4. Силикатлар технологияси курсининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси фани таълим олаѐтган талабаларни силикат материаллари ва буюмлари ишлаб чиқаришнинг, турли силикат ва қийин эрувчи нометалл материаллар ишлаб чиқаришнинг замонавий ва истиқболли технологик ечимлари ҳақида маълумот бериш, маҳсулотлар олишнинг назарий ва амалий асослари билан таништириш, сифатини яхшилаш йўлларини топиш, ишлаб чиқариш суратини ошириш ҳамда таннархини камайтиришга оид материаллар билан яқиндан таништиради. Силикатлар физик-кимѐси фанининг асосий мақсади талабаларга силикатлар иштирокидаги тизимлардаги фазалар мувозанати қонунларини, силикатларнинг оддий ва юқори температура шароитидаги тузилиши ва силикатларнинг термокимѐси ва термодинамикасини, силикат суспензияларининг структура ва механик хусусиятларини, силикатлар ва оксидларда қаттиқ холат шароитида борадиган реакцияларни ва бошқа мухим жараѐнларни ва улар билан кечадиган қонуниятларни ўргатишдир. Физикавий кимѐвий тахлилнинг замонавий усуллари фанининг вазифаси хом ашѐ материаллари, хом ашѐ аралашмалари, ярим фабрикатлар, тайѐр материаллар ва махсулотларнинг тахлилини замонавий усуллар – микроскопия, электрон микроскопия, термография, инфрақизил спектроскопия, рентгенография, электрон парамагнит резананси билан бажаришни ўз ичига қамраб олган. Силикатлар соҳаларига оид кристаллар ва жисмларнинг пайдо бўлиши, ташқи кўриниши, ички тузилиши, физик-механик хоссалари ва уларнинг атроф-муҳит билан боғлиқлиги кристаллография фани ѐрдамида ўрганилади. Бошқача қилиб айтганда кристаллография ашъѐси (предмети) кристаллар бўлиб, унинг специфик усули симметриядан иборат. Симметрия деганда кристалл модда ѐки геометрик шаклнинг маълум нуқта, чизиқ ва текислик атрофида айлантирилганида унинг икки томонга бўлган қисмлари ўртасидаги мутаносиблик ва ўхшашлик қай даражада эканлиги тушунилади. Агар ботаника фани ўсимликлар дунѐсини, киме фани - кўп сонли кимѐвий бирикмаларни ўрганса, кристаллография фани эса кўп холатли кристаллар дунѐсини текширади. Замонавий кристаллография уч фан – математика, физика, киме қонунлари ва ютуклари асосида шаклланган бўлиб, француз Рене Жюст Гайюи (1743-1822 йиллар, у кристаллар тузилишининг умумий назарияси устида ишлаган), инглиз В.Волластон (1766-1828 йиллар, фанга кристалл панжараси тушунчасини киритган), француз О.Бравэ (1811-1863 йиллар, кристаллар дунѐсида фақат 14 та элементар ячейка мавжудлигини тасдиқлаган), И.Гессель (1796-1872 йиллар, кристалларда 32 та симметрия класслари борлигини назарий исботлаган), рус олими Е.С.Федоров (1853-1919 йиллар ва немис математиги А.Шѐнфлис -1891 йили, иккалла олим бир - бирига боғлиқ бўлмаган холда кристалл панжараларида симметриянинг фақат 230 та фазавий гурухлари мавжудлигини кўрсатиб берган)ларнинг кашфиѐтларига асосланган. Ҳозирги кунда кристаллографиянинг учта мустақил тармоғи мавжуд:
1. Геометрик кристаллография. У кристалларнинг морфологияси, яъни ташқи шакли, симметрияси ва кристаллографиянинг геометрик қонуниятларини ўрганади;
2. Физик кристаллография ѐки кристаллофизика. Унда кристалларнинг физик хусусиятлари ва унга таалуқли бўлган симметрия қонунлари асосида иш олиб борилади;
3. Кимѐ кристаллографияси ѐки кристаллкимѐ. У кристалл моддаларнинг ич-ки тузилишини кимѐвий таркибга боғлиқ равишда текширади. Кристаллофизика ва кристаллокимѐ алоҳида-алоҳида ўқитилиши ва ўргани-лиши мумкин, лекин уларнинг иккалови ҳам геометрик кристаллографияга суяна-ди. Яъни фаннинг биринчи тармоғи бўлмиш геометрик кристаллографияни билмасдан туриб фаннинг бошқа тармоқларини чуқур ўзлаштириш қийин. Кристалл моддалари нокристалл моддаларидан фарқли равишда тартибли атом структураси ва кўп ҳолларда анизотроп хоссаларга эга. Шунинг учун кристаллография усуллари бошқа фан усулларидан фарқ қилади. Кристалларнинг таш-қи шакли, ички тузилиши, унда кечадиган физик ҳодисалар, кристаллнинг ташқи муҳит билан мулоқати, ташқи таъсир остида кристалларда рўй берувчи ўзгаришларда математиканинг геометрик симметрияга оид қисми ўзини кўрсатади. Шу-нинг учун кристаллография фани асосида симметрия принципларини изчиллик билан қўллаш ѐтади. Яъни симметрияни чекловчи элементлар- уч, қирра ва ѐн-ларнинг такрорланишидаги ўзгаришларни текшириш ва кристалга хос бўлган сим-метрияни аниқлашдан иборат. Атом ва молекулалар кристалларда геометрик тўғри комплекслар ҳосил қилади. Бу эса ўз навбатида кўп қиррали кристалл шакл-ларини пайдо бўлишига олиб келади. Кўп қиррали шакл эса математика ва бирин чи навбатда унинг геометрия бўлаги орқали ўрганилади. Силикатга оид кристаллар, айниқса монокристаллар физика усуллари орқали текширилади ҳаѐтга йўлланма олади. Кейинги вақтларда монокристалларнинг оптик, электр ўтказувчанлик, механик ва бошқа хусусиятлари техникада кенг қўлла-нилмоқда. Масалан, таркибига сийрак-ер элементлари кирган монокристаллар лаз ер техникаси материали сифатида ва уларнинг поликристаллари люминесцент материаллари сифатида ишлатиш кўпчиликка маълум. Силикат моддаларининг қаттиқ ҳолатини газ ва суюқлик ҳолатларидан ажра-тиб ўрганиш мумкин эмас. Айниқса улар қиздирилганида шу ҳолатлар билан рўпо ро келинади. Бу жараѐнлар физик-кимѐ фани усуллари орқали ўрганилади. Крис-талларда атомларнинг жойлашиш тартиби ҳам атомларнинг сифати ва уларнинг кимѐвий табиатига боғлиқ. Бундан кристаллография фанининг кимѐ, айниқса сте-реокимѐ фани билан чамбарчас боғлиқлигини кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |