Таълим жараёнини бошқарувида ахборот тизимлари ва уларнинг роли с. Эшқобилов



Download 148,88 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi148,88 Kb.
#189563
Bog'liq
2.-Эшқобилов С.


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРУВИДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ РОЛИ
С. Эшқобилов –
А.Авлоний номидаги
ХТТРМХҚТМОИ катта ўқитувчиси
Таълим жараёнини бошқаришда ахборот технологияларини қўллаш унинг самарадорлиги ва аҳамиятлилиги билан бугунги кунда кенг кўламда жорий қилинмоқда.
Бугунги кунда бошқарувга ахборот технологияларини жорий қилиш, такомиллаштиpиш масалалаpига катта аҳамият беpилмоқда. Бошқаpишни ахборот тизимлари орқали амалга ошириш - бошқаpишнинг усуллаpини такомиллаштиpиш, pежалаштиpишни яхшилаш, ташаббускоpликнинг pивожланиши, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш жараёни самаpадоpлигининг ошиши, иш сифатининг оpтиши ва бошқалаpдиp.
Ахборот технологияларини таълим муассасасини бошқарувида қўллашнинг асосий мақсади мактаб бошқарув фаолияти самарадорлигини яхшилаш ҳисобланади. Мана шу вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳозирги пайтда кўплаб Таълим муассасасини бошқаришнинг ахборот тизимлари ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқилмоқда.
Халқ таълими тизимида xt.uzedu.uz – Мактаб таълим жараёнини бошқариш ахборот тизими мавжуд. Бу тизим ўз ичига кўплаб вазифаларни, жумладан Халқ таълими тизими ходимлари ва ўқувчилар ҳақида маълумотлар базаси, мактаб паспорти, бўш иш ўринлари, ўқувчилар кунлик давомати, статистик маълумотлар, ҳисоботларни шакллантириш имкониятлари мавжуд. Шунга қарамасдан кўплаб умумтаълим мактаб раҳбарларининг АКТ компетентлигининг етарли даражада эмаслиги, бу тизимдан самарали фойдаланиши, маълумотлар баъзасини янгилаш, кунлик давоматларни киритиб боришда сусткашликлар кузатилмоқда.
Ахборот тизимлари таълим муассасасида иштирок этувчилар маълумотларини сақлаш, йиғиш, қайта ишлаш, ўзгартириш, узатиш, қабул қилиш ва маълумотлар асосида мониторинг ишларини олиб бориш, ҳисоботларни тайёрлаш вазифаларини бажаради.
Ахборот тизими раҳбарият ва педагог ходимлари иш фаолиятини режалаштиришда, бошқаришда ва баҳолашда зарур маълумот билан таъминлаб беради.
Ахборот тизими орқали таълим муассасасини анъанавий бошқарувдан ноанъанавий бошқурув усулига ўтиш имкониятларини яратиб беради.
Таълим муассасини бошқариш тизимининг структуравий кўриниши

Ахборот тизими ахборот технологиялари ёрдамида қарорлар чиқариш, кадрлар билан ишлаш, алоқаларни ўрнатиш, маъсулиятлилик, режалаштириш ва бошқариш вазифалари амалга оширилади. Бундан ташқари тизимлар мактаб мақсадларини аниқлашда муваффақиятларга эришиш мақсадида, стратегик режалаштиришни шакллантиришда, ресурсларни шакллантириш­да, ходимларни баҳолашда мактаб раҳбариятига кўмакчи бўлиб хизмат қилади.
Компьютер технологияси мактабда ўқув жараёни, фанларни ўрганишда ва бошқаришдаги муҳим ўрин эгаллайди ва буларни яратиш имкониятига эга.
Таълим муассасаси раҳбари кўп вақтини мактаб вазифаларни бажаришда жумладан ходимларни тақсимлаш, ресурсларни бошқариш, дарс жадвалларини ташкил қилиш ва ўқув жараёнини назорат қилиш, мониторинг, ҳисоботлар тайёрлашга сарфлайди.
Бу вазифаларни Ахборот тизимлари ёрдамида бажариш орқали таълим муассасасини самарали бошқариш эришилади.
Ахборот тизимлари вазифаларни марказлаштирилган тарзда аниқ вақтда бажаришга ва ўзаро алоқаларни ўрнатишга ёрдам беради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда ахборот технологияларининг ривожланиб бориши, унинг имкониятларидан фойдаланиш мақсадида барча соҳаларга жорий қилинмоқда, шу жумладан таълим тизимида ҳам. Бошқарувда ахборот тизимларини жорий қилиш орқали таълим муассасалари ходимлари ўзларининг АКТ саводхонлигини оширишда, ўз устида ишлашда, замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳақида билимларини эгаллашига муҳим туртки бўлади. Шу билан бир қаторда Таълим муассасасини бошқаришда ахборот тизимларини қўллаш орқали ўқувчи ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда мактаб, ота-оналар ҳамкорлигида амалга оширишга ёрдам беради.
Download 148,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish