Тарих – илмий фан сифатида. Таркиби ва вазифалари. Ёрдамчи тарихий фанлар



Download 18,45 Kb.
bet2/2
Sana25.02.2022
Hajmi18,45 Kb.
#297633
1   2
Bog'liq
1 курс 2 мавзу

Картография (ТАРИХИЙ КАРТОГРАФИЯ) – табиат ва жамиятдаги ҳодиса, воқеаларнинг тарқалишини, уларнинг биргаликда ўзаро боғлиқлигини (уларнинг вақт ўтиши билан ўзгаришини) картографик тасвир, образли белги, моделлар воситаси билан тасвирлашни ва тадқиқ қилишни ўрганувчи фандир. Картография қадимги фанлардан бири бўлиб, бу фан тўғрисидаги дастлабки таьрифни (картография атамасисиз) милодий II асрда яшаган олим Клавдий Птоламей берган.
Мазкур фан доирасида ХVI асрнинг иккинчи ярмида Европада тарихий картография илмий йўналиш сифатида шаклланди. Тарихий картография ҳам илмий фан бўлиб, у асосан тарихий карталар ва атласлар тузиш, уларнинг услубиятини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Картографик усулнинг тарих фанида кенг қўлланилиши тарихий карталар, янги тарихий-географик монографиялар, мақолалар, дарсликлар,қўлланмалар яратилишига олиб келди. Тарихий карталарда тарихий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар, тарихий даврларни характирловчи омиллар, шунингдек, географик оқибатлар кўрсатиб ўтилган. Умумий тарихий карталар бу жараёнларни янада тўлиқроқ кўрсатишга, очиб беришга ҳаракат қилади. Ўтган асрлар давомида тарихий карталарнинг турли хиллари шаклланди: тарихий- иқтисодий, тарихий-сиёсий, тарихий- этнографик, археологик , миллий – озодлик ҳаракатлари, деҳқонлар қузғолони, инқилобий ҳаракатлар, ҳарбий-тарихий, маданият тарихи бўйича карталар ва ҳоказо. Тарихий картографиянинг ривожланиши ҳар доим тарихий географияга боғлиқ бўлиб келган. 1579 йили. А.Ортелий географик атласга учта тарихий картадан иборат қўшимча тузди. А.Ортелийнинг бу қўшимчаси кейинчалик 1603 йили 38 та картадан иборат бўлган антик даврнинг географик картасини тузилишига олиб келди.
ХVII асрнинг иккинчи ярмида француз географлари Сансов ва Дюваль атласларида ҳам тарихга оид карталар бўлими бор эди. ХVIII аср охирида француз картографи Ж.Б. Анвил томонидан тайёрланган тарихий карталар босилиб чиқди. А.Ортелийдан тортиб то ХIХ аср охирига қадар тузилган тарихий карталарда халқларнинг ҳудудий жойлашиши, сиёсий чегаралар, ҳарбий юришлар, жанг майдонлари, географик саёҳатлар йўналишлари, тарихий ва табиий воқеа ҳодисалар акс эттирилган. Шунингдек Ортелий ва Дюваль томонидан тузулган карталарда афсонавий воқеа ҳодисалар ва Инжилдаги ривоятлар тасвирланади. Масалан, авлиё Павелнинг ва Иброҳим пайғамбарнинг саёҳатлари, Троялик Энейнинг денгиз маршрути, Одиссей юрган йўллар тасвирланган. Кейинроқ карталарда тарихий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳам қайд қилина бошланган.
МАНБАШУНОСЛИК – асосий ёрдамчи тарих фанларидан бири бўлиб, тарихий манбаларнинг назарияси ва услубиятини ишлаб чиқиш ҳамда фойдаланишни ўрганучи фандир. Унинг ўрганиш соҳаси ёзма манбалар саналади.
Манбашуносликнинг асосий муоммовий вазифаси бу – тарихий манбаларни классификация этишдан иборат. Бу манбанинг қайси фанга боғлиқлиги ва ушбу фаннинг услубияти ўрганилаётган манбанинг таҳлилида қай даражада қўлланишини аниқлайди.
Тарихий манбалар кенг маънода 6 йирик гуруҳга бўлинади (ёзма, моддий, этнографик, оғзаки ёки фольклор, лингвистик ва кинофото-фоно ҳужжатлар). Мазкур манбалар устида ишлаш жараёнида қуйидаги вазифалар ҳал этилади:
1) манбаларнинг пайдо бўлиши (эвристика);
2) манбанинг матни тикланади;
3) манбанинг келиб чиқиши аниқланади (муаллифи, вақти, жойи, асли, тузишдан мақсади);
4) манбанинг манбашунослик таҳлили – герменевтика (маълумотларнинг тулиқ тикланиши, уларнинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги, манбанинг сиёсий йўналишини аниқлаш);
5) манбашунослик синтези (манбаларнинг генеалогик алоқаларини аниқлаштириш, уларнинг ҳққонийлик ва аниқлик даражаларини ўзаро таққослаш, манбаларнинг ўзаро муносабатлари, воқеаларини ёритиш нуқтаи назаридан муносабатлари, барча далилларнинг сони ва улардаги етишмаслик даражасини).
МЕТРОЛОГИЯ (юнонча metron – ўлчов, logos - таълимот) – ўлчовлар, уларнинг бир хиллигини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда талаб этилган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан. Тарихий метрологияда асосан, ўтмишдаги мертик ўлчовларни ҳозирги замонавий мертик ўлчовлар тизимига айлантириш ишлари олиб борилади.
НУМИЗМАТИКА (лотинча numisma - танга) – ёрдамчи тарих фани бўлиб, танга-чақалар тарихи ва пул муносабатларини тангалар, танга-чақалар ёрдамида ўрганиш. Тангаларни тўплаш (коллекцияси)ХIV асрдан бошланган. Нумизматика фан сифатида ХIII асрда пайдо бўлган Нумизматика бўлимлари; қадимги (антик), Византия, шарқ, ғарб, рус.
ОНОМАСТИКА (юнонча onomastikos – от, ном)- тарихий-филологик фанлардан бири бўлиб, шахсий отларни ўрганади ва қуйидаги қисмлардан ташкел топади: антропонимия (инсонларнинг номлари), топонимия (географик ва топографик жой номлари), этнонимия (халқла, қабила, этник гуруҳларнингн номлари), теонимия (худолар ва бошқа мифалогик қаҳрамонларнинг номлари), космонимия (юлдузлар, сайёраларнинг номлари), зоонимия (ҳайвонларнинг номлари).
ПАЛЕОГРАФИЯ – ёзув белгиларининг яратилиши ва уларнинг ривожланишининг ўрганувчи тарихий-филологик фан; назарий палеография тарихан ўзгарган ёзув хусусиятларининг қонуниятларини аниқлайди. Амалий ва тавсифий палеография муайян қўлёзманинг қачон ва қаерда яратилганлигини, уни ёзган ва кўчирган шахснинг иштирокини ҳамда котибларнинг иш ҳажмини аниқлаш мақсадида котибларнинг ёки айрим қўлёзмаларнинг ўзига хос (индивидуал) жиҳатларини ўрганади.
Палеография мустақил фан сифатида дипломатикадан ажралиб чиққан. Палеография атамасини биринчи марта франциялик монах Бернар де Монфокон қўллаган (1708 йил). Палеографиянинг асосий вазифаси – санаси кўрсатилган қўлёзмалар ёзувининг хронологик ва ҳудудий хусусиятларини аниқлаш ва тартибга солиш ва шу асосда муайян матнда унинг ёзилиш вақти ва жойи кўрсатилмаган, бу ҳақда билвосита маълумотлар бўлмаган кўлёзмаларнинг ҳам даври ва жойини аниқлашдир.
Ўрганилаётган алифболарнинг турига муофиқ палеография араб палеографияси, туркий палеография, хитой палеографияси, юнон палеографияси, лотин палеографияси, славян палеографияси ва бошқа турларга бўлинади.
Ўзбекистонда ёзма ёдгорликларнинг аксарияти араб ёзувида бўлганлиги сабабли араб палеографияси бир қадар ривожланган.
СФРАГИСТИКА (юнонча sphragis - муҳр) – тарих фанининг муҳрларини ўрганувчи ёрдамчи соҳаси. ХVIII асрда дипломатиканинг бўлими сифатида шакллана бошлаган. Вазифаси ҳужжатларни тасдиқлаш ҳамда уларнинг ҳақиқийлигини аниқлашдан иборат бўлган. ХIХ аср охиридан сфрагистиканинг қадимги давлат муассасаларининг шаклланиши ва ривожланиши тарихини ўрганадиган фан сифатида янги даври бошланган. Сфрагистика давлат аппаратидаги ислоҳатларни акс эттирувчи муҳрларни хронологик тавсифлаш асосида ривожланиб борди.Сфрагистика материаллари амалий санъат, геральдика, нумизматика, ономастиканинг ўрганишда, қадимги архивларни аниқлашда муҳум манбадир. Муҳрни Х-ХV асрларда фақат олий ҳакимиятдаги кишилар қўллаган ва ўзига хос белгилар билан князь, епископ (Россия), шаҳар ҳокими, мингбоши, ноиб, қози, муфтий муҳри (Ўрта Осиё)ва бошқаларга бўлинган.
ХРОНОЛОГИЯ (юнонча хронос - вақт ва логос – таълимот) - вақт улчовлари ҳақидаги фан. У 2 хил хронологияга бўлинади:
1) астрономик (математик) хронология;
2) техник (тарихий) хронология.
Астрономик хронология – осмон ҳодисаларини турли астрономик вақт доирасида ўрганади. Тарихий хронологик – ёрдамчи тарихий фан бўлиб, ёзма ва археологик манбалардаги аниқ вақтларни ўрганади.
Хронология тарихан шаклланган фан тизимидир. Қадимдан халқлар табиат ҳодисаларини кузатиб, қийин математик ҳисоб-китоб орқали вақтни улчашган.Хронология Бобил ва Мисрда шаклланган. Ривожланиш тараққиёти Қадимги Греция (Эротосфен, Каллипп), Рим, (Варрон, Цензорин, Птолемей, Макробий ва ҳоказо)да кечган.
Ўрта асрларда Беда Достопочтенний (“Дунёнинг олти ёши”), Беруний (“Осор ул-боқия”), Умар Ҳайём (“Наврузнома”) хронология соҳасида алоҳида тадқиқотлар олиб боришган.
Тарихий хронологияни ХVI асрда француз олими Жозер Скалигер тартибга солган, яъни турли эраларни юлиан йил ҳисобига айлантириш тартибини ишлаб чиқди (юлиан ҳисоби милоддан аввалги 46 йилдан).
Йил ҳисоблари бўйича бу фанга ХVII асрда француз монахи Д.Петавий ҳам катта ҳисса қушган. Тарихий хранологиянинг умумий назарияси ва тарихиХIХ асрда немис олими Х.-Л.Иделер, ХХ асрда Ф.Гинцель томонидан ишлаб чиқилган.
Хронологияда кўпроқ календарлар ўрганилади.Уч хил календар мавжуд:
1) Ой календари (1 йил, 354 сутка).
2) Қуёш календари (Қадимги Мисрда қўлланилган,. 365 сутка).
3) Ой-қуёш календари (Жануби-шарқий Осиё мамлакатларида ишлатилади).
Download 18,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish