Таълим вазирлиги Гулистон давлат университети


Электротехнология ва унииг аҳамияти



Download 1,76 Mb.
bet74/80
Sana02.07.2022
Hajmi1,76 Mb.
#730211
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   80
Bog'liq
portal.guldu.uz-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш

3. Электротехнология ва унииг аҳамияти. Электр энергиясининг токи, кучланиш электр разрядлари, электр ва магнит майдонларининг тирик организм, ўсимлик, тупроқ, маҳсулот ва бошқа материалларга бевосита таъсир этиб, уларда турли ижобий ўзгаришлар ҳосил этиши электро технология дейилади. Электротехнология билан фойдаланишда маҳсулот миқдори унумдорлиги ва иқтисодий самарадорлиги ортади. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг янги истиқболли соҳаси устида жиддий ишлар олиб борилмоқда.
4. Қишлоқ хўжалик технологик жараёнларида электротехнологияни қўлланилиши. Ҳозирги вақтда электротехнология тупроқнинг нурини кетказишда, дон тозалаш ҳамда уруғларга ишлов беришда, электр кўраларда, парник ва иссиқхоналарда тупроқни стерилизациялашда, ҳавони электр таъсирида ионлашиш ва бошқа соҳаларда ишлатилади.
Шўрланган тупроқ шўрини кетказишнинг амалда қўлланилаётган
ягона усули уни сув билан ювишдир. Бу иш кўп меҳнат, сув ва вақт
талаб этади. Ҳозирги вақтда тупроқ шўрини электр токи ёрдамида
кетказиш усули ишлаб чиқармоқда. Бу усулнинг моҳияти шундан
иборатки, тузлар эриган сувдан ўзгармас ток ўтказилганда, бу ток
таъсирида электр осмос электролиз ҳодисалари рўй бериб, тупроқни
туздан тозаланиши тезлашади. Парник ва иссиқ хоналарнинг
тупроғини тез-тез стерилизация қилиб туришга тўғри келади. Бунинг
учун кимёвий, буғ, олов ва электр токидан фойдаланиш усуллари қўлланилади. Электр токи усулининг моҳияти шундан иборатки, тупроғи электр энергияси ёрдамида иситиладиган ҳимояланган тупроқ иншоотлари қиздириш элементлари сурункасига 6-8 кун ишлатиб қўйилади. Тупроқ электр токи таъсирида маълум ҳароратгача қизийди, сўнгра қурилмалар бошқа ерга кўчирилади. қишлоқ хўжалигида кўпчилик ҳолларда магнит майдонининг темир зарралари ўзига тортиш хусусиятидан фойдаланилади. Донни магнит воситасида саралаш усулида бегона ўтларнинг ғадир-будир сиртли уруғларни дондан ажратилади. Бундан аввал дон порошоги аралаштирилади шунда порошок бегона ўтларни ғадир-будир сиртига ёпишиб қолади, силлиқ дон юзасидан думалаб кетади. Ем-хашак цехларида емларни темир зарраларидан электромагнит тозалаш кенг кўламда ишлатилади. Қозонларда ва буғ ҳосил қилувчиларда сув қуйқасининг ҳосил бўлмаслиги учун сувни магнит билан ишлаш усули ҳам қўлланилади. Донларнинг ажратиш (сепарациялаш) ва электрик майдондан фойдаланиш диққатга сазовор. Дон тозалаш машинанинг ишлаш принципи дон тозалаш жараёнида электр майдонидан фойдаланишга асосланган. Дон уруғи электр майдони таъсирида зарядланади. Бу заряднинг миқдори объектнинг диэлектрик сингдирувчанлиги, ўтказувчанлиги, шунингдек, обьектнинг шакл ва ўлчамларига боғлиқ бўлади. Электр дон тозаловчи машиналар уч хил-решетоли, камерали ва барабанли бўлади. Электр дон тозалаш машиналари асосан уруғлик донни навларга ажратишда ишлатилади. Енгил манфий ионлар маълум миқдорларда инсон ва ҳайвон организмга ижобий таъсир этади. Мусбат енгил ионларда эса бу хусусият кузатилмаган. Оғир ионлар, хусусан мусбат оғир ионлар салбий таъсир этади. Ёпиқ чорвачилик ш паррандачилик бинолари ҳавосининг ион таркиби ташқи ҳаво ион таркибидан фарқ қилади. Унда одатда оғир ионлар кўп бўлади. Чорва моллари ва паррандалар енгил ионлар концентрацияси камайган ҳавога узоқ муддат бўлса уларнинг касалликларига қарши курашувчанлиги сусаяди ва маҳсулдорлиги камаяди. Бу салбий оқибатларни камайтириш учун бино ҳавоси сунъий равишда енгил ионлар билан тўйинтирилади, яъни аэроионизация қилинади. Ҳавони ионизациялаш учун аэроионизатор қурилмаларидан фойдаланилади. Электр ихоталар (кўралар) молларни яйловларда боқиш экинлар ўраб олиш учун қўлланилади. Электр тўсиқлар импулс генератори, изолятор ўрнатилган устунлар ва ток ўтказгич линияларидан ташкил топган. Электр тўсиқларда ток ўтувчи линияларга теккан ҳайвонлар танаси орқали ўтувчи ток импулсининг қўзғатиш таъсиридан фойдаланилади. Генератордан ток ўтказувчи линияга кучланиши 2-12 кВ, частотаси 1-2 Гп импулслар давомийлиги 60 сек дан кўп бўлмаган, паузаси 1 сек га яқин, ток кучи 0,5-10 А бўлган импулслар узатилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган параметрлар токнинг ҳайвон танасидан ўтувчи чекланган қийматини таъминлайди.

Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish