Тарбиявий ишларда халқ анъаналаридан фойдаланиш



Download 10,8 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi10,8 Kb.
#952103
Bog'liq
Тарбиявий ишларда халқ анъаналаридан фойдаланиш

Тарбиявий ишларда халқ анъаналаридан фойдаланиш

Оила тарбиясида катта-кичик масала йўқ. Шунинг учун овқатланиш, муомала, юриш-туриш, кийиниш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, телевидение, радио эшиттиришларидан фойдалана билиш, кўпчилик орасида ўзини тутиш, катталарни ҳурмат қилишни ўрганиш бола шахсининг камол топишида бирдек аҳамиятга эга бўлган ишлардир.

  • Оила тарбиясида катта-кичик масала йўқ. Шунинг учун овқатланиш, муомала, юриш-туриш, кийиниш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, телевидение, радио эшиттиришларидан фойдалана билиш, кўпчилик орасида ўзини тутиш, катталарни ҳурмат қилишни ўрганиш бола шахсининг камол топишида бирдек аҳамиятга эга бўлган ишлардир.

Анъана тушунчасида

  • Анъана тушунчасида муайян маросимлар ва урф-одатлар, ахлоқ қоидалари бирлашади. Анъана ўзига хос интеграцияланган ва аҳамиятли ҳодиса бўлиб, унда авлодларнинг ижтимоий ҳаётга боғлиқ тажрибаси умумий шаклда акс этади. Профессор Г.Н.Волков таъбири билан айтганда, «анъана у ёки бу кишилар гуруҳидан бошланиб, катта авлоддан ёш авлодга ўтган урф-одатлар, маросимлар ва ахлоқ, қоидаларининг мажмуидир». Аниқроқ айтганда, анъана қадриятларнинг таркибий қисми бўлиб, у ижтимоий ва маданий меросда узоқ, даврлар мобайнида сақланади, кейинги авлодлар томонидан қабул қилинади ва йил давомида янги элементлар билан бойиб бораверадп. Бинобарин, анъана муайян маросимларга, удумларга, урф-одатларга қараганда анча кенг ва умумлашган ҳодисадир

Халқ – ахлоқий қадриятлар бўлиб, у қимматли анъаналар ижодкори. Халқ қадриятлар ва анъаналарни ўзининг озодлиги учун олиб борган курашлардан мардонавор ижод қилди, уларни толмас меҳнатда, чет эл босқинчилари билан қилган жангларида қадлралади ва эъзозлади.

  • Халқ – ахлоқий қадриятлар бўлиб, у қимматли анъаналар ижодкори. Халқ қадриятлар ва анъаналарни ўзининг озодлиги учун олиб борган курашлардан мардонавор ижод қилди, уларни толмас меҳнатда, чет эл босқинчилари билан қилган жангларида қадлралади ва эъзозлади.
  • Анъаналарнинг ижтимоий, сиёсий, ахлоқий мазмуни турли тарихий даврларда айниқса кескин синфий курашларда яқкол кўринди. Оммавий халқ ҳаракатлари, инқилобий жанглар авж олган даврда ҳам кишилар ижтимоий қизиқишлар билан яшаганлар. Юксак идеаллар учун курашган вақтларда ҳам анъаналар таркиб топган.

Анъаналар мактабда мустаҳкам ўрин олган, жамоа сақлайдиган ва ўқувчиларнинг бир авлоддан бошқа авлодга ўтадиган одатлар, тартиблар, хулқ қоидаларидир».

  • Анъаналар мактабда мустаҳкам ўрин олган, жамоа сақлайдиган ва ўқувчиларнинг бир авлоддан бошқа авлодга ўтадиган одатлар, тартиблар, хулқ қоидаларидир».
  • «Анъана бир авлоддан иккинчи авлодга ўтган, олдинги авлоддан мерос бўлиб қолган нарсалар (масалан, ғоялар, қарашлар, дидлар, ҳаракат образлари, одатлар ва ҳоказолар)»

“Анъана” – тарихий тараққиёт жараёнида табиий ва ижтимоий эҳтиёжлар асосида вужудга келадиган, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтадиган, кишилар маданий ҳаётига таъсир ўтказадиган маданий ҳодисадир. Анъана ўзига хос ижтимоий қоида тарзида кишилар онггига сингган (умум ёки маълум гуруҳ томонидан), қабул қилинган тартиб ва қоидалар мажмуаси ҳисобланади.
Урф-одат” – кишиларнинг турмушига сингиб кетган, маълум муддат такрорланиб турувчи хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари кўникмасидир.
Демак, урф-одат тушунчаси халқ ҳаётининг барча соҳасини ўз ичига қамраб олса, маросим тушунчаси ҳаётнинг муайян соҳаларигагина алоқадор, холос. Урф-одат бир вақтнинг ўзида бир шахс ёки бўлмаса кўпчилик томонидан бажарилиши шарт бўлган қоида бўлса, маросим белгиланган шахслар томонидан бажарилиши лозим бўлган хатти-ҳаракатдир.
Урф-одат ўз ичига рамзий ва рамзий бўлмаган ҳаракатларни тўла қамраб олса, маросим фақат рамзий характердаги хатти-ҳаракатларнигина қамраб олади. Қолаверса, урф-одат муайян халқ учун асосан бир хил – ўзгармас қоида, норма бўлса, маросим бир хил халқ доирасида кескин локал фарқланишларга ҳам эга бўлади.
ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛАР:
Бола туғилиши ва тарбияси билан боғлиқ маросимлар
Никоҳ маросимлари
МОТАМ МАРОСИМЛАРИ

Ўзбек халқининг анъанавий тақвимий маросимлари:

“қор ёғди” маросими, баҳорги - гул сайллари, Гули армуғон, бойчечак сайли, Наврўз, сумалак сайли, “суст хотин маросими , қовун сайли, узум сайли, ҳосил байрами, Меҳржон каби сайллар.

Даврнинг ҳамда ижтимоий-иқтисодий тузумнинг талабларига жавоб берадиган анъаналар эҳтиёткорлик билан сақланади ва бойитилади; акс ҳолда янги анъана билан курашда унутилиб кетади.

  • Анъаналар, урф-одатлар ва байрамларнинг ҳар бири муайян тарихий даврнинг маҳсулидир. Улар моддий турмуш шарт-шароитларининг таъсири билан пайдо бўлган, ривожланган, такомиллашган, асрлар оша аждоддан авлодга ўтиб келган ва халқнинг яхши орзу ниятларп ҳамда маънавий бойликларини ўзида мужассамлаштирган бўлади. Улар синфий жамиятда синфий характер касб этади. Илғор анъаналар эса янги давр, ижтимоий тузум эҳтиёжларига мослашади. Масалан, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳмондўстлик, болалар тарбияси билан боғлиқ анъаналар асрлар давомида яралган бўлиб, улар ҳозир ҳам ижтимоий.

Download 10,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish