Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши


Молиявий натижани шакллантиришни ҳуқуқий тартибга солиш



Download 173,5 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi173,5 Kb.
#26301
1   2
7 . Молиявий натижани шакллантиришни ҳуқуқий тартибга солиш.

Молиявий натижани шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг II-III бўлимлари, «Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш юзасидан қилинадиган, маҳсулот (иш, хизмат) таннархига киритиладиган ҳаражатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом ҳақида «Бухгалтерлик ҳисоби бўйича ташкилотлар даромади ва харажати тўғрисида»ги Низомлар билан тартибга солинади.


Якуний молиявий натижа (кирим ёки чиқим) ташкилот фаолиятининг оддий турлари, тадбирлар юзасидан кетадиган харажатлар миқдорига камайтирилиши операцион ва амалга оширилмаган (фойдаланилмаган) даромадлардан ташкил топади.


Хизмат кўрсатиш, иш бажариш билан маблағлар маҳсулот ва товар сотишдан тушган тушум фаолият оддий турларининг даромади ҳисобланади, маблағлар ҳажми ташкилот ва харидор (буюртмачи) ўртасида тузилган шартномада белгиланади, агар ижара шартномаси бўйича бўлса, ташкилот активидан фойдаланувчи томонидан аниқланади. Агар маҳсулот нархи шартномада қайд этилмаган бўлса ва шартнома талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳақ белгилаш имкони бўлмаса, унда ташкилот мутаносиблик асосида тушган маблағнинг ўхшаш маҳсулотлар (товар, иш, хизмат, кўрсатиш)га қиёслаш орқали маблағ ҳажмини аниқлайди. Агар мажбуриятни амалга ошириш пулсиз воситалар билан белгиланса, унда маблағлар ҳажми ташкилот томонидан олинган ёки олиниши лозим бўлган товар (қимматбаҳо қоғозлар) қиймати бўйича бухгалтерия ҳисобига қабул қилинади.


Маҳсулот тайёрлаш, товар харид қилиш ва сотиш, иш бажариш, хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар фаолиятининг оддий турлари бўйича харажатлар ҳисобланади. Бунга хом ашё, материал, товар, бошқа моддий ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар, таъмирлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнида юзага келадиган харажатлар, тижорат ва бошқарув харажатлари киради. Фаолиятнинг оддий туридан ташкилотнинг молиявий натижасини шакллантириш учун товар, иш, хизмат кўрсатишнинг таннархи аниқланади.


Операцион даромадлар қаторига асосий воситалар ва бошқа активларни сотиш билан боғлиқ даромадлар, ташкилотнинг ҳамкорликдаги фаолиятидан олинадиган фойда, фойдаланиш учун берилган пул маблағлари фоизи ва бошқалар киради. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқарилиши, турли бошқа ташкилотларнинг устав сармояларида иштирок этиши билан боғлиқ ҳаражатлар, шунингдек кредит берувчи ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизмати эвазига тўланган ҳақ операцион харажатлар ҳисобланади.


Фойдаланилмаган даромадлар таркибига қарздор томонидан тан олинган ёки қарздор зиммасига юклатилган жарималар, пеня, неустойка ва хўжалик шартномалари талабларини бузганлик учун қўлланиладиган санкциянинг бошқа турлари, текинга олинган активлар, ҳисобот жорий йилда аниқланган ўтган йил фойдаси, ташкилотнинг келтирган зарарини қоплаш учун зарур маблағ ва бошқалар киради.


Фойдаланилмаган харажатга суд харажатлари, хўжалик шартномаларини бузганлик учун жарималар пеня, неустойка, қўшимча солиқлар, етказилган зарар учун харажатлар, шубҳали қарзлар суммаси, дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдаги харажатлар, ёнғин, авария, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар, экстремал шароитлар, етказилган зарарлар суд қарори билан аниқланмаган ўғрилик чиқимлари киради.


Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоблаб чиқилган даромадлари солиқ тўлашда солиққа тортиш манбаи ҳисобланади. Шунинг билан бирга, турли солиқ турларини тўлаш учун объектни аниқлашнинг махсус қоидалари ҳам мавжуд.


Ташкилотнинг солиқ тўлангандан сўнг қоладиган даромади хўжалик манфаатлари учун қонунга мувофиқ ёки муассислик ҳужжатлари асосида жамғармалар тузиш, шунингдек, бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин. Масалан, даромад ҳисобига истеъмол жамғармасини очиш мумкин. Ташкилот ҳисобидаги даромад хўжалик юритувчи субъектнинг давлат олдидаги мулкий масъулиятидан фойдаланишнинг манбаи ҳисобланади.


8 §. Атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари.

Ишлаб чиқаришнинг зарарли оқибатларини олдини олиш имкон қадар камайтириш давлат олдида турган асосий вазифалардан биридир. Бу соҳада ҳам қонунчилик фаолиятининг мақсади ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ҳуқуқларни бузилишдан ҳимоя қилиш сари йўналтирилган. Экологик қонунчилик талабларини иккига: умумий (барча тадбиркорларга тааллуқли) ва махсус (табиатан фойдаланиш турига боғлиқ ҳолда) турларга ажратиш мумкин.


Умумий талаблар Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунида акс эттирилган. Қонунда барча тадбиркорлар риоя қилиши лозим бўлган табиатни муҳофаза қилиш принциплари белгилаб берилган. Асосий принципларга қуйидагилар киради:


- инсон саломатлиги ва ҳаёти муҳофазасининг устуворлиги;


- жамиятнинг иқтисодий ва экологик манфаатларининг илмий асосланган бирлиги;


- табиий ресурслардан тўғри фойдаланиш;


- табиатни муҳофаза қилишга қаратилган қонунларга риоя қилиш;


- қонунбузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги;


- фаолиятда ошкоралик, халқаро ҳамкорлик.


Табиатни муҳофаза қилишнинг умумий талаблари ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида: жойлаштириш, лойиҳалаштириш, фойдаланишга топшириш ва объектлардан фойдаланишда амалга оширилади. Демак, техник-иқтисодий асосланганликда илмий-техник тараққиётнинг ҳозирги даражаси ва атроф-муҳитга салбий таъсир қилувчи мураккабликларни инобатга олиш, атроф-муҳитнинг зарарли чиқиндилар билан ифлосланишини бартараф этиш учун огоҳлантиришнинг ишончли ва мақбул чораларни кўриб чиқиш, уларни зарарсизлантириш ва утилизация қилиш, ресурсларни сақлаб қолувчи, кам чиқинди чиқарадиган ва чиқиндисиз технология ва ишлаб чиқаришни жорий этиш, табиий ресурслардан тўғри фойдаланиш ва қайта ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни соғломлаштириш ҳисобга олиниши лозим. Қурилиш ўрнини аниқлаш, хўжалик фаолиятининг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш, фойдаланишга рухсат бериш экологик экспертиза ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Экологик экспертиза соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади. Экологик экспертизада режалаштирилаётган ҳар қандай фаолиятнинг эҳтимол тутилган экологик хавфлилик презумпцияси, экологик хавфсизлик талабларини ҳисобга олишнинг мажбурийлиги, холислик, қонунийлик, асослилик ўз ваколатларини амалга оширишда ва атроф табиий муҳитга ва фуқаро соғлиғига таъсирини баҳолашнинг комплекслилиги принципларига асосланади.


Экологик экспертиза давлат ва жамоат, шунингдек экологик аудит тарзида амалга оширилади. Давлат экологик экспертизаси амалдаги Қонуннинг 2- моддасида белгиланган объектларда мажбурий тартибда амалга оширилади. Барча тарзда экспертиза ўтказилгандан сўнг текширув натижасига кўра хулоса чиқарилади. Хўжалик фаолиятининг объектнинг табиий муҳитига таъсири ўрганиб чиқилгач, давлат экологик экспертизаси объектидан фойдаланиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги якунлари давлат экологик экспертиза хулосаси ҳисобланади. Салбий маънодаги хулосанинг ҳуқуқий натижаси бундай фаолиятни таъқиқлаш билан якунланади, масалан, шартномалар тузиш бекор қилинади. Мажбурий экологик экспертиза ўтказиш талабларига риоя қилмаслик халқаро шартнома лойҳасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади. Экспертиза хулосаси буюртмачига ва шунга мувофиқ амалга ошишини назорат қилиш учун атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатга эга ташкилотга юборилади.


Давлат экологик экспертизаси салбий хулоса чиқарган ҳолатда буюртмачи хулосада қайд этилган камчиликларни қайта ишлаган ҳолда материалларни такрорий экспертизага бериш ҳуқуқига эга. Давлат экспертиза комиссиясининг хулосасига эътироз суд тартибида ҳам амалга оширилиши мумкин.


Объектни фойдаланишга топширишда ҳам экологик қонунчилик талабларига риоя этиш шарт. Зарарли чиқиндиларни йиғиш ва ташлаш, чиқиндиларни кўмиб ташлаш рухсат асосида амалга оширилади, бунда чиқиндиларни йиғиш ва ташлаш доирасига рухсат нормативлари белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўловни аниқлаш тартиби ва атроф муҳитни ифлослантиришнинг мувофиқлаштирилган миқдори, чиқиндиларни жойлаштириш, зарарли таъсирининг бошқа турлари учун тўловларни тасдиқлайди. Белгиланган лимитлар доирасидаги табиий муҳитни ифлослантириш учун тўлов ишлаб чиқариш таннархига киради. Лимитдан ташқари даромад, ташкилот ихтиёрида қолади. Чиқинди чиқариш тўғрисида расмийлаштирилган рухсатнома мавжуд эмаслиги ташкилотни тўловдан озод қилмайди. Бундай ҳолатда ифлослантиришнинг бутун ҳажми лимитдан ташқари ҳисобланади.


Табиатдан фойдаланувчилар учун махсус мажбуриятлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунида табиатдан комплекс фойдаланиш ҳақида шартнома тузиш лозимлиги белгиланган. Табиатдан комплекс фойдаланиш – бу турли табиий ресурсларни ишлатиш ва табиатдан фойдаланувчи томонидан табиатнинг муайян ҳудудига таъсир ўтказиш ҳисобланади. Тавсия этилаётган хўжалик фаолияти тўғрисида табиадан комплекс фойдаланиш шартномаси экологик экспертиза хулосаси ва лицензияси (рухсатномаси)га асосан табиатдан фойдаланувчи ва давлат ваколатли органи ўртасида тузилади.


Шартнома табиий ресурслардан фойдаланиш шартлари ва тартиби, табиий ресурслардан фойдаланиш учун тўлов миқдори, томонлар масъулияти, зарарни бартараф этиш, келишмовчиликларни ҳал қилиш каби масалаларни ўзида акс эттиради. Табиатдан фойдаланиш пулли мақсадли ҳисобланади. Табиатдан фойдаланиш тўлови табиий ресурслардан фойдаланганлик атроф табий муҳитни ифлослантирганлик, ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштирганлик учун жорий этилади. Бундан ташқари, тадбиркорлар бюджетдан ташқари экологик жамғармаларга маблағ ажратишга мажбурдирлар. Махсус ваколатга эга давлат органлари томонидан бериладиган лицензияда (рухсатномада) табиий ресурслардан фойдаланувчи хўжалик фаолиятининг тури, ҳажми ва лимити, уларга қўйиладиган экологик талаблар, объектлардан фойдаланишда бу талабларга риоя қилмаслик оқибатлари кўрсатилади.


Табиатдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотни тадбиркорлар экологик мониторинг ўтказувчи ташкилотга тақдим этиши лозим, хўжалик юритувчи субъектлар экологик ҳуқуқбузарлик оқибатида келиб чиққан зарарларни бартараф этишлари шарт. Зарарни қоплаш пул тўлаш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Табиатдаги зарар ўрнини тўлдириш фақат икки томоннинг розилиги бўлсагина, амалга оширилади. Агар тарафлар келишмовчилиги натижасида низо келиб чиқса, у суд тартибида кўриб чиқилади. Бунда суд ўз қарорида табиий муҳитни асл холига келтиришнинг аниқ чора-тадбирлари ва муддатини белгилаши лозим. Тадбиркор табиий муҳитга етказган зарари ўрнини тўла қоплаши керак. Йўқотишларнинг ҳажмини белгилаш учун экспертиза тайинланиши мумкин. Бир неча ташкилотлар томонидан зарар етказилганда (лойиҳада камчиликлар, биноларни тозалаш билан боғлиқ қурилиш ишларини сифатсиз бажарилиши) суд ҳар бир ташкилотга тегишли зарарни қоплаш ҳажмини белгилаб беради.


Атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тадбиркорларга қўйиладиган талаблар табиатнинг муайян бир туридан фойдаланиш билан боғлиқ равишда амалга оширилади: ердан фойдаланиш, сувдан фойдаланиш, ер ости қазилмаларидан фойдаланиш, ўрмондан фойдаланиш ва бошқалар. Бу талаблар Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунлари, Ер кодекси ва бошқа экологик қонун ҳужжатларида белгиланган.


Тадбиркорларнинг хўжалик юритиш фаолияти давомида юзага келадиган ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари айланишининг давлат томонидан тартибга солиниши муҳим аҳамиятга эга. Чиқиндилар айланиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан мақсад, инсон саломатлиги ва табиий чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан сақлашдан иборатдир. Бундан ташқари, чиқиндиларни хўжалик фойдасига хом ашёнинг қўшимча манбаи сифатида жалб қилиш ҳозирги давр талабига тўлиқ жавоб беради.

Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари – бу хом ашё қолдиқлари, материал, полуфабрикат ва бошқа ашё ҳамда маҳсулотлар йиғиндиларидан иборат бўлиб, улар ишлаб чиқариш ёки фойдаланиш жараёнида юзага келади.


Чиқиндилар айланиши – бу чиқиндилар юзага келадиган жараён билан боғлиқ фаолият бўлиб, у ўз ичига чиқиндиларни тўплаш, фойдаланиш, зарарсизлантириш, транспортда ташиш ва жойлаштириш билан боғлиқ муносабатларни қамраб олади.


Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва хўжалик юритиш жараёнида чиқинди айланиши соҳасидаги талабларни бажармаслик қонунларга риоя қилмаслик маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий ва жиноий жавогарликни келтириб чиқаради.


Тадбиркорлар томонидан санитария ва гигиена талаблари таъминланишининг ҳуқуқий асослари.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик саломатлигини таъминлаш мақсадида давлат тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун санитария қоидалари ва эпидемиологик нормативлар соҳасида кўплаб талаблар қўяди. Санитария эпидемиологик саломатлик – бу ижтимоий соғломлик ва яшаш муҳитининг шундай ҳолатики, унда инсон организмига хавфли ва зарарли одимлар бўлмайди ва инсон ҳаёти учун яхши шароит мавжуд бўлади.


Ана шу маънода яшаш муҳити омилларини хавфсизлантириш ва зарарсизлантириш мезонлари ҳамда шундай хавфсизликни таъминлаш чоралари, тадбиркорларнинг ишлаб чиқаришда, ташишда, хом ашёларини сотишда, истеъмол моллари, хорижий давлатлардан маҳсулот харид қилишда, аҳолини хўжалик моллари билан таъминлашда, радиоактив моддалар билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда риоя қиладиган махсус санитария қоидалари ва нормативлари белгиланиши муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни мезонларини ҳаётга татбиқ этиш аҳолининг санитария-эпидемиологик саломатлиги муваффақиятларига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.


Амалдаги Қонунга мувофиқ, чорва эгалари ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари қуйидагиларни амалга оширишга:


- чорва кассалликларидан огоҳлантириш ва чорвачилик маҳсулотларининг ветиринар-гигиена муносабатлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хўжалик ва ветеринар тадбирларни амалга оширишга, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда ем-озуқаларни сақлаш учун чорвачиликка мўлжалланган бино ва иншоотларни яхши ҳолатда сақлашга, чорва чиқиндиларининг табиий муҳитни ифлослантиришга йўл қўймасликка;


- чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, чорва молларини боқишга мўлжалланган жой, қурилиш, объектларда зоогигиеник, ветеринар-санитария талабларига риоя қилишга;


- ветеринария соҳасидаги мутахассисларнинг талабларига биноан чорва молларини текшириш учун тақдим этишга, тўсатдан содир бўлган ёки бир пайтда чорванинг оммавий касалликка чалиниши, шунингдек, уларнинг ғалати аҳволи тўғрисида тезда хабар беришга, ветеринария соҳасидаги мутахассислар келгунга қадар касалликка чалинишда гумон қилинган чорва молларини ажратиб олиш чораларини кўришга;


- чорва молларини ташиш ва жўнатишда, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотишда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этиш, ветеринария-санитария текшируви ўтказиш учун мутахассисни таклиф этишга;


- ветеринария соҳасидаги мутахассиснинг чорва касалликлари профилактикаси ва унинг олдини олиш чоралари юзасидан берган топшириқларини бажаришга мажбурдирлар.


Ветеринария назорати давлат ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.


9 §. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тадбиркорларга қўйиладиган ҳуқуқий талаблар.

Тадбиркорларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш мажбуриятлари «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунда баён этилган бўлиб, унга мувофиқ модда, материал, маҳсулот ва асбоб-ускуна ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) техник ҳужжатларда бу маҳсулотларнинг ёнғин хавфсизлиги кўрсаткичларини шунингдек, бу маҳсулотлардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги чораларини қайд этишлари шарт.


Бундан ташқари, ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбиркорлар зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юклатилган:


- ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъи риоя қилиш;


- ёнғинга қарши ҳимоя воситаси ва тизимини тайёр ҳолатда асраш (сақлаш);


- содир бўлган ёнғинни ўчиришда ёнғиндан сақлаш органи билан ҳамкорлик қилиш, ёнғинни келиб чиқиш сабаб ва шароитларини аниқлаш ҳамда олдини олиш;


- ёнғин хавфсизлиги мансабдор шахсларининг бино, иншоот ва ташкилотнинг бошқа объектларига киришлари учун имконият яратиш, уларнинг талабларига мувофиқ ташкилотда ёнғин хавфсизлиги ҳолати бўйича ҳужжат ва маълумотларни тақдим этиш;


- ёнғин юзага келганда тезда ёнғин хавфсизлиги идорасига мурожаат қилиш.




Тадбиркорлар ёнғин хавфсизлиги тартибини бузган шароитда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Download 173,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish