариш дастури деб нимага айтилади?
2.Қандай ишлаб чиқариш турлари мавжуд?
3.Ишлаб чиқариш турлари бир биридан нима билан фарқланади?
4.Донали ишлаб чиқаришда ишчиларнинг малакаси қанақа бўлади?



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish