2. Силикат ва қийин эрувчи нометалл материаллар тузилиши
Кристалл моддаларда атом (ион) ва молекулалар бир, икки ва уч ўлчамли фазода маълум қонунга мувофиқ жойлашган бўлади. Аморф моддаларда эса кристалл панжара йўқ бўлиб, унда материал бетартиб жойлашган бўлади. Кристалл моддаларда атом (ион) ва молекулалар бир, икки ва уч ўлчамли фазода маълум қонунга мувофиқ жойлашган бўлади. Полимер ва суюқ кристалларда ҳам ана шундай тартиб қисман бўлса ҳамки мавжуд. Кристаллар маълум қонуний ички тузилишга эга бўлганлиги, уларни ташкил этган атом, ион ва молекулалар маълум тартиб бўйича фазовий панжарани ташкил этганлиги туфайли модда муайян ташқи кўринишга эга бўлади.
3. Силикат ва қийин эрувчи нометалл материаллар хом ашъѐси. Керамика, шиша ва боғловчи маҳсулотлари биринчи навбатда силикатлар асосида олинган. Ер пўстининг 75 проценти силикатлардан ташкил топган, яна 12 проценти эса озод кремнеземдан иборатлигини инобатга олсак, уларнинг ҳаѐтимиздаги катта роли ойдинлашади. Керамика ва шиша ҳамда боғловчи моддалар таркиби турли-туман бўлган хом ашъѐлардан қиздириш ва эритиш орқали олинади. Шунинг учун уларнинг хусусиятлари таркиб ва муҳитга қараб ўзгарувчан бўлади.
Силикат саноатининг асосий табиий ва сунъий хом ашъѐлари - каолин Al2O3 2SiO2 2H2O, галлуазит Al2O3 2SiO2 4H2O, мусковит K2 Al2 (Si3 Al)O10 (OH)2, флогопит K Mg3 (Si3 Al)O10 (OH)2, монтмориллонит (Ca, Mg)O Al2O3 4-5 SiO2 xH2O, тальк 3 MgO 4SiO2 H2O, гипстош CaSO4 2H2O, кальцит CaCO3, магнезит MgCO3, доломит MgCa (CO3)2, флюорит CaF2, сода Na2CO3, поташ K2CO3, апатит 5CaO P2O5 (F,Cl), микроклин K2O Al2O3 6SiO2, альбит Na2O Al2O3 6SiO2, анортит CaO Al2O3 2SiO2, кварц SiO2, корунд Al2O3, қўрғошинли сурик Pb3O4, волластонит CaO SiO2, гематит -Fe2O3, магнетит Fe3O4 ва бошқалар кристалл моддалар қаторига киради. Улар асосида олинадиган материал ва буюмларда эса алит 3CaO SiO2, белит β- 2CaO SiO2, учкальцийли алюминат 3CaO Al2O3, тўрт кальцийли алюмоферрит 4CaO Al2O3 Fe2O3, оҳак CaO, муллит 3Al2O3 2SiO2, энстатит MgO SiO2, диопсид CaO MgO 2SiO2, геденбергит CaO FeO 2SiO2, жадеит Na2O Al2O 4SiO2, сподумен Li2O Al2O3 4SiO2, форстерит 2MgO SiO2, фаялит 2FeO SiO2 каби кимѐвий бирикмалар ҳосил бўлади ва улар маҳсулотнинг тегишли хосса ва хусусиятларни таъминлайди. Улар ҳам юқорида номлари келтирилган хом ашъѐлар каби кристалл структурага эга бўлган.
Хом ашъѐ ва тайѐр маҳсулот таркиби кристалл тузилишига эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, вулқон отилиши натижасида ҳосил бўлган обсидиан номли хом-ашъѐ ѐки чинни махсулоти таркибига кирувчи шаффоф моддаларни олайлик. Бундай кимѐвий бирикмалар тузилишига кўра смола, канифоль каби аморф моддаларга киради. Хом-ашъѐ ѐки маҳсулотга термик ишлов бериш эса уларнинг кристалл шаклидан аморф шаклига ўтишини тезлатувчи фактор бўлиб хизмат қилади. Силикат саноати ва унга таалуқли соҳалар – боғловчи моддалар ва асбестцемент буюмлари, керамика ва оловбардош буюмлар, шиша ва шишакристалл (ситалл) материалларининг хом-ашъѐлари, бир таркибли аралашмалари (боғловчи моддалар ишлаб чиқаришда – шлам ва хом-ашъѐ уни, керамика ва оловбардош буюмлар олишда шликер, масса, ярим қуруқ ва қуруқ кукунлар, шиша ва ситаллар ишлаб чиқаришда эса – шихта ѐки брикет) ва тайѐр маҳсулотлар сифати ва хоссаларини назорат қилишда уларнинг ички тузилиши ва уни ташқи мухит таъсирида ўзгаришини билиш энг мухим масала ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида талабаларнинг технология асослари, силикатлар физик-кимѐси, физик-кимѐвий тахлил, кристаллография, минералогия ва петрография фанлари асосларини чукур ўзлаштиришлари кераклигини тақазо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |