Таълим вазирлиги Гулистон давлат университети



Download 1,76 Mb.
bet76/80
Sana02.07.2022
Hajmi1,76 Mb.
#730211
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
portal.guldu.uz-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш

Озуқа тайёрлаш ва уларни тарқатиш учун хизмат қиладиган техника воситалари:

  • тугунак илдизмева ювгичлар (ИКМ-5, МРК-5, ИКС-5, АПК-10)

  • қирқиш машиналари (КПИ-4, РСС-6, РСБ-3, 5МЧ, ИГК-ЗОА, ИКС-5М)

  • майдалагичлар (КДУ-2 0, ДКУ-М, ДКУ-Ь 0, КДМ-2 0, Волгар-5)

  • Буғ ҳосил этувчи қозонлар (КБ-300, ВКО2М, С-12, АПС-С. 0, КН-3)

  • ўт уни тайёрлаш қурилмалари (ЛВМ-0. 4, АВМ-0, 65, АВМ-1. 5)

  • қуруқ омухта озуқаларни тайёрлайдиган агрегат (АКИ-1, ОКЦ-15, ОКЦ-30, ОК11-50)

Ферма ва комплексларда релесиз транспорт машиналарининг қуйидаги турлари тарқалган: тракторга тиркаладиган КТУ-10, РММ-5, КУТ-ЗА, РМК-1. 7 маркали озуқа тарқатгичлар; РКА-8, КУТ-3, ОБ маркали осма (автомобилга осиладиган) озуқа тарқатгичлар; ЭК-2 маркали тракторга осиладиган юклагичлар; ФН-1,2 маркали фражир; ЗСК-10 маркали комбикорм юклагичлар, трактор прицеплари ва аравачалар. Юк ортиш-тушириш ишлари учун Б11-35, ПЭ-0. 8, ПГ-0. 2, ПШ-0,4, ПСК-5 маркали осма юклагичлардан фойдаланилади.
Узлуксиз транспорт машиналари; лентали, занжирли, планкали, ковишли, куракли-шайбали, винтли ва вибрацион турларга бўлинали.
2. Машинада (вакуумли) сут соғишда меҳнат унуми ортади, иш енгиллашади, сифатли сут олинади. Ҳар қандай сут соғиш қурилмаси: вакуум тизими, аптератли ва аппаратларини ювиш тизимидан иборат.
Вакуум тизимида - РВИ-40/350 ротацион вакуумли насос ёки УВУ-45, УВУ-65/45, УВУ-60. Машинада сут соғишнинг иккита усули бор: вакуум ёрдамида сўриб олиш ёки сутни елин сўргичларидан механикавий сиқиб чиқариш усули бор. Сут соғиш аппаратлари уч ёки икки тактли турларга бўлинади. “Волга”, “Майка”, “Импулс”, “Темп”. Стационар сут соғиш қурилмалари моллар оғилхоналарда боқилганда сигирлар кўчма челакларга, сут трубаларига соғиладиган ва молларни боғламай ҳамда боғлаб боқишда сигирлар махсус сут соғиш биноларида сут трубаларига соғиладиган қурилмаларига (АДМ-8, АД-100, ДАС-2В, УДЕ-8, УДК, УДТ).
Сут тез бузиладиган маҳсулотдир. Сутга дастлабки ишлов беришга қуйидагилар киради: сутни совитиш, пастеризация-иссиқлик ишлови бериш, тозалаш, сепаратлаш-қаймок ажратиш. Шу ишларни бажарадиган қурилмаларни тузилиши ва ишлаши ўрганилсин (ООМ-100А, ОМ-1, ВДП-300, ОПД-1М, ОПФ-1, СОМ-3-100, ТО-2, ТОМ-2А, махсус).
3. Ферманинг микроиқлими гўнгни ўз вақтида йиғиб олишга ва
яхши шамоллатишга боғлиқ. Чорвачилик биноларини ичидаги санитария-гигиена шароитлари фермада хизмат қилувчи ходимларнинг холати ва маҳсулдорлигига таъсир этувчи муҳим факторлардан хисобланади. Чорвачилик бинолари ичидаги гўнгни чиқариб ташлаш учун ер устида ва осма релсда ҳаракатланадиган вагонетка ҳамда релссиз ҳаракатланадиган дастакли аравачалар, доира бўйлаб ва илгариланма-қайтма ҳаракатланадиган қирқичли транспортёрлари, қанотли скрепер ва тросли белкураклар, махсус гидравлик ва пневматик қурилмалар ишлатилади. Гўнгни тозалашнинг қуйидагича усуллари бор: механикавий, гидравлик, пневматик. Мамлакатимиз фермаларида гўнгдан тозалаш механикавий ва гидравлик тизимлар қўлланилади. Чорвачилик биноларидан гўнгни чиқариб ташлашни ва уни транспорт воситаларига ортиш ишини мсханизациялаштириш учун куракчали транспортёрлардан фойдаланилади (ТСН-2. 0, ТСН-3. ОБ, ТСН-160, ТСН).
4.Чорвачилик биноларида тоза ҳаво молларнинг маҳсулдорлигини ошириш, уларнинг касалликларга чидамлилигини таъминлаш, хизмат кўрсатувчи ходимнинг гигиеник ва ҳавфсиз ишлаши учун керак. Чорвачилик биноларидаги ҳаво сўриб олиш, оқава ва оқава-сўриб олиш усуллари билан табиий ва сунъий равишда шамоллатилади. Сунъий усулда вентиляторлар ишлатилади. Вентиляциянинг механикавий сўриш ёки оқава, сўриш-оқава, шунингдек ҳайдаладиган ҳаво, олов, буғ, электр ёрдамида исиладиган калориферли хилларга бўлинади. “Климат”-қурилмасида паст босимли ВО типли ўқли вентиляторлардан фойдаланилади. ПВУ типидаги сўриш-чиқариш қурилмаси ва СФОА типидаги электрокалорифер қурилмаларда ҳавони сўриш-чиқариш ва иситиш усуллари бажарилади. ТГ-типидаги иссиқлик генераторлар чорвачилик биноларини, ўтларни ва қишлоқ хўжалик экинларини шамоллатиш ва қуритиш учун фойдаланилади.
5. қўйларнинг жунини қирқиб олиш қўйчиликдаги энг сермеҳнат ишлардан бири ҳисобланади. Бу ишни электрлаштириш меҳнатни енгиллаштиради ва меҳнат унумдорлигини оширади. Жун бир текис ва тақаб олиниши натижасида жуннинг миқдори ортади ва сифати яхшиланади. Механизациялаштириш учун битта ва бир неча машинка билан ишлашга мўлжалланган электр жун қирқиш агрегатлардан фойдаланилади. ЭСА-1Д, ЭСА-12Г, ЭСА-24, 36, 48, 60 маркали агрегатларда МСО-77Б типидаги жун қирқиш машинкаси ишлатилади. Ҳозирги вақтда ЭСА-6/200, ЭСА-12/200 жун қирқиш агрегатлари кенг тарқалган, уларда МС-200, МСУ-200 типидаги жун қирқиш машинкалари ўрнатилган. МСО-77Е типидаги машинкаларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга; енгил, эгилувчан вал йўқ, ишлаш қулай, машинкага қараш осон, улар билан ишлаш ҳавфсиз. Ҳамда КТО-24, КТО-48 технологик жиҳозлар комплектидан фойдаданилади. ВСЦ-24/200 маркали кўчма жун қирқиш цехи билан биргаликда унга ишлов беради. Уларда жун кирқилиб, прессланиб ўлчанади, транспорт воситасига тайёрлаб берилади.
Доимий электр манбаи бўлмаганда (асосан яйловларда) электр станциядан фойдаланилади. АБ-бензинли ёки ДД-дизел агрегатларда синхрон генератор ГАБ ёки ГАД билан фойдаланилади. АСТ-36 маркали жун қирқиш агрегати СНТ-1 осма станциясидан иборат, электростанция «Беларус» ёки Т-40 тракторларининг қувват олиш валидан ҳаракатга келтирилади, қуввати 12 кВт, кучланиш 400/230 В Юқори частотали агрегатларда эса ИЭ-4901 частота ўзгартирувчи электрик двигатель ва генератордан иборат, ундан кучланиши 220 В ёки 380 В, частотаси .50 герц бўлган ўзгарувчан уч фазали токни частотаси 200 герц ва кучланиш 36 В бўлган ўзгарувчан уч фазали токка айлантирилади.

Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish