Синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар


Синф раҳбари иш режалари ва уларни ташкил этиш



Download 27,02 Kb.
bet6/6
Sana31.05.2022
Hajmi27,02 Kb.
#622425
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
синф раҳбари

Синф раҳбари иш режалари ва уларни ташкил этиш: Синф раҳбарининг иши режа асосида олиб борилади. Унинг иш режасини мактабнинг умумий режаси асосида директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тасдиқланади. Синф раҳбарининг йиллик ишларини режалаштириш, синфда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам бериш, улар самарадорлигини ошириш, синф раҳбарлари ишларини мувофиқлаштириш, иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида мактабда синф раҳбарлари услубий бирлашмалари ташкил этилади. Синф раҳбарлари услубий бирлашмаларига мактабдаги барча синф раҳбарлари аъзо бўладилар. Синф раҳбарларида ойлик, (ўқув йили бўйича) чораклик ва йиллик режалари, умумхалқ байрамларини ўтказиш бўйича тадбирлар режалари ва сценарийлари, тарбиявий соатлар учун намунавий машғулот ишланмалари, ўқувчиларни қизиқишлари асосида ижодий бирлашмалар (тўгараклар, спорт секциялари, клублар ва бошқалар)га жалб этиш дафтари, тарбияси оғир (мунтазам дарс қолдирадиган) ўқувчилар ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш режалари, ота-оналар мажлиси баённомалари, ота-оналар билан суҳбат дафтари, ўқувчиларнинг турар жойлари, уларнинг ота-оналари ҳақида батафсил маълумотлар каби иш ҳужжатлари юритилиши лозим. Шунингдек, синф раҳбари ўқувчилар шахсига оид маълумотлар (шахсий дело) ни шакллантиради ва сақлайди. Ўқув йили чораклари ва якуни бўйича ҳисоботлар беради.
Синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларини маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарига топширади.
Синф раҳбари қуйидаги вазифаларни бажаради 1.Ўзига юклатилган синфдаги тарбиявий ишларни амалга оширади. Бу вазифани бажараëтганда у ëлғиз эмас, шу синфда дарс бераëтган турли фан ўқитувчилари билан ҳамкорликда ва уларга суянган ҳолда ўқувчиларда миллий дунëқараш асосларини шакллантиради, ахлоқий тарбиясини ривожлантиради. Ўқувчиларни дарсдан ташқари тадбирларни ташкил этади ва синф жамоасини мустаҳкамлайди.
2.Ўқувчиларнинг билимга бўлган қизиқиш ва қобилиятини ўстириш ҳар бир ўқувчининг индивидуалпсихик хусусиятлаирни ҳисобга олган ҳолда касбга йўналтириш ва ҳаëтий мақсадларини шакллантириш синф раҳбарининг алоҳида вазифасидир. Айни пайтда ҳар бир ўқувчининг соғлигини мустаҳкамлашга ҳам эътибор беради.
3.Синф раҳбарининг диққат марказида ўқувчиларнинг юқори даражада ўзлаштиришини таъминлаш масаласи туради. Бунинг учун у ҳар бир ўқувчининг кундалик ўзлаштиришидан воқиф бўлиб туради. Орқада қолаëтган ўқувчиларга ўз вақтидан кечиктирмай ëрдам уюштиради.
4. Синфдаги ўқувчиларнинг ўзўзини бошқариш ишларини йўналтиради, улар иштирокида синф жамоасининг ижтимоий фойдали ишлардаги иштирокини таъмин этади, мактаб миқëсида уюштирилаëтган муҳим тадбирларда ўз синфининг фаол қатнашишини таъминлайди.
5.Синф ўқувчиларининг отаоналари, ўқув куни узайтирилган гуруҳларининг тарбиячилари, корхоналар ва муассасалардаги, турар жойлардаги оталиққа олувчилар билан яқин алоқа ўрнатади.
6.Синф раҳбари шу синфда дарс бераëтган барча фан ўқитувчилари ўртасида ўқувчиларга нисбатан ягона талаблар ўрнатилишига эришади, отаоналарга педагогик билимлар тарқатиб, оила билан мактаб ўртасидаги алоқани мустаҳкамлайди.
7.Синф раҳбари ўз синфидаги турли ҳужжатларини, синф журнали, ўқувчиларнинг кундаликлари, табелар, шахсий маълмуотлари, турли хил режа ва ҳисоботларни юритади. Кўриниб турибдики, вазифа кенг ва мураккаб, уларни муваффақиятли ҳал қилиш синф раҳбарининг шахсий сифатларига ҳам боғлиқдир. Синф раҳбарининг шахсий сифатларига қўйиладиган талаблари ўқитувчига қўйиладиган талаблардан фарқ қилмайди. Лекин, синф раҳбари асосий тарбиячи, болалар маънавий жиҳатдан андоза оладиган шахс бўлганлиги учун ҳам, бу талаблар унинг шахсий фазилатига айланиб кетиши билан тарбияда алоҳида роль ўйнайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017

2. Ш.М.Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” –Т.: Ўзбекистон, 2017.
3.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014

  1. Сафо Очил. “Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997. Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й.

Download 27,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish